Мавзу: Калла суякларининг функционал анатомияси


Пастки жағ суяги – mandibula


Download 251 Kb.
bet11/17
Sana09.03.2023
Hajmi251 Kb.
#1255365
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17
Bog'liq
ДГУ калла суяклари

Пастки жағ суяги – mandibula
Пастки жағ суяги, калла суяклари билан ҳаракатчанг бирлашади. Бу суяк горизонтал жойлашган танаси - corpus mandibulae ва вертикал йўналган шохлари - ramus mandibulae қисмларидан иборат. Пастки жағ суягининг танаси унинг асоси - basis ва тишлар жойлашадиган алвеоляр қисми - pars alveolaris лардан ташкил топади. Суяк танаси ташқи юзасининг ўртасида энгак думбоғи protuberantia mentalis бўлади. Бу қисм ўз навбатида иккита тепалик tuberculi mentales дан ташкил топади. Бу тепаликларнинг ён тарафида пастки жағ каналининг якуни-энгак тешиги - foramen mentale - кўринади. Кўпинча бу тешик 4 ва 5 тишлар соҳасида учрайди. Пастки жағ суягининг ташқи юзасида 5-6 тишлар соҳасидан бошланадиган ва мушаклар бирлашадиган қийшиқ чизиқ - linea obliquа кўринади. Энгак соҳасининг ички юзасида мушаклар бирлашадига ўсимталар - spina mentalis superior ва spina mentalis inferior учрайди. Унинг остида ва ён томонида икки қоринчалик мушаклар бирлашадиган чуқурчалар - fossa digastrica жойлашади. Бу чуқурчанинг устки қисмида эса тил ости сўлак бези таъсиридан ҳосил бўлган чуқурча - fossa sublinqualis жойлашади. Бу икки чуқурчалар орасида, 5-6 тишлар соҳасидан бошланадиган ва мушаклар бирикиши учун хизмат қиладиган linea mylohyoide кўринади. Бу чизиқнинг остида, 5-7 тишлар соҳасида жағ ости сўлак бези таъсиридан ҳосил бўлган чуқурча - fovea submandibularis кўринади. Юқори жағ суягининг юқори чеккасида тишларнинг илдиз жойлашадиган катакчалари - alveoli dentales бўлади. Уларни тўсиқлар septa interalveolaria бир-биридан ажратиб туради. Катакчаларнинг олдинги деворида, тиш илдизларига мос равишда бўртмалар бўлиб juga alveolaria дейилади. Катта озиқ тишларда иккитадан илдиз бўлганлиги учун катакчалар ҳам тўсиқлар septa interradiculari воситасида бўлиниб туради. Охирги катта озиқ тишининг орқа соҳасидаги юзага - fossa retromolaris дейилади. Пастки жағ суяги танасининг ичида қон томир ва нервлар жойлашадиган канал - canalis mandibularis бўлади. Бу канал пастки жағ суягининг шохларининг ички юзасидаги тешик - foramen mandibularis дан бошланиб, ташқи юзадаги энгак тешиги foramen mentale гача давом этади. Пастки жағ суягининг шохлари - ramus mandibulae - иккитa ўсимтадан ташкил бўлади. Олдинда жойлашган тожсимон ўсимта processus coronoideus га чакка мушаги бирлашади. Орқада жойлашган ўсимта пастки жағ бўғимини ҳосил этишда қатнашади ва processus condylalaris дейилади. Бу ўсимтада бўйин қисми - collum mandibulae вa бошчаси - capitulum mandibulae тафовут этилади. Пастки жағ суяги шохчасидаги иккита ўсимталарнинг орасидa пастки жағ ўймаси - incisura mandibulae кўринади. Бўғим ҳосил этишда иштирок этадиган ўсимтанинг ички юзасидa ташқи қанотсимон мушак бирикадиган чуқурча fovea pterygoidea кўринади. Пастки жағ суяги шохчасининг ташқи юзасида чайнов мушаги бирикадиган бўртмалар - tuberositas masseterica учрайди. Шу соҳанинг ички юзасида эса ички қанотсимон мушаклар бирикадиган бўртиқ tuberositas pterygoidea бўлади. Бу бўртиқнинг тепасида, шохларнинг ички юзасида пастки жағ канали бошланадиган тешик - foramen mandibularae кўринади. Бу тешик атрофидан чиқиб турган ўсимтага - тилча - lingula mandibulae дейилади.

Download 251 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling