МАВЗУ: КИМЁВИЙ МОДДА ВА БИРИКМАЛАР ТАЪСИРИ БИЛАН БОҒЛИҚ ПАТОЛОГИК ХОЛАТЛАР. ЗАҲАРЛАНИШ ХОЛАТИ. Заҳар ва заҳарланиш тушинчалари, заҳарнинг организмга таъсири, заҳарловчи моддалар классификацияси. Заҳарланиш жараёни диагностик босқичлари. Заҳарланиш жараёни билан боғлиқ суд тиббий экспертиза масалалари - МАЪРУЗАЧИ: проф. Очилов К.Р.
№1 - Сунги даврда ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларида, кундалик хаётда, илгаридан маълум ёки янгидан синтез қилинган кимёвий модда ва бирикмаларнинг кенг қулланилиши турли хил заҳарланишларнинг кўпайиши учун мойиллик қилувчи шарт-шароитларни вужудга келтирмокда. Ҳозирги кунда дунё мамлакатларида 10 миллионга яқин кимёвий модда ва бирикмалар расман руйхатдан ўтган бўлиб, шулардан 25 мингдан зиёди инсон учун ҳавфли моддалар қаторига киради. Юқорида қайд этилганларни инобатга олиб, кўпчилик тадқиқотчилар томонидан дунёнинг аксарият мамлакатларида «токсик вазиятнинг» вужудга келганлиги эътироф қилинаяпти.
-
- 1.Анафилаксия (анафилактик шок) - организмга бирламчи ёки такроран киритилган кимёвий бирикма, асосан доривор препарат ёки диагностик моддаларнинг таъсирида организм сезувчанлигининг ошиши ҳисобига руёбга чиқадиган функционал холат бўзилиши демакдир.
- 2.Токсикомания - бу наркотикли препеаратлар гуруҳига кирмайдиган кучли таъсир қилувчи бошқа турдаги токсик моддаларни (асосан доривор моддаларни) мунтазам равишда истеъмол қилиш демакдир.
- 3.Наркомания - бу наркотик моддалар ёки наркотик преператларни доимий равишда истеъмол қилиш оқибатида руҳий ва жисмоний мойилликнинг пайдо бўлиши, ички органлар функциясининг, ҳамда руҳий холатининг бўзилиши демакдир.
- 4.Заҳарланиш – организмга заҳарли моддаларнинг киритилиши натижасида орган ва тўқималарда органик ҳамда функционал ўзгаришлар олиб келиши демакдир.
- №2 КИМЁВИЙ МОДДА ВА БИРИКМАЛАРНИНГ ТАЪСИРИ БИЛАН БОҒЛИҚ ПАТОЛОГИЯЛАР ҚУЙИДАГИ КЎРИНИШЛАРДА КЕЧИШИ МУМКИН:
Do'stlaringiz bilan baham: |