Мавзу кириш. Тарихшунослик фанининг асосий мақсади ва вазифалари режа
Download 0.55 Mb. Pdf ko'rish
|
маъруза
Тарихшунослик – тарих фанининг тарихини ўрганувчи фандир. Тарихшунослик
тарих фанининг ривожланиш жараёнини ўрганиш билан бирга алоҳида тарихчиларнинг ижодларини ҳам ўрганади. Тарихшунослик фани нисбатан ёш фанлардан бири саналиб, тарих фани ва унинг ривожланиши жараёни тарихшунослик фанининг предметини ташкил қилади. Тарихшунослик тадқиқотлари жараёнлари, тадқиқотлардаги турли ёндашувлар, унинг қонуниятлари асосан XVIII-XIX асрларда шаклланиб, ривожланиб борган бўлса, унинг тажрибаси асосида турли қарашлар, йўналишлар, мактабларнинг юзага келиши тарихшуносликнинг турли тарихий жараёнларнинг тадқиқига қизиқишини кучайтириб борди. Бунда тарихчиларнинг йирик бир гуруҳи умумметодологик тамойиллар атрофида бирлашиб бир қарашни ёки оқимни (масалан, романтизм, позитивизм ва бошқалар) ифодалаган бўлсалар, бошқа бир гуруҳ тарихчилар нафақат умумметодологик тамойиллар атрофида бирлашдилар, балки илмий муаммолар ечимида интерпретациялашдаги умумийликда фаолият кўрсатишлари билан аниқ бир илмий йўналишни (постмодернизм ва бошқалар) юзага келтирдилар. Бу жараёнда фақатгина тадқиқотлар ва ёндашувлар методологияси эмас, балки тадқиқот методикасининг умумийлигини акс эттирувчи таълимот – илмий мактаблар юзага келди. Бунда мутахассис олимларнинг у ёки бу илмий муаммога қарашлари тизими – концепциялар алоҳида муҳим аҳамиятга эгадир. Илмий концепцияларни тақдим этиш шакллари (монография, мақола, илмий тақризлар кабилар) тарихшуносликнинг манбаси ҳисобланади. Тарихшуносликнинг вазифалари қуйидагилардан иборат: - Жамият хақидаги тўпланган илмий-тарихий билимларни тадқиқ қилиш - Илгари фанга маълум бўлмаган манбаларни илмий муомалага киритиш - Тарихий ёдгорликлар доирасини кенгайтириш - Тарихий манбалаларни ўрганиш методларини такомиллаштириш жараёнларини таҳлил қилиш - Тарихий тадқиқотлар илмий муаммоларининг тараққий этиб бориши, мукаммаллашиб бориши жараёнларини таҳлил этиш - Тарихий жараёнларнинг ўрганилган (тадқиқ этилган) нуқтаи-назарлари ва позицияларининг илмий-назарий жиҳатларини таҳлил қилиш. Тарихшунослик тарих фани, тарих фани методологияси ва бошқа бир қатор фанлар билан, жумладан, архившунослик, тарихий библиография, манбашунослик каби фанлар билан ўзаро чамбарчас алоқадорликда ривожланади. Шунингдек, тарихшунослик жамият ҳаёти ва унинг анъаналари билан чамбарчас боғлиқ ва алоқадордир. Тарих фани ўзининг тарихини мунтазам равишда синчиклаб ўрганиб бориши билан бошқа фанларга нисбатан ўзига хос тарзда фарқланади. Тарих фанининг ўзини доимий равишда илмий жиҳатдан “танқидий таҳлил ва тафтиш” қилиб боришини фаннинг доимий ривожланиб бориши, йиғилган ва ўрганилган тарихий ва илмий материалларнинг ҳажми ва миқдорининг доимий равишда ортиб бориши, тарихий билиш жараёнида тарихчиларнинг тарихий-илмий масалаларнинг назарий-методологик муаммоларига илмий ёндашувидаги қатъийлиги ва уларнинг тарих фанининг умумий ривожланишидаги таъсири ва ўрни масалаларини аниқлаб беришида кўриш мумкин. Кейинги икки аср мобайнида ўтмиш тарихни тадқиқ этиш борасида кўплаб тадқиқотлар амалга оширилган. Гарчи бу тадқиқотларнинг натижалари, илмий хулосалари турлича мазмунга эга бўлсада, улардаги мавжуд ҳолатларни тадқиқ қилиш ва танқидий таҳлил қилиш орқали тарихий тадқиқотлардаги тўғри ва нотўғри ёндашувларни аниқлаган ҳолда тарихий жараёнлар ва уларнинг асл моҳияти ҳақида ҳаққоний хулосаларга келиш мумкин. Бу борада тарихшуносликнинг аҳамияти беқиёсдир. Тарихшунослик тарихий билимлар тараққиётини, муайян тарихий босқичда яратилган илмий маҳсулотларни ёки маълум бир муаммога бағишланган тарихий тадқиқотларни урганади ва тахлил қилади. Тарихшунослик нафақат тарих, балки махсус тарих фанлари (масалан, шарқшунослик, этнология, археология ва бошқ.) тарихи билан хам шуғулланади. Тарихшуносликнинг асосий вазифаси тарих фани ривожини чуқур ва ҳар томонлама холисона англашдан, муайян тараққиёт даврида тўпланган тарихий билимларни таҳлилий тадқиқ этишдан, амалга оширилган ишларнинг натижасини чиқаришдан ҳамда шу асосда тадқиқ этилган долзарб муаммоларни аниқлаб, келгуси тадқиқотларнинг йўналишларини белгилашдан, тарихчиларни муайян тарихий илмий муаммо доирасидаги адабиётларга йуналтиришдан иборат. Тарихшунослик ўтмишда кечган ва бугунги кунда содир бўлаётган воқеа- ҳодисаларнинг одамлар онгида қандай акс этишини, тарихий адабиётлар орқали ижтимоий- тарихий ривожланиш жараёнини кузатиш; жамият тарихий ривожининг турли босқичларида тарихий билимларнинг ўсиб бориши жараёнини кузатиш имконини беради. Бошқача айтганда, маълум босқич ёки даврда тарих фанининг ривожини жамият тараққиётининг асосий йўналиши билан боғликликда ифодалайди, ижтимоий, сиёсий, мафкуравий муҳитнинг тарих фанига таъсирини, у ёки бу йўналишдаги ривожланиш ва таназзулга юз тутиш сабабларини аниклайди. Тарихшунослик, шунингдек, фан тараққиётида ўз ўрнига эга бўлган илмий тадқиқот марказлари тарихини, унда фаолият кўрсатган илмий кадрларнинг салоҳияти, уларнинг фан ривожига қўшган ҳиссаларини ўрганиш каби вазифаларни ҳам бажаради. Тарихшуносликнинг вужудга келши ва ривожланиши узоқ давом этган жараён ҳисобланади. Қадимги даврлардаёқ одамларнинг тарихий тасаввурлари ва тарих борасидаги айрим тушунчалари, аниқроғи хотиралари, яъни аждодлари ҳақидаги ва ўзлари мансуб уруғларга оид маълумотлар, ривоятлар ва афсоналар оғзаки тарзда кейинги авлодларга етказиб берилган. Бу ҳолат ёзув пайдо бўлгунга қадар давом этган. Илк ёзувларнинг пайдо бўлиши бундай маълумотларнинг ривоятлар тарзида қайд этилиши, айниқса ҳукмдорлар (подшолар, шоҳлар, фиръавнлар, императорлар) тарихига оид йилномаларнинг юзага келиши ва содир бўлган воқеа-ҳодисаларнинг турли ёзув воситаларига (ҳали қоғоз пайдо бўлмаган вақтда тошга, тахтага, сополга, пергаментга ва бошқ) қайд этиб борилишига имкон берди. Бу даврда буларнинг барчаси учун умумий бир ҳолат бор эдики, бу ҳам бўлса тарихий жараёнлар ва воқеаларнинг диний жиҳатдан, яъни “худонинг ҳоҳиш-иродаси”га асосланган ҳолда изоҳлаб берилиши эди. Буни ўз даври учун тарих ва тарихий жараёнларни ўрганишга уриниш деб ҳисобланса, антик давр тарихшунослиги тарихий билиш жараёнида муҳим босқич вазифасини бажариб берди. Фукидиднинг тарихни ўрганиш ва уни баён қилиш услуби, тарихнависликдаги ёндашув жиҳатлари билан тарихшуносликнинг илк шаклланишида ўз даври учун кескин бурилиш қилди. Фукидиднинг тарихни ўрганишга бўлган ёндашувида ва тарихий жараёнларни тушунтиришда тарихий жараёнларнинг содир бўлишидаги “илоҳий кучларнинг таъсири”ни эмас, балки воқеаларнинг содир бўлишидаги сабаб ва оқибат ўртасидаги алоқдорлик ва боғлиқликни, тарихий танқидий тахлил элементларидан бири ҳисобланган уйдирмани ишончли далиллардан фарқлаш ва ажратиб олишни биринчи ўринга қўяди. Тарихни ўрганишдаги айни шу жиҳати билан Фукидид “тарих фанининг асосчиси” сифатида эътироф этилган. Шундай тарихчилардан яна бири антик даврда яшаб ижод қилган юнон тарихчиси Диодор 1 бўлиб, йирик тарихчи олим сифатида “Тарихий кутубхона” номли 40 китобдан иборат асар ёзиб қолдирган. Бу тарихчилар ўз қарашларида инсоният тараққиётида асосан Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling