Мавзу: кимёвий модда ва бирикмалар таъсири билан боғЛИҚ патологик холатлар. Заҳарланиш холати


Download 319.5 Kb.
bet2/7
Sana15.12.2022
Hajmi319.5 Kb.
#1008101
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
4- Мавзу №9 Захарланишлар № 1

№3 ЗАҲАР ҲАҚИДА ТУШИНЧА

  • Заҳар – бу организмга экзоген йўл билан кириб, химик, физик – химик ўзгаришларга учраб соғлиқни бузилишига ёки ўлимига олиб келувчи модда ёки бирикманинг энг кам миқдоридир.
  • Заҳарли модадалар ва заҳарланишнинг келиб чиқишини ўрганувчи фан токсикология деб аталади.

№ 4 ЗАҲАРЛАРНИ ОРГАНИЗМГА ТАЪСИРИ БИЛАН БОҒЛИҚ ОМИЛЛАР

  • ЗАҲАРЛАНИШЛАРНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИДА МАЪЛУМ БИР ОМИЛЛАР, ШАРТ ШАРОИТЛАР АҲАМИЯТЛИ БЎЛИБ, УЛАРНИНГ 4 ГУРУҲГА БЎЛИШ МУМКИН.
  • I- ЗАҲАРЛИ МОДДА БИЛАН БОҒЛИҚ ОМИЛЛАР
  • А) Модданинг миқдори (М-н стрихинин учун сантиграм, морфин учун дециграм)
  • Б) Модданинг кимёвий тузилиши (М-н углероднинг кислород билан бирикмалари СО, СО2 )
  • В) Модданинг концентратцияси (М-н Сирка кислотанинг конц. Эритмаси билан 3-5% эритмаси фарқ қилади)
  • Д) Модданинг эрувчанлиги (М-н барий хлорид сувда яхши эрийди)
  • Е) Модданинг организмда тўпланиши (кумуляция) (М-н оғир металлар бирикмалари)
  • Ж) Модданинг сақланишдаги тургунлиги (М-н фармакологик дори воситарларнинг таъсири маълум давргача мулжалланган)
  • З) Заҳарнинг қандай моддалар билан организмга кираётганлиги (М-н маргимуш бирикмалари ишқорий муҳитда кучлирок таъсир этади)
  • II-ОРГАНИЗМ БИЛАН БОҒЛИҚ ОМИЛЛАР
  • А) тананинг массаси;
  • В) Одамнинг ёши;
  • Г) Жинси;
  • Д) Идиосинкризия;
  • Е) Генетик хусусиятлар;
  • Ж) Заҳарли моддаларга урганиб колиш, толерантлик;
  • III- ЗАҲАРЛИ МОДДАНИНГ ОРГАНИЗМГА КИРИШ ЙЎЛИ (М-н Барий карбонат эритмаси ичилганда хаёт учун ҳавф тўғдирса, тери остига юборилганда безиёндир)
  • IV-АТРОФ-МУҲИТ ШАРТ ШАРОИТИ (М-н чекланган муҳит ис гази билан заҳарланишни кучайтиради. Шахталарда тўпланиб қолган метан, карбонат ангдрид, водород сульфид заҳарланишга мойиллик яратади)

№ 5 ЗАҲАРЛОВЧИ МОДДАЛАР КЛАССИФИКАЦИЯСИ.

  • Уювчи заҳарлар:
  • а) минерал кислоталар (хлорид, сульфат, нитрат кислоталари)
  • б) органик кислоталар (сирка кислотаси, фенол)
  • в) ишқорлар (калий, натрий, кальций гидроксидлар)
  • г) бошқа уювчи заҳарлар (водород пероксид, калий перманганат, йод тиндирмаси)
  • II.Резорбтив заҳарлар
  • 1. Қон заҳарлари
  • а) гемопоэтик таъсирли заҳарлар ( )
  • в) гемолитик таъсирли заҳарлар (арсин, аконит, дурман, заҳарли кўзикоринлар)
  • г) гемоглобинотроп заҳарлар ( анилин, нитритлар, ис гази, бертолле тузи)
  • 2. Деструктив заҳарлар (оғир метал тузлари- миарсенол, новарсенол,
  • сулема, фасфор бирикмалари, нитритлар ва бошқ)
  • 3. Функционал заҳарлар
  • а) фалажловчи (цианидлар, вадород сульфид, фасфоорганик бирикмалар)
  • б) сундирувчи (седатив наркотиклар, уйқу дорилар, спиртлар)
  • в) қўзғатувчи ва тутқаноқ чақирувчи (психостимлятор наркотиклар, кофеин, стрихинин, )
  • г) периферик асаб тизимига тасир этувчи (атропин, ацетилхолин, прозерин, адреналин, эфедрин, миорелаксантлар)
  • III. Озиқ-овқат заҳарлари
  • 1. Бактерия заҳарлари.
  • а) токсико инфекция (масалан салмонилёз)
  • б) интоксикация(масалан ботулизм заҳари)
  • 2. Абактериял заҳарлар.
  • а) ҳайвон ажралмалари ва маҳсулотларидан заҳарланиш (М-н ички секреция безлари)
  • б) ўсимлик ширалари, илдизи, барги, мевасидан заҳарланиш (кампирчапон, аконит)
  • 3. Овқат микотоксикозлари. (М-н алементар токсик алейкиялар)

Download 319.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling