Мавзу: кимёвий модда ва бирикмалар таъсири билан боғЛИҚ патологик холатлар. Заҳарланиш холати


№ 10 ЗАҲАРЛАНИШ СУД-ТИББИЙ ЭКСПЕРТИЗАСИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ҚЎШИМЧА ТЕКШИРУВЛАР


Download 319.5 Kb.
bet5/7
Sana15.12.2022
Hajmi319.5 Kb.
#1008101
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
4- Мавзу №9 Захарланишлар № 1

№ 10 ЗАҲАРЛАНИШ СУД-ТИББИЙ ЭКСПЕРТИЗАСИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ҚЎШИМЧА ТЕКШИРУВЛАР

  • Суд – кимёвий (химик токсикологик) текширув;
  • Аъзо ва тўқима бўлакларининг микроскопик текшируви;
  • Биокимёвий текширув усули;
  • Бактериологик текширув усули;
  • Биологик текширув усули.
  • Адсорбцион спектроскопия;
  • Инфракизил спектроскопия;
  • Эмиссион спектрал таҳлил усули;
  • Хроматография усули;
  • Калориметрия усули ва бошқалар.

1) Суд-кимёвий (Киме-токсикологик) текширувлар.

  • 1) Суд-кимёвий (Киме-токсикологик) текширувлар.
  • Суд-кимёвий текширишлар учун мурдани ички органлари (Ошқозон суюқлиги билан, ингичка ва йўғон ичакнинг ўзгарган жойидан 1 метрдан, жигар паренхимасининг 1/3 қисми ўт халтаси билан, юрак ½ қисми қони билан биргаликда, ўпка ¼ қисми висцерал парда билан биргаликда, битта буйрак, бош мия ва бошк.) биологик суюқликлар (кон 200 мл, сийдик) ошқозон ювинди суви, қусуқ массаси олинади. Мурдадан олинган материаллардан ташқари суд-кимёвий текшириш учун овқат маҳсулотларини қолдиқлари ва ичимликлар, ўсимлик қисмлари, дори қолдиқлари, пастидуидлар, дератцация ва турмушда ишлатиладиган кимёвий моддалар, идишлар, уй буюмлари, сув, тупроқ ҳам киритилади.
  • Суд-кимёвий текширишларнинг асосий вазифаси биологик объектлардан (мурданинг ички органларидан, биологик суюқликлардан, озиқ-овқат маҳсулотларидан, ичимликдан ва бошк.). Заҳарларни ёки кучли таъсир қилувчи моддаларни баъзан (тез ўзгарувчи кимёвий бирикмалар) организмда ўзгаришга учраган метаболитларни ажратиб олишдан иборатдир. Биологик объектлардан ажратилган заҳарли моддалар кейинчалик тозаланиб сифат ва миқдор жиҳатдан таҳлил қилинади.
  • 2) Биокимёвий текшириш усуллари. Бу усул кўпинча заҳарли моддаларни организмга фермент системасига танлаб таъсир кўрсатишини аниқлаб (масалан, фосфоорганик бирикмалар) заҳарланишга диагноз қуйишга асосланган.
  • 3) Бактериологик текшириш. Мурдани очиб, ундан материаллар - қон (10 мл) пробиркага, ўт пуфаги суюқлиги билан, ингичка ичак 3 та жойидан 10 см дан хар иккала учидан лигатура қилинган холда олиниб бактериологик текширишни ўтказиш, овқатдан заҳарланишда диагностик аҳамиятга эга бўлган текшириш асосий усули бўлиши мумкин.
  • 4) Биологик усул. (Ҳайвон ва ўсимликлар устида ўтказилган тажрибалар) бактерияларнинг токсинлари билан заҳарланганда, овқатдан заҳарланиш токсикоинфекциясида (ботулизм) қулланилади. Биологик усул суд кимёвий текширишларни натижаларини тасдиқлаш мумкин. масалан, ички органларни кимёвий таҳлил қилишда ажратиб олинган ёки воқеа руй берган жойдан топилган моддаларни лаборатоя ҳайвонларига (сичқон, каламуш, бақа, мушук) юбориб уларни заҳарли ҳусусияти аниқланниши мумкин.
  • № 11

Download 319.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling