Мавзу: Калла суякларининг функционал анатомияси


Бурун атрофидаги ҳаво сақлайдиган бўшлиқлар - sinus paranasalis


Download 251 Kb.
bet16/17
Sana09.03.2023
Hajmi251 Kb.
#1255365
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
ДГУ калла суяклари

Бурун атрофидаги ҳаво сақлайдиган бўшлиқлар - sinus paranasalis.
1. Юқори жағ бўшлиғи - sinus maxillaris - юқори жағ суяги танасининг ичида жойлашган энг катта ҳаво сақлайдиган бўшлиқдир. Бу бўшлиқнинг медиал деворини - бурун бўшлиғининг латерал девори ҳосил этади. Бу деворда бўшлиқга очиладиган тирқиш жойлашади. Бўшлиқнинг олдинги - латерал девори соҳасида қозиқ тишнинг учига тўғри келган чуқурча бўлади ва бу соҳадаги девор жуда юпқа бўлади. Бўшлиқнинг юқори девори кўз косасининг остки девори хисобига ҳосил бўлади. Бу девор соҳасида кўз ости эгати - унинг давоми бўлган кўз ости канали жойлашади. Бўшлиқнинг пастки деворини қаттиқ танглай ҳосил этади. 2. Пешона бўшлиғи - sinus frontalis - пешона суягининг палла қисмида жойлашади. Бўшлиқнинг олдинги, орқа, ички ва пастки деворлари бўлади. Олдинги девори анча қалин бўлса, аксинча орқа девори юпқа бўлади. Пастки деворида бурун ва кўз косаси бўлимлари бўлади. Ички девори, пешона суяги ичида вертикал ҳолда жойлашади. Бўшлиқ ўрта бурун йўлига очилади. 3. Асосий (понасимон) бўшлиқ - sinus sphenoidalis - шу номли суякнинг танасида жойлашади. Бўшлиқнинг юқори девори - турк эгарининг туби ҳисобига ҳосил бўлади. Остки девори - халқум юқори деворидаги гумбаз қисмига тўғри келади. Бўшлиқнинг орқа девори понасимон суякнинг энса суягига қўшилиш соҳасига тўғри келади. Ички девори - бўшлиқни иккига бўлиб туради. 4. Ғалвирсимон суяк бўшлиқлари - sinus ethmoidalis - 7-11 ғовак бўшлиқларидан иборат бўлиб: олдинги, ўрта ва орқа ғалвирсимон ғовакларга бўлинади. Олдинги бўшлиқлар ўрта бурун йўлига очилади. Ўрта ғалвирсимон ғоваклар - юқориги ёки баъзида ўрта ҳаво йўлига очилади. Орқа ғоваклар эса юқори бурун йўлига очилади.
Калла суягининг ёшга қараб ўзгариши.
Янги туғилган чақалоқлар калласининг мия қисми, юз қисмига нисбатан ривожланган бўлади. Чунки чақалоқларда чайнов мушаклари,тишлар яхши ривожланган эмас. Янги туғилган чақалоқлар калла суягида ривожланишнинг биринчи қўшувчи тўқима босқичини ташкил этадиган, лиқилдоқ fonticulus лар бўлади: 1) Олдинги лиқилдоқ - fonticulus anterior - пешона ва тепа суяклар орасида бўлиб, 2 ёшда битиб кетади; 2) Орқадаги лиқилдоқ - fonticulus posterior - тепа ва энса суяклари орасида бўлиб, 2 ойликда битиб кетади; 3) Олдинги ён лиқилдоқлар - fonticulus sphenoidalis - понасимон суяк, пешона суяги, тепа суяги ва чакка суяклари орасида жойлашиб, 2-3 ойликда битиб кетади; 4) Орқадаги ён лиқилдоқ - fonticulus mastoideus - чакка суяги, тепа суяги ва энса суяклари орасида жойлашиб, 2-3 ойликда битиб кетади. Калла асосидааги суяклар орасида тоғай моддаси бўлиб, бу тараққиётнинг тоғай босқичини эслатади. Калланинг ўсиши лиқилдоқлар соҳасидаги қўшувчи тўқима ва калла асосидааги тоғай моддалар хисобига бўлади. Янги туғилган болаларда калла суякларидаги дўмбоқлар, ўсиқлар, ривожланган эмас. 7 ёшгача калла суяги унинг орқа қисмидаги суяклари ҳисобига катталашади. 7 ёшдан балоғат ёшигача калланинг мия қисмидаги суяклар ривожланади. 15дан 24-26 ёшгача юз суяклари ривожланади. Қариб қолганда тишларнинг тушиши ҳисобига калла суяги ўзгаради.

Download 251 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling