Мавзу кириш. Тарихшунослик фанининг асосий мақсади ва вазифалари режа
Download 0.55 Mb. Pdf ko'rish
|
маъруза
шундаки, позитивистлар ҳамма ҳақиқий, позитив билимлар конкрет фанларнинг
маҳсулидир, фалсафа эса бундай билимларни бера олмайди, шунинг учун унинг кераги йўқ, деган ғояга асосланган субьектив қарашга эга эдилар. Улар тарихий далиллар билан қандай ишлаш, манбаларни таҳлил қилиш бўйича бир қанча методларни таклиф қилдилар. “Позитив тарих” ғоясига немис тарихчилари ва неокантчилари В.Виндельбанд 26 ва Г.Риккертлар 27 дарҳол қарши чиқиб, тарихни жамиятнинг ривожланиб борувчи қонуниятлари асосида эмас, балки, алоҳида ва такрорланмас ҳолатлар, кўринишлар асосида ўрганишни тарихчи олдига вазифа қилиб қўйдилар. Позитивистларнинг фикрича, жамиятнинг тараққиёт қонунлари бу табиат қонунларининг давомидир. О.Конт социологиянинг асосчиси саналиб, эволюцион ёндашувни (оддийликдан мураккабликка қадар) жамият тараққиёти қонуниятининг асоси эканлигини ҳимоя қилди. Жамият эволюциясига бир қатор омиллар таъсир ўтказади, яъни сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, жўғрофий, мафкуравий, биологик, психологик ва бошқалар бўлиб, улар жамият тараққиёти жараёнида тенг ўринга ва аҳаиятга эга бўлиб, бир вақтда ҳаракатда бўладилар, яъни уларнинг ҳар бири жамият ҳаётида бир вақтнинг ўзида содир бўлиб туради. Тарихчилар эса бу омилларни алоҳида ёки бир вақтда бир нечасинигина ўрганиб, тадқиқ этганлар. Ҳозиргача тарихчиларнинг тадқиқотларида бу ҳолатни кузатиш мумкин. Ижтимоий-иқтисодий жараёнларга қизиқиш ва статистик услубларни қўллаш алоҳида ўрин тута бошлади. Бу ҳам ўз ўрнида тарих фани тадқиқотларида илгарилашга интилиш бўлиб, ишлаб чиқариш тарихи, қишлоқ хўжалиги тарихи, савдо-иқтисодий муносабатлар тарихи тарихий тадқиқотларнинг объектига айланиб борди. Асосий эътибор интеллектуал тараққиёт, ақлий ривожланишга қаратилди. Тарихчи позитивистлар илгари сурган услублардан бири бу тарихий таққослаш услубидир. Асосий камчиликлари – позитивистлар тарихда ҳодисаларнинг ички сабаб-оқибат алоқадорлиги имкониятларини инкор қилдилар ва тарихчининг асосий вазифаси тарихий ҳодисалар содир бўлишининг “нима учун содир бўлди” деган саволга эмас, балки “қандай содир бўлди” деган саволга жавоб беришдан иборат деб ҳисобладилар. Позитивизм барча тарихчилар томонидан бирдек қабул қилинмаганлиги сабабли уни турли тарихчилар турлича нуқтаи-назардан қўллаганлар ва тарихшунослик соҳасида ўзига хос из қолдирганлар. Улардан бири Буюк Британиялик Г.Бокль жаҳон цивилизациялари тарихини яратиш мақсадида 19 та тилни ўрганиб, 20 мингдан ортиқ китобга эга бўлган кутубхона ташкил қилди, бироқ у фақатгина икки китобдан иборат “Англия цивилизациялари тарихи” номли китобини ёзишга улгурди 28 . Бу китобнинг аҳамияти шундаки, тарихчилар томонидан Г.Бокль томонидан ёзилган ва қўлланган услублар ва тадқиқотга ёндашувлар позитивизм 26 Виндельбанд Вильгельм – (нем.Wilhelm Windelband, 1848 йил 11 май Потсдам, Пруссия қироллиги - 1915 йил 22 октябрь Гейделберг, Германия империяси), немис файласуфи, баден неокантчилик мактабининг асосчиси. В.Видельбанд ўз қарашларида тарихчининг изланиши ва жараёнларга аниқлик киритиши, маъзмуннинг мохияти нечоғлик аҳамиятли эканини исботлаб бера олиши ва ишонарли бўлиши кераклигини таъкидлайди. 27 Генрих Риккерт ( нем. Heinrich Rickert; 1863 йил 25 май , Данциг , Пруссия – 1936 йил 25 июль , Гейдельберг , Германия) – немис файласуфи, неокантчиликнинг баден мактаби асосчиларидан бири. Г.Риккерт тарихчи далилларга асосланган соф хақиқатни ўз фикр-мулохазаларига асосланган ҳолда баён қилиши керак деб ҳисоблади. Тарихий далиллар бир марта содир бўладиган ҳолат бўлиб, у индивидуал хусусиятга эга ва ҳеч қачон такрор содир бўлмайди. Далилларнинг саралаб олиниши меъёрлари унинг “нодир”лигини асослайди. Г.Риккертнинг таъкидлашича табиий фанлар учун асосий услублар етакчи мавқега (генераллашган) эга бўлиб, умумлаштирувчи (яъни жараёнларни ўрганишдан бошлаб тизимларни ўрганишгача, тавсифлашдан таҳлилга ўтиши кераклиги тўғрисидаги фикр) хусусиятга эга, тарих учун эса индивидуал хусусиятга (алоҳида якка жараённи ёки ҳолатни тадқиқот жараёнида устун қўйиш) эгадир. 28 Бокль Генри Томас – (ингл.Henri Thomas Buckle, 1821 йил 24 ноябрь – 1862 йил 29 май) инглиз тарихчиси, “Англия цивилизациялари тарихи” “(История цивилизации в Англии”) китобининг муаллифи. Тарихий ҳодисаларни ақлий тараққиёт жараёнларига таъсир кўрсатиш нуқтаи-назаридан баҳолади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling