Мавзу: Калла суякларининг функционал анатомияси


Калланинг юз қисмидаги суяклар


Download 251 Kb.
bet8/17
Sana09.03.2023
Hajmi251 Kb.
#1255365
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17
Bog'liq
ДГУ калла суяклари

Калланинг юз қисмидаги суяклар.
Калланинг юз қисмини жуфт бўлиб ҳисобланган: юқори жағ, ёноқ, танглай, кўз ёш, бурун, пастки бурун чиғаноғи суяклари ва тоқ бўлган: пастки жағ, димоғ, тил ости суяклари ташкил этади.
Ёноқ суяги - os zygomaticum
Ёноқ суяги os. zygomaticum олд тарафидаги пастки учи воситасида юқори жағ суяги билан бирлашади. Устки бурчаги пешона суяги билан бирлашганлиги учун пешона ўсимтаси processus frontalis ҳосил бўлади. Пастки-ён тарафдан чакка суяги билан бирикканлиги учун чакка ўсимтаси processus temporalis ҳосил бўлади. Ёноқ суягида ён юза - facies lateralis, кўз косасига қараган юза - facies orbitalis, чакка юзаси - facies temporalis тафовут этилади. Кўз косасига қараган юзада – кўз коса-ёноқ тешиги foramen zygomaticoorbitale, ён юзада ёноқ юз-тешиги foramen zygomaticofaciale, чакка юзасида эса ёноқ-чакка тешиги foramen zygomaticotemporale бўлади. Бу тешиклар ўзаро туташган бўлиб - ёноқ каналини ҳосил қилишда қатнашади.
Танглай суяги - os palatinus
Танглай суяги os palatinus - юқори жағ суяги билан понасимон суякнинг қанотсимон ўсимталари орасида жойлашади. Танглай суяги горизонтал ва вертикал пластинкалардан иборат. Горизонтал пластинка lamina horisontalis олд томонда юқори жағнинг танглай ўсимтаси билан бирикади ва қаттиқ танглайни ҳосил қилишда қатнашади ва шу сабабдан пастки юзасига facies palatina, унинг қиррасига эса crista palatina дейилади. Юқори юзаси бурун бўшлиғига қараганлиги учун facies nasalis дейилади. Бу юзада димоғ суяги бирлашадиган қирра crista nasalis тафовут этилади. Бу қирра орқа соҳада орқа бурун учи - spina nasalis posterior билан якунланади. Горизонтал пластинканинг танглай юзасининг ён тарафида катта танглай тешиги foramen palatinum major, орқароқда эса икки-учта кичик танглай тешиклари foramina palatina minor кўринади. Бу тешиклар каттa танглай канали canalis palatinus major га давом этади. Горизонтал ва вертикал пластинкаларнинг бирлашиш жойидаги пирамидасимон ўсимта processus pyramidalis понасимон суякнинг қанотсимон ўсимталари орасига кириб туради. Танглай суягининг перпендекуляр пластинкаси lamina perpendicularis бурун бўшлиғи орқа соҳасининг ён деворларини ҳосил қилишда қатнашади ва юқори жағ суягининг бурун бўшлиғига қараган юзасининг давоми бўлиб ҳисобланади. Бу юзани бурун юзаси facies nasalis деб аталиб, иккита қирра тафовут этилади. Пастки чиғаноқ қиррасига crista conchalis - пастки бурун чиғаноғи, юқориги ғалвирсимон crista ethmoidalis қиррага ўрта бурун чиғаноғи бирикади. Перпендикуляр пластинкасининг орқа қисмининг латерал юзасида катта танглай
эгати - sulcus palatinus major кўринади. Бу эгат юқори жағ суягининг ва понасимон суяк қанотсимон ўсимтасидаги худди шундай эгатлар билан биргаликда - катта танглай каналини ҳосил қилишда қатнашади. Перпендикуляр пластинканинг юқори қисмида иккита ўсиқ бўлади; олдинги - кўз косасининг деворини ҳосил қилувчи - processus orbitalis; орқадаги понасимон суяк билан бирикувчи - processus sphenoidalis. Ўсимталар орасида эса ўйма incisura sphenopalatina ҳосил бўлади.

Download 251 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling