5) Орган ва тўқималарни гистологик текшириш катта диагностик аҳамиятга эга. Визукаль кўзга яққол кўриниб турган яллиғланиш, деструктив ёки бошқа хил ўзгаришларга қарамасдан орган ва тўқималардаги заҳарли моддалар таъсирида руй берган микроструктураларни ўрганиш, алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, доимо аниқланади. Шуни қайд қилиш керакки объектларни гистологик текшириш, экспертга заҳарланишни, тусатдан юз берган ўлимдаги патологик ўзгаришлардан дифференцияция қилишда ёрдам беради. - 5) Орган ва тўқималарни гистологик текшириш катта диагностик аҳамиятга эга. Визукаль кўзга яққол кўриниб турган яллиғланиш, деструктив ёки бошқа хил ўзгаришларга қарамасдан орган ва тўқималардаги заҳарли моддалар таъсирида руй берган микроструктураларни ўрганиш, алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, доимо аниқланади. Шуни қайд қилиш керакки объектларни гистологик текшириш, экспертга заҳарланишни, тусатдан юз берган ўлимдаги патологик ўзгаришлардан дифференцияция қилишда ёрдам беради.
- 6) Абцорбцион спектроскопия. кўпинча кон заҳарлари таъсирида гемоглобин ўзгаришини аниқлаш учун кулланилади. Бу усул экспертизада углерод оксиди билан заҳарланган бир неча ойдан кейин эксгумация қилинган мурдани қон ва суюқликларни текширишда мақсадга мувофиқлиги тасдиқланган.
- 7) Инфрақизил спектороскопия суд тиббий экспертизасида барбитуратлар билан заҳарланишни аниқлашда яхши натижа беради.
- 8) Эмиссион спектрал таҳлил. Даврий системадаги кимёвий элементларни спектрини ўрганишга асосланган. Кимёвий моддаларни бу ҳусусиятлари одам организмида бўлмайдиган ноорганик моддаларни сифат ва миқдор жиҳатдан аниқлаб, заҳарланишни ташхисини қуйишда муҳим аҳамият касб этади.
- 9) Хромотография (суюқли газ, юпқа қаватли ва бошқ.)кўпгина моддалари: ноорганик бирикмалар, дори моддалари, этанол ва уни ўрнига ишлатиладиган турли техник суюқликларни аниқлашда ишлатилади.
- 10) Калориметрия осонроқ текшириш усули бўлиб, заҳарланиш экспертизасида ҳам, диагностикасида ҳам, тўғри фикр юритиб иш тутишда қул келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |