Мавзу: Калла суякларининг функционал анатомияси


Download 251 Kb.
bet12/17
Sana09.03.2023
Hajmi251 Kb.
#1255365
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
ДГУ калла суяклари

Бутун калла - cranium
Бутун калла cranium да икки қисм: калланинг юз қисми - cranium faciale, ва калланинг мия жойлашадиган қисми - cranium cerebrale тафовут этилади. Калланинг мияни сақлайдиган қисми унинг тепадаги том қисми calvaria ва туби ёки асоси - basis қисмларига бўлинади. Бу қисмлар орасидаги чегара ташқи энса бўртиғи, сўрғичсимон ўсимталар, ташқи эшитув тешиклари ва ёноқ равоқлари бўйлаб йўналади. Калла суягининг асоси ўз навбатида икки юзага: калла асосининг ташқи юзаси - basis cranii externa ва калла асосининг ички юзаси - basis cranii interna га бўлинади. Калла тубининг ташқи юзаси - basis cranii externa ўз навбатида уч юзага бўлиб ўрганилади. Олдинги юза - кесув тишлардан қаттиқ танглай якунигача давом этади. Ўрта юзанинг орқа чегаралари сўрғичсимон ўсимталарни бирлаштирувчи чизиқ бўлиб ҳисобланади. Калла тубининг ички юзаси уч чуқурчадан ташкил топади: олдинги fossa cranii anterior; ўрта fossa cranii media; орқа fossa cranii posterior. Олдинги ва ўрта чуқурчалар орасидаги чегара понасимон суякнинг кичик қанотларига тўғри келади. Ўрта ва орқа чуқурчалар эса ўзаро чакка суяги пирамидасининг юқориги қирраси билан чегараналади.
Калла тубининг ташқи юзаси - Basis cranii externa
Бу юзанинг орқа соҳаси энса суягидан ташкил бўлиб, унинг ташқи тарафида ташқи энса бўртиғи protuberentia occipitalis externa кўринади. Бу бўртиқдан пастга қараб, энсанинг ташқи қирраси crista occipitalis externa йўналади. Бу соҳада қиррага нисбатан кўндаланг йўналган, мушаклар бирлашадиган чизиқлар тафовут этилади. Энг юқоридаги чизиқ linea nuchae suprema дейилса, пастки чизиқ linea nuchae inferior деб аталади. Бу чизиқлар орасида эса linea nuchae superior жойлашади. Энса суяги палласининг олд тарафида катта тешик foramen magnum ҳосил бўлади. Бу тешикнинг икки ёнида эса эллипс шаклидаги бўғим ўсимтаси condylus occipitalis жойлашади. Бўғим бўртиқларининг орқасида чуқурча бўлиб - fossa condylaris дейилади. Бу чуқурчанинг тубида, баъзи пайтда, вена қон томирларини ўтиши учун канал canalis condylaris ҳосил бўлади. Бўғим бўртиғининг устида - тил ости нерви учун канал canalis hypoglossi ҳосил бўлади. Катта тешикнинг олд тарафида энса суягининг асоси жойлашган бўлиб, унинг ўртасида ҳалқум бўртиғи tuberculum pharyngeum бўлади. Орқа юзанинг икки ён тарафида сўрғичсимон ўсимта processus mastoideus жойлашади. Сўрғичсимон ўсимтанинг ички тарафида иккита эгат бўлиб, ички эгат бўйлаб артерия йўналади sulcus a occipitalis, ташқи эгат сўрғичсимон ўйма incisura mastoidea деб номланиб икки қоринчали мушак бирикади. Сўрғичсимон ўсимтанинг энса суягига бирикиш соҳасида тешик foramen mastoideum бўлиб, ундан вена қон томири чиқади. Сўрғичсимон ўсимтанинг олдинги медиал соҳасида бигизсимон ўсимта processus styloideus жойлашади. Бу иккита ўсимталар орасидаги тешик foramen stylomastoideum деб аталади ва бу тешик орқали юз нерви чиқади. Бигизсимон ўсимтанинг яқинида бўйинтуруқ чуқурчаси fossa jugularis ва бўйинтуруқ тешиги foramen jugulari бўлиб, бу тешик соҳасидан ички бўйинтуруқ венаси бошланади, ҳамда IX, X, XI жуфт бош мия нервлари чиқади. Бу чуқурчанинг олдида уйқу артерияси ўтадиган ташқи уйқу тешиги аpertura externi canalis caroticus ва унинг давоми бўлиб ҳисобланган canalis caroticus жойлашади. Чакка суягининг асосий суяк билан бирикиш соҳасида йиртиқ тешик foramen lecerum ҳосил бўлади. Калла асоси ташқи тарафдан ёноқ суягининг чакка ўсимтаси processus temporalis ва чакка суягининг ёноқ ўсимтаси processus zygomaticus билан чегараланиб туради. Ёноқ ўсимтасининг асосида, пастки жағ суягининг бошчаси билан бўғим ҳосил этиш учун пастки жағ чуқурчаси fossa mandibularis ҳосил бўлади. Чуқурчанинг олдида бўғимни мустаҳкамлаб турувчи думбоқ tuberculum articulare жойлашади. Чуқурчанинг орқа тарафидаги тепалик эса tuberculum retroarticulare дейилади. Калла тубининг ташқи юзасининг ўрта соҳаларида пастки жағ нерви ўтиши учун овал тешик foramen ovale ва унинг орқасида foramen spinosum жойлашади. Олдинги ва ўрта юзаларнинг чегараси асосий суякнинг қанотсимон ўсимталари processus pterygoideus га тўғри келади. Бу ўсимталар ички ва ташқи пластинкалар laminae medialis et laminae lateralis га ажралади. Ички пластинканинг учида илмоқсимон ўсимта hamulus pterygoideus бўлади. Қанотсимон ўсимталарнинг асосида канал canalis pterygoideus жойлашади. Қанотсимон ўсимталар билан танглай суяги орасида катта ва кичик танглай
тешиклар foramen palatinus major et minor бўлиб, бу тешиклар катта танглай канали canalis palatinus major га давом этади. Калла туби ташқи юзасининг олдинги қисмида юқори жағ суягига тегишли танглай ўсимтаси processus palatinus ва тишлар жойлашадиган альвеоляр ўсимталари processus alveolaris жойлашади. Ўсимтанинг тишлар жойлашадиган юзаси limbus alveolaris дейилиб, бу юзада тиш илдизлари жойлашадиган чуқурчалар alveoli dentali бўлади. Чуқурчалар орасида тўсиқлар бўлиб septa interalveolari дейилади. Кичик ва катта озиқ тишлардаги илдизлар бир нечта бўлганлигидан, бу тишлар жойлашадиган чуқурчаларнинг туби septa interadicularia воситасида бўлиниб туради. Кесув тишлари орасида тешик foramen incisivus канал canalis incisivus га давом этади. Бу канал бурун бўшлиғи билан оғиз бўшлиғига очилади.

Download 251 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling