МАВЗУ 1. КИРИШ. ТАРИХШУНОСЛИК ФАНИНИНГ АСОСИЙ МАҚСАДИ ВА
ВАЗИФАЛАРИ
РЕЖА
1. Тарихшунослик фанининг предмети, мақсад ва вазифалари
2. Тарихшунослик алоҳида мустақил фан соҳаси сифатида шаклланпши
3. Тарихшунослик тадқиқотларининг таҳлил усуллари
Тарих ва тарихий жараёнлар, сиёсий-тарихий вазият уларнинг рўй беришидаги асосий
сабаб ва хусусиятларини илмий жиҳатдан тадқиқ этишда ҳар томонлама таҳлил қилиш
тарихий ҳақиқатнинг юзага чиқишида катта омил саналади. Айниқса, турли даврларда
яратилган тарихий илмий асарларда муаллифларнинг тадқиқот
масалаларига турлича
ёндашувлари ва фикрлари, хулосаларнинг турличалиги, уларни илмий жиҳатдан чуқур
таҳлил қилиш ва
тарихийлик, илмийлик ҳамда холисликка асосланилган энг тўғри
хулосаларни чиқариш бугунги кун тарихчи мутахассислари олдида турган муҳим
вазифалардан саналади. Тарих фанлари соҳасида таълим олаётган талабалар тарихга оид
асарлардан фойдаланиш, уларни таҳлил этиш каби ўзлаштириш
услублари, улардан
фойдаланиш самарадорлигини билиш ҳақидаги тарихий тадқиқот
услублари ва илмий-
тарихий ҳақиқатга эришиш йўлларини англаши лозим. Ҳозирги вақтда тарихчи
мутахассисларни тайёрлашда ва уларнинг илмий тадқиқот
малакасини шакллантиришда
тарих фанининг турли тадқиқот услублари ва ёндашувлари ҳақида етарли билим бериш ва
уларнинг тарихий тадқиқотлар жараёнида тўғри ва илмий,
тарихийликка асосланган
хулосаларни чиқаришга йўналтириш бугунги кун тарих ўқитишнинг асосий вазифаларидан
бирига айланди. Бу борада тарихшунослик фанининг ўрни ва вазифаси муҳим аҳамият касб
этади.
Тарихшунослик алоҳида илмий фан саналиб,
(тарихшунослик атамаси юнон
тилидаги “история-тарих ва графос-ёзмоқ сўзларини англатади) тарихий билиш ва
тарихни англаш тажрибаларини акс эттиради. Тарихшуносликнинг
энг асосий вазифаси
тарих фанининг тарихини ўрганиш бўлиб, айни вақтда ижтимоий-маданий маконда
тарихий тасаввур ва ижтимоий-сиёсий тафаккурнинг шаклланиши тарихини ҳам ўрганади.