№ 6 ЗАҲАРЛАНИШНИНГ ДИАГНОСТИК БОСҚИЧЛАРИ - а) Заҳарланиш холатига оид суриштирув ва дастлабки тергов материаллари билан танишиш;
- б) Суд – тиббий экспертнинг турли тергов ҳаракатларида, жумладан ҳодиса жойини кўздан кечириш ва ушбу жараёнда ашёвий далилларни олиш ҳамда жабрланувчи, гувоҳ, тиббий ходимларни сўроқ қилинишда иштирок этиш;
- в) Касаллик тарихи ва бошқа тиббий хужжатлар, далиллар ҳамда гувоҳлар кўрсатмалари асосида заҳарланишнинг клиник манзарасини ўрганиш ва уни баҳолаш;
- г) Мурданинг суд – тиббий текшируви (ўлим содир бўлган холларда) ёки жабрланувчининг суд – тиббий текшируви (ўлим юзага келмаган холларда);
- д) Қўшимча лаборатор текширувлар, жумладан мурдадан олинган тўкима ва суюқликларнинг, қусуқ маҳсулотларнинг, меъда ювилмаси ажралган суюқлиги ва заҳарли модда қолдиқларининг суд – кимёвий, бактериологик, биохимик, биологик ва бошқа текширишлар.
№ 7 ЗАҲАРЛАНИШНИНГ КЛИНИК БОСҚИЧЛАРИ - Заҳарланиш жараёни клиник манзараси кўпинча қуйидаги босқичларда руёбга чиқади.
- Яширин босқичи – бу босқичда заҳарланишга хос ҳеч қандай клиник белгилари юзага келмайди (М-н кампирчопондан заҳарланганда яширин даври 10-60 суткагача, ботулизм билан заҳарланганда 10 суткагача бўлиши мумкин);
- Продромал босқич – заҳарланишнинг нотипик белгиларнинг юзага чиқиши (М-н Строчкали замбуруғлардан заҳарланганда 1-4 соат кейин кунгил айниши, қусиш, чанқаш, қоринда оғриқ, бош оғриғи, кўз қорачиғининг кенгайиши каби белгилар кўзатилади);
- Клиник манзараси ривожланиш босқичи типик белгиларнинг юзага чиқиши - (М-н аконит ўсимлигидан заҳарланганда танасида чумоли юргандай бўлиши, ботулизм билан заҳарланганда кўзда туман сетка холати ва х.з.);
- Клиник манзараси тўлиқ ривожланган босқичи;
- Ҳал бўлиш босқичи –клиник белгиларнинг сўниш даври (М-н ботулизм токсинининг қонда айланиб юриш вақти 22 кунгача);
- Соғайиш босқичи – организм фаолиятининг тикланиши;
- Якуний босқич- заҳарланиш белгиларининг йўқолиши ёки сурункали заҳарланишга ўтиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |