Мавзу: Калла суякларининг функционал анатомияси


Пешона суяги - os frontale


Download 251 Kb.
bet4/17
Sana09.03.2023
Hajmi251 Kb.
#1255365
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
ДГУ калла суяклари

Пешона суяги - os frontale
Пешона суягида қуйидаги қисмлар тафовут этилади: сербар палла қисми - squama frontalis, бурун қисми - pars nasalis ва жуфт бўлган кўз косаси қисми - partes orbitales. Пешона суягининг палласи икки юзадан иборат: ташқи юзаси - facies externa, ички юзаси - facies interna. Ташқи юзасида иккита бўртиқ - tuber frontale тафовут этилади. Бу бўртиқларнинг остида яримойсимон шаклдаги қош усти равоғи - arcus superciliari жойлашади. Бўртиқлар ва равоқлар орасидаги юзага бурун усти соҳаси - glabella дейилади. Пешона суягининг икки ёнида ёноқ суяги билан бирикадига ўсимталар - processus zygomaticus бўлади. Бу ўсимталардан юқори тарафга чакка мушаги бирикишидан ҳосил бўладиган linea temporalis йўналади. Пешона суяги ташқи юзасининг кўз косасига ўтиш чегарасидаги қиррача margo supraorbitalis дейилади. Бу қиррада нерв ва қон томирлар йўналишидан ўйма ҳосил бўлиб - incisura supraorbitali дейилади. Баъзан бу ўйма тешик foramen suproorbitale сифатида учрайди. Ташқи юзада пешона ўймаси incisura frontalis ёки тешик foramen frontalis ҳосил бўлади. Пешона суягининг чакка юзаси faciеs temporalis да чакка мушаклари бирикадиган linea temporalis чизиқлари кўринади. Унинг тепа суяклари билан бирикадиган чети margo parietalis дейилади. Пешона суяги палласининг ички юзаси facies interna да ўртадан ўтган қирра crista frontalis юқорига вена қон томирининг эгати - sulcus sinus sagittalis superior га - давом этади. Қирранинг олд томонида эса "кўр тешик" foramen caecum деб номланадиган чуқурча бўлади. Пешона суягининг бурун қисми рars nasalis ғалвирсимон суяк билан тўлдирилиб турадиган ўйма incisura ethmoidalis бўлади. Бурун қисми - юқори жағ суягининг пешона ўсимтаси ва бурун суяклари билан бирлашиб туради. Бу соҳада бурун қиррали ўсимтаси spina nasalis чети margo nasalis учрайди. Pars orbitalis пешона суягининг кўз косасига қараган юзаси силлиқ бўлиб, ён қисмида кўз ёш бези жойлашадиган чуқурча fossa glandulae lacrimalis бўлади. Кўз косаси юзаси faciеs orbitalis ғалтаксимон мушак бирикадиган spina trochlearis ўсимтаси ва чуқурча fovea trochlearis бўлади. Пешона суягининг понасимон суякга бирикиш чети margo sphenoidalis дейилади. Пешона суяги ғовакли суяклар туркумига киради, чунки унинг ичида ҳаво сақлайдиган бўшлиқ sinus frontalis бўлади ва бурун бўшлиғига очилади. Бурун бўшлиғига очилиш тешиги apertura sinus fronralis деб аталади. Пешона суяги ичидаги ҳаво сақлайдиган бўшлиқ тўсиқ septum sinium frontalium воситасида бўлинади.



Download 251 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling