Калла суягининг шакли.
Калла суягида ташқи тарафдан катта кўринган суякларнинг ички қисми бўшлиқдан иборат бўлади ва уларга sinus лар дейилади. Ҳаво сақлайдиган бўшлиқлар - юқори жағ суягида - sinus maxillaris; пешона суяги ичида - sinus frontalis; асосий суяк танасининг ичида - sinus sphenoidalis; ғалвирсимон суяк ичида - sinus ethmoidalis бўлади. Бу бўшлиқлар қуйидаги вазифаларни бажаради: 1) калла суягини енгиллаштиради; 2) бурун бўшлиғига очилганлигидан ҳавони илитади; 3) бўшлиқларнинг ички юзаси шиллиқ қават билан қопланганлиги учун ҳавони чангдан тозалайди ва ҳавони намлайди; 4) гапириш жараёнида резонанс ҳосил этиб, товушни тўғри талаффўз этишда қатнашади. Калла суягининг ички тузилиши бош мия тараққиёти билан боғлиқ бўлади. Аввал бош мия тараққий этади. Унинг атрофидаги калла суякларида нервлар, қон томирлар ўтиши учун тешиклар ва каналлар ҳосил бўлади. Калланинг юз қисмининг тараққиёти эса, чайнов ва мимика мушакларининг тараққиёти билан боғлиқ бўлади. Калла суягининг ташқи тўзилиши ўсаётган шароитга боғлиқ бўлади. Африканинг баъзи ҳалқлари янги туғилган болаларни энса қисмига тахта қўйиб, пешона суяги атрофидан бойлаб қўйишади. Натижада калла суяги ўзунлашиб, гумбаз шаклида тараққий этади. Калла суягининг шакли, одамнинг ақлли ёки онгсиз эканлигини белгиламайди. Калла суягининг шакли унинг ўсиш шароити билан боғлиқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |