Мавзу Йўл корхоналарида ёнғин хавфсизлиги ва уни ташкил этиш. 1-машғулот. Режа


Download 0.76 Mb.
bet6/12
Sana23.04.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1391914
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
ХФХдан 6-мавзу 1-2

Технологик лойиҳалаш меъёри (ОНТП 24 - 86. 1.2.3) ва қурилиш қоидалари ҳамда меъёрлари (ҚМҚ. 2. 01.02 - 85) га биноан саноат корхоналари ҳамда омборлари ёниш ва портлаш хавфи бўйича 5 та тоифага бўлинади, жумладан. А, Б, Д, Э ва Ф. Буларнинг А ва В тоифалари ёниш ва портлашга мойил. Д ва Э тоифалари эса фақат ёнишга хавфли деб ҳисобланади. Ф тоифасида эса на ёниш ва на портлаш хавфи мавжуд эмас.

А-тоифага ёниш ва портлаш хавфи мавжуд бўлган, чақнаб ёниш ҳарорати 28°С дан паст бўлган, ёнувчи газ ва енгил алангаланувчи суюқлик буғлари ҳаводаги кислород билан ёки сув билан бирикиши натижасида, портлашга мойил хавфли босими 5 кПа дан ошиқ бўлган, газсимон аралашмалар ҳосил бўладиган корхоналар киради. Бу гуруҳга кирувчи кимё саноатининг ацетон, олтингугурт, карбон, эфир, суперфосфат ва бошқа моддаларни ишлаб чиқарувчи корхоналарни мисол қилиб кўрсатиш мумкин.


Б-тоифага ҳам ёниш ва портлаш хавфи бўлган, чақнаб ёниш ҳарорати 28°С дан юқори бўлган, енгил алангаланувчи суюқлик буғлари, ёнувчи чанг ва газлар, ҳаводаги кислород сув билан қўшилганда хавфли, портловчи аралашма ҳосил қилувчи миқдорда бўлиб, улар ёнғинда хонадаги хавфли босим 5 кПа дан юқори бўлади. Бунга аммиак ишлаб чиқариш саноатини мисол қилиб кўрсатиш мумкин.
Д-тоифага фақат ёнувчи, яъни А ва В тоифаларга кирмайдиган саноат корхоналари, жумладан, чақнаб ёниш ҳарорати 120°С дан юқори бўлган, ёнувчи қаттиқ жисмларни ишлаб чиқариш ва қайта ишлов бериш ҳамда ҳар хил ёқилғи моддалар ишлатиладиган саноат корхоналари киради. Бунга мисол қилиб, ёғочни қайта ишловчи мебелсозлик саноати, қоғоз, картон, тўл қоғоз ишлаб чиқарувчи корхоналарни кўрсатиш мумкин.
Э-тоифага ёнмайдиган модда ва ашёларнинг қайноқ, чўғланган ёки эритилган ҳолатида ишлатиладиган корхоналар киради. Бунга металлургия саноати корхоналари, иссиқлик ишлаб чиқарувчи марказлар ва буғхоналар мисол бўла олади.
Ф-тоифага ёнмайдиган модда ва ашёларни совуқ ҳолатда ишлатиладиган ҳамда сақланадиган саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари киради. Масалан. тошни майдалаш, керамика ва цемент заводлари шулар жумласидандир.
Бино ва иншоотларда одамларнинг ҳаракатланиши зарурий функционал жараён ҳисобланади. Бу жараённи амалда оширишда одамларнинг ҳаракати меъёрий ёки мажбурий ҳолда бўлиши мумкин. Биринчисида одамларнинг бино ва иншоотларда кундалик эҳтиёж юзасидан нормал ҳаракатланиши билан ифодаланса, иккинчисида бино ёки хоналардан ёнғин ёки зилзила шароитида одамларни хавфли муҳитдан хавфсиз жойга мажбурий кўчиш учун мўлжалланган ҳаракати тушунилади.
Мажбурий эвакуация жараёни поғоналари. Мажбурий эвакуация жараёни иккита ёки тўртта поғонада ўтказилади.

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling