Мавзу: Калла суякларининг функционал анатомияси


Юқори жағ суяги - maxilla


Download 251 Kb.
bet10/17
Sana09.03.2023
Hajmi251 Kb.
#1255365
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17
Bog'liq
ДГУ калла суяклари

Юқори жағ суяги - maxilla
Юқори жағ - maxilla - калланинг юз қисмини ҳосил этишда қатнашадиган, ғовакли суяклар гуруҳига киради. Бу суякда танаси – corpus maxillae ва тўрт ўсимтаси тафовут этилади. Пешона суяги билан бирлашадиган, юқори тарафга йўналган ўсимта - processus frontalis, танглай суяги билан бирлашадига ўсимтага - processus palatinus, ёноқ суяги билан бирикувчи ўсимтага - processus zygomaticus, тишлар жойлашадиган ўсимтага - processus alveolaris дейилади. Юқори жағ суягининг ичида катта, ҳаво сақлайдиган бўшлиқ - sinus maxillaris бўлиб, бурун бўшлиғи билан алоқа боғлайди. Юқори жағ суягининг танасида тўртта юза тафовут этилади. а) олдинги юза – focies anterior; б) кўз косаси юзаси – fаcies orbitalis ; г) чакка ости юзаси – fаcies infratemporalis; д) бурун юзаси – fаcies nasalis. Олдинги юза - facies anterior юқори қисмида кўз косасининг остки қирраси - margo infraorbitalis билан чегараланади. Олдинги юзанинг латерал ён қисмида ёноқ-алвеоляр қирра билан ёноқ ўсимталари жойлашади. Олдинги юзанинг пастки қисмида тишлар жойлашадиган алвеоляр ўсимта ойлашади. Икки тарафда эса бурун бўшлиғини ҳосил этишда қатнашадиган бурун ўймаси - incisura nasalis кўринади. Бурун ўймаси пастда қиррали ўсимта – spina nasalis anterior билан якунланади. Margo infraorbitalis нинг остида - кўз косасининг остидаги тешик - foramen infraorbitale жойлашади. Бу тешик орқали юзга нерв ва қон томирлар чиқади. Унинг остида эса чуқурча бўлиб - fossa canina дейилади. Юқори жағ суягининг чакка ости юзаси - facies infratemporalis - қабариқ юзадан иборат бўлиб, чакка ости ва қанот-танглай чуқурчаларини ҳосил этишда қатнашади. Бу юзада юқори жағ суягининг бўртиғи - tuber maxillae кўринади. Бу бўртиқ юзасида 3-4 та нерв ва қон томир ўтадиган устки жағнинг орқа алвеоляр тешиклари - foramina alveolaria superior posteriora жойлашади. Бу тешиклар суяк ичига canales alveolaris бўлиб давом этади. Юқориги жағ суягининг кўз косасига қараган юзаси facies orbitalis билан олдинги юза чегарасидаги қиррага margo infraorbitalis дейилади. Кўз косаси ичидаги юзанинг тубида эгат бўлиб, sulcus infraorbitalis дейилади ва бу эгат кўз косасининг тубидаги пастки кўз косасининг тирқиши fissura orbitalis inferior дан бошланади. Эгат олдинги тарафда, шу номли канал canalis infraorbitalis га давом этади. Канал эса юқори жағ суягининг олдинги юзасига шу номли тешик бўлиб очилади. Кўз косасининг остидаги канал тубида юқори жағ суягининг ичида олдинги ва ўрта алвеоляр тешиклар - foramina alveolaria superiora anteriora et media очилади. Бу тешиклар орқали кесув ва кичик озиқ тишларига нерв ва қон томирлар йўналади. Юқори жағ суяги кўз косаси юзасининг медиал соҳасида кўз ёш суяги бирикадиган ўйма incisura lacrimalis бўлади. Юқори жағ суягининг бурун бўшлиғига қараган юзаси - facies nasalis бўшлиқнинг латерал деворини ҳосил этишда қатнашиб, танглай суягининг перпендикуляр қисми, пастки чиғаноқ, ғалвирсимон суяклар билан бирлашади. Шу юзага юқори жағ суягининг бўшлиғининг тирқиши hiatus maxillaris воситасида очилади. Юқори жағ суягининг бурун юзасида чиғаноқ қирраси crista conchalis кўринади Бурун бўшлиғи юзасининг олдинги-юқори қисмида кўз-ёш эгати sulcus lacrimalis бўлиб, кўз ёш суягидаги шундай эгат билан қўшилиб бурун-кўз ёш канали canalis nasolacrimalis ҳосил этади. Бурун бўшлиғи юзасининг орқасидаги катта танглай эгати sulcus palatinus major бўлиб, танглай суягининг худди шундай эгатларининг бирикувидан катта танглай канали - canalis palatinus major ҳосил бўлади. Юқори жағ суягининг пешона ўсимтаси ички тарафдан бурун суяги билан, юқоридан эса пешона суягининг бурун қисми билан, орқа тарафдан кўз ёш суяги билан чегараланиб туради. Бу ўсимтанинг ички юзаси бурун бўшлиғига қараб туриб, бу юзада ғалвирсимон суякнинг ўрта чиғаноғининг бирикиши учун қирра - crista ethmoidalis кўринади. Ўсиқнинг юқори қисмида кўз ёш қирраси - crista lacrimali anterior ва кўз ёш эгати тафовут этилади. Бу эгат кўз ёш суягидаги худди шундай эгат билан қўшилиб, кўз ёш халтачаси жойлашадига чуқурча - fossa sacci lacrimalis ҳосил бўлади. Ёноқ ўсимтаси - processus zygomaticus - ёноқ суяги билан бирлашади. Бу ўсимтанинг пастки қиррасидан, биринчи катта озиқ тишининг алвеоляр чуқурчасигача - crista zygomaticoalveolaris қирраси йўналади. Юқори жағ суягининг танглай ўсимтаси - processus palatinus - орқа тарафдан танглай суягининг горизонтал пластинкаси билан бирикади, ён тарафдан алвеоляр ўсимтага давом этади, ўртада эса иккала тарафдаги ўсимталар ўзаро бирикади. Танглай ўсимтасининг ички тарафида бурун қирраси - crista nasalis - димоғ суяги билан бирлашади. Юз тарафда эса бу қирра буруннинг олдинги ўткир қирраси - spina nasalis anterior билан якунланади. Танглай ўсимтасининг юқори юзаси - бурун бўшлиғининг тубини ҳосил этишда қатнашади. Бу ўсимтанинг пастки юзаси қаттиқ танглайни ҳосил этишда қатнашади. Бу юзада қон томир ва нервлар жойлашишидан ҳосил бўлган эгатлар - sulci palatini кўринади. Баъзи пайтда ўсимталарнинг ўзаро бириккан медиал қирралари соҳаси қалинлашган бўлади ва бўйлама танглай тепалиги - torus palatinus ҳосил бўлади. Кесув тишлари жойлашадиган чуқурчалар соҳасида тешик foramen incisivum - каналга - canalis incisivus га давом этади. Бу канал бурун ва оғиз бўшлиқларига очилади. Юқори жағ суягининг тишлар жойлашадиган алвеоляр ўсимтаси - processus alveolaris ва ўсимтанинг тишлар жойлашадиган равоғи arcus alveolaris дейилади. Бу ўсимтанинг ташқи юзаси оғиз бўшлиғи дахлизининг деворини ҳосил қилганлигидан facies vestibularis дейилади. Танглай тарафдаги юза эса facies palatinus деб аталади. Ўсимтанинг тишлар жойлашадиган юзаси limbus alveolaris дейилиб, бу юзада тиш илдизлари жойлашадиган чуқурчалар - alveoli dentales бўлади. Бу чуқурчалар оғиз бўшлиғининг дахлизига бўртиб туради ва juga alveolaris дейилади. Чуқурчалар орасида тўсиқлар бўлиб septa interalveolaria дейилади. Кичик ва катта озиқ тишлардаги илдизлар бир нечта бўлганлигидан бу тишлар жойлашадиган чуқурчаларнинг туби septa interradiculari воситасида бўлиниб туради. Охирги тишлар жойлашадиган чуқурчаларнинг орқасида алвеоляр бўртиқ - tuber alveolaris ҳосил бўлади. Юқори жағ суягининг ҳаво сақлайдиган бўшлиғи - sinus maxillaris - бурун бўшлиғига очиладиган бўшлиқларнинг энг каттаси бўлиб, тўрт девори бўлади. Юқори девори кўз косасининг пастки деворига тўғри келади. Бу девордаги кўз косасининг пастки эгат ва каналлари бўшлиқдан юпқа пластинка билан ажралиб туради. Бу каналлардан ўтаётган қон томир ва нервлар баъзида фақат суяк уст пардаси билан ажралиши ҳам мумкин. Бўшлиқнинг ички девори бурун бўшлиғи билан ажралиб туради. Бу соҳадаги ўрта ҳаво йўлларига бўшлиқнинг тирқиши - hiatus maxillaris очилади. Бўшлиқнинг олдинги ва ён деворлари юқори жағ суяги танасининг шу соҳаларига тўғри келади. Бўшлиқнинг остки деворини юқори жағ суягининг танглай ўсимталари ва алвеоляр ўсимталар ташкил этади.

Download 251 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling