Мавзу кириш. Тарихшунослик фанининг асосий мақсади ва вазифалари режа
Download 0.55 Mb. Pdf ko'rish
|
маъруза
тарихни ҳаракатлантирувчи куч сифатида тавсифлаганлар.
Шу ўринда кўрсатиб ўтиш керакки, тарих илмининг қомусий билимдони Абу Райҳон Беруний ҳам тарихий ҳақиқатга эришиш учун энг аввало ишонарли манбаларга мурожаат қилиш лозимлигини таъкидлайди. Яъни бунда тарихий жараён билан боғлиқ манбалар орасидан энг машҳур бўлгани, кўпчилик томонидан эътироф этилган ва ишонарли манба сифатида фойдаланилаётган манбаларга мурожаат қилиш, айни вақта бундай манбалар билан билан тарихий жараёнларга яқин вақтларда яратилган манбаларни ёнма-ён қўйган ҳолда, яъни солиштириш ва таққослаш услубини қўллаган ҳолда текшириш мақсадга мувофиқ эканлигига ишора қилади. Бу борада Абу Райҳон Беруний асарида -“Хабар ва ривоятларга кўплаб кириб қолган ёлғон сўзларнинг ҳаммаси ҳам равшан эмас. Бошқа далиллар бўлмаганида баъзиларининг ёлғонлигини билиб бўлмасди.”,- сўзларини ўқиш мумкин 2 . Ўрта асрларда Авлиё Аврелий Августин динга эътиқод қилувчилар қарашларини акс эттирган ҳолда илоҳий давлат тарихи фалсафасини яратди 3 . Августин қарашларига кўра жамият ва инсониятнинг тараққиёти илоҳий мазмунга эга бўлиб, у христиан черкови ва унинг фаолияти мисолида давлат ва унда содир бўлаётган барча жараёнлар аввалдан белгилаб қўйилган илоҳий қонуниятлар асосида амалга ошиб 1 Диодор - милоддан аввалги 90-21-йй, Сицилияга қарашли Аргирия шаҳри. 2 Абу Райҳон Беруний. Танланган асарлар. Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар. Т.Фан. 1968. 41-б. 3 Августин, Авлиё Аврелий (354-430) – христиан теологи ва черков руҳонийси, ғарб патристикасининг асосий вакили. Августин динга эътиқод қилувчилар қарашларини акс эттирган ҳолда илоҳий давлат тарихи фалсафасини яратди. Августин қарашларига кўра жамият ва инсониятнинг тараққиёти илоҳий мазмунга эга бўлиб, у христиан черкови ва унинг фаолияти мисолида давлат ва унда содир бўлаётган барча жараёнлар авалдан белгилаб қўйилган илоҳий қонуниятлар асосида амалга ошиб боради ва бошқалар бу жараёнга таъсир этиши мумкин эмас (иложсиз), мазмунидаги илоҳий давлат тарих фалсафасини илгари сурган эди. Кейинчалик Августиннинг издошлари тарихни илоҳийлаштиришга, тарихий тафаккурни ва тарихни илоҳий тафаккур орқали идрок этиш ва тушунишга чақирдилар. Бу қарашлар асосида кейинчалик апологетика тушунчаси, яъни тарихий воқеаларнинг ва жараёнларнинг барчаси олдиндан белгиланган ва маълум қонуниятларга асосланган ҳолда содир бўлади деган теологик тушунчанинг пайдо бўлишига асос бўлди. боради ва бошқалар бу жараёнга таъсир этиши мумкин эмас (иложсиз), мазмунидаги Библияга асосланган илоҳий давлат тарих фалсафасини илгари сурган эди. Шарқ тарихнавислигида ҳам тарихий жараёнларнинг илоҳий таъсирлар остида юз бериши ҳақидаги қарашлар шаклланиб, бунда тарихий жараёнларнинг ва воқеаларнинг тавсифи Қуръон билан боғланди. Бироқ бундаги ёндашув Европа тарихнавислари қарашларидан бирмунча фарқланган. Буни тарихни ёритишда тарихий жараёнларнинг энг аввало бутун борлиқ билан боғлаган ҳолда ёритилиши билан изоҳлаш мумкин. Яъни, ибтидо – яралиш - воқелик. Бу анъананинг бугунги методологик қарашлар нуқтаи- назаридан икки томонлама мазмунга эгалигини пайқаш қийин эмас. Биринчи томони шундаки, бунда бирор-бир тарихий воқеанинг тавсифи ёки асар яратилар экан, аввало оламнинг пайдо бўлиши, инсоннинг яралиши ва ёритилаётган воқеагача бўлган давр мобайнидаги асосий илоҳий воқеалар ва жараёнларнинг эслатиб ўтилишига алоҳида эътибор берилган ва аксарият тарихчилар бу анъанага риоя қилганлар. Бу ёндашувнинг иккинчи томони Августин қарашлари асосидаги илоҳий тарих фалсафасини эслатсада, бироқ айнан уни акс эттирмайди. Чунки шарқ тарихнавислигида тарихни илоҳий жараёнларни акс эттириш билан бирга унга боғланган ҳолда давом эттирилсада, бироқ тарихий жараёнларнинг ўзи айнан диний нуқтаи-назардан эмас, балки ўз ҳолича, яъни воқеликни ёритиб берувчи далилий ва манбавий асосларга таянган ҳолда яратлганлиги билан Августин қарашларидан кескин фарқланади. Бунда дин тарихи ва диний тарих масалаларининг алоҳида йўналиш эканлигини ҳам унутмаслик лозим. Эътиборли томони шундаки, инсон ва табиат, одам ва олам ўртасидаги муносабатлар ва ўзаро боғликлик илк маротаба дунёвий фан нуқтаи-назаридан айнан шарқда, Абу Райҳон Беруний томонидан тадқиқ этилган 4 . Кейинчалик Европада Августиннинг издошлари тарихни илоҳийлаштиришга, тарихий тафаккурни ва тарихни илоҳий тафаккур орқали идрок этиш ва тушунишга чақирдилар. Бу қарашлар асосида кейинчалик апологетика 5 тушунчаси, яъни тарихий воқеаларнинг ва жараёнларнинг барчаси олдиндан белгиланган ва маълум қонуниятларга асосланган ҳолда содир бўлади деган теологик тушунчанинг пайдо бўлишига асос бўлди. Тарихни бу тарзда тушуниш ва англаш Европада XVIII асргача ҳам ўз аҳамиятини йўқотмади. Бу даврга келиб фан соҳаларида ва уларнинг илмий тушуниш борасида бир қатор янги тушунчалар ва қарашлар шаклланиб борди. Улар орасида тарих ва уни тушуниш борасида ҳам бир қатор мактаблар 6 юзага кела бошлади ва бу жараён XIX асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср ўрталаригача давом этди. Айни вақтда Шарқ тарихчилари томонидан яратилган юзлаб тарихий, географик, этнографик, маданият ва санъат, адабиёт ва меъморчилик, иқтисодий ҳаёт ва мамлакатлар ўртасидаги сиёсий ҳамда дипломатик муносабатлар ҳақидаги қимматли ва турли-туман мазмундаги маълумотларни ўзида жамлаган асарлардан ҳам кўриш мумкинки, улардаги манбалар муаллифлари томонидан тарихий воқеалар ва жараёнларнинг ёритилиши, тавсифи, таҳлили ва айрим ҳоллардаги танқидий хулосалари ва мулоҳазалари тарих фани ҳақидаги кейинги асрларда (асосан XVIII асрдан бошлаб) Европада юзага келган фалсафий ёндашувларнинг ҳам асосий элементларини кузатиш мумкин. Шарқ тарихчилари, хусусан ўзбек халқининг фарзандлари саналган Абу Райҳон Беруний, Абу Бакр Муҳаммад Жаъфар ан Наршахий, Абулғозий Баҳодурхон, Ибрат, Огаҳий, Муҳаммад Юсуф Баёний, Аваз Муҳаммад Аттор Ҳўқандий каби бир қатор тарихнавислар ҳам ўз асарларини яратиш 4 Илҳомов З. Тарих фани методологияси. Т. 2013. 62-63-бб. 5 Апологетика - диний ибора бўлиб, айрим ҳолларда тарих фанида ҳам қўлланилади ва кўр-кўрона ҳимоя қилиш маъносида тарихий воқеаларнинг ва жараёнларнинг барчаси олдиндан белгиланган ва маълум қонуниятларга асосланган ҳолда содир бўлади, деган теологик тушунча. Қаранг: Илҳомов З. Тарих фани методологияси (тадқиқот услублари ва терминларининг изоҳли луғати). Т. ТДПУ. 2013. Б.9. 6 Мактаблар (илмий) - тадқиқотлар ва ёндашувлар методологиясининг умумийлиги билан бирга тадқиқот методикасининг умумийлигини акс эттирувчи таълимот. жараёнида тарих илми ҳақида қатор қимматли фикрлар ва фалсафий ёндашувларини баён этганлар. Абу Райҳон Берунийнинг тарих баёнида воқеаларнинг аниқ ва ишонарли тарзда, ихтилофлардан ҳоли ҳамда хаққоний тавсифланиши ва талқин қилинишига алоҳида эътибор қаратилади. Айниқса тарихнинг бузиб кўрсатилишини маъқулламайди 7 . Ўрта Осиё тарихчиларининг тарихни ёритишдаги, тавсифлаш ва талқин қилишдаги объективлик ва холислик анъаналари кейинги асрларда ҳам давом эттирилди. ХIХ аср иккинчи ярми – ХХ аср бошларида яшаб ижод қилган Муҳаммад Юсуф Баёний “Шажараи Хоразмшохий” асарини ёзишда тарих ва уни тавсифлашга алоҳида эътибор қаратади ва тарихни ҳаққоний, объектив равишда ёзиш шартлигини уқтиради: - “тарих китоби ёзишнинг бир шарти бор. Тарихий воқеаларни ёзувчи тарафдорлик этмасдан, бўлган воқеаларни ростлик билан баён этиши керак. Агар ростлик билан баён этмаса, унинг сўзлари ҳеч бир одамга маъқул бўлмайди” 8 . XIX аср иккинчи ярми – ХХ аср бошларида яшаб ижод қилган фарғоналик тарихчи Исҳоқхон Жунайдуллохўжа ўғли Ибрат Тўрақўрғоний инсонларни ўз ўтмиши ва аждодлари, яшаб турган ватани ва унинг ўтмишини билиши зарурлигини алоҳида таъкидлаб ўтади ва тарихни ўрганишга даъват этади: - “....инсон анча-мунча бақадри илми башарият таворихдан билмак лабудда ўлмоқи маълумдир. Лоақал киши ўз муваттин ерини билмак заруриётдандур. Билмаса, тафосир ва аҳодисларда ва таворихларда мубаййиндурки, кўрмак ва билмак илмдандур” 9 . Ибрат тарих фани сифатида гарчи ўзининг “Тарихи Фарғона” асарида кўпгина тарихий жараёнларни ва уларнинг тавсифини, шахслар фаолияти ва уларнинг тарихий жараёнлардаги иштироки ва бошқа шу каби бир қатор ҳолатларни баён этиб берган бўлсада, инсон жамият тараққиёти ва унинг тарихидан хабардор бўлиши, ҳеч бўлмаганда ўзи яшаб турган ватани, туғилиб ўсган замини тарихини билиши лозимлигини, бу ҳатто тафсир ва ҳадисларда ҳам шарт этиб қўйилганлиги ва бу ҳам илм эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтади. Тарихчи Мулло Олим Маҳдумҳожа эса “Тарихи Туркистон” асарида тарихга шундай таъриф беради: - «...Илми таворих [тарих илми] нинг фойидамандлиғиға тамоми фирқа муттафиқ ур-ройдурлар. Аксар тавойифи умам, балки, тамоми аҳли олам бу илмни амалга қўйуб, гумоштагонлариндин ривоят ва ҳикоятлар қилиб, онинг ўзлариға далил қиладурлар”. 10 XIX аср иккинчи ярми – ХХ аср бошларида асосан Ўрта Осиё ва қўшни туркий давлатларда кенг тарқалган ва таълим соҳасининг тараққий этишига маълум даражада таъсир кўрсатган жадидчилик ҳаракати ва жадид намоёндалари ҳам тарих фанига алоҳида эътибор қаратганлар ва уни чуқур ўрганиш шартлиги ҳақидаги фикрларини билдирганлар. Тарих фанининг жамият тараққиёти, миллатнинг ўзлигини англашдаги нуфузли ўрнига алоҳида эътибор қаратиб, тарих фанини ўрганишга М.Беҳбудий, А.Фитрат ва бошқалар атрофлича эътибор қаратганлар. Жумладан, М.Беҳбудий шундай дейди: - “Ҳозирги дунёда яшаш, зиёли, комил ва одил бўлиш учун ўз ватани ва ўз тарихини ўрганиш даъвати билан чиқиш лозим”. Атоқли ўзбек олимларидан бири Абдурауф Фитрат эса Европа тарихчилари томонидан тарих фани ва унинг предметининг турли талқинларини илгари суриш “авж” олган ХХ аср бошларида тарих ва тарих фани ҳақида шундай дейди: - “Тарих миллатимизнинг, ўтмишимизнинг тараққиётини ҳамда таназзулининг сабабларини ўрганадиган фандир”. Юқорида номлари келтирилган олимлар ва тарихчиларнинг тарих ва тарих фани, тарих илми, тарихнавислик ва таризшунослик ҳақида келтириб ўтган фикрларидан ҳам 7 Жўраев Н. Тарих фалсафасининг назарий асослари. Т.Маънавият . 2008.79-б. 8 Муҳаммад Юсуф Баёний “Шажараи Хоразмшохий”. Т. Мерос. 1991. 9 Ибрат. Тарихи Фарғона Т. Мерос. 1991. 10 Мулло Олим Маҳдумҳожа. Тарихи Туркистон. Т. 2010. англаш мумкинки, Шарқ, хусусан Ўрта Осиёда ҳам қадимдан тарих фани соҳаларига эътибор кучли бўлган ва айни вақтда тарихнавислар фақатгина тарихий жараёнларни тавсифлаш, манбаларни таҳлил этиш кабилар билан чекланиб қолмасдан тарих ва тарих фани ҳақида, уни қандай ёзиш ёки таҳлил қилиш кераклиги каби масалалар юзасидан ҳам ўзларининг илмий-фалсафий фикрларини кўрсатиб ўтганлар 11 . Тарих ва тарихга алоқадор иборалар, сўзлар ва тушунчалар бугунги луғатимизда ҳам кўпчиликни ташкил қилади. Умумий тушунчаларга кўра тарих ўтмиш ва унда содир бўлган воқеа-ҳодисаларни англатса, тарих фани уларни ўрганувчи, ўргатувчи ва тадқиқ этувчи фандир. Шунингдек тарихан ибораси орқали тарихга алоқадорлик, тарихга асосланганлик, тарихий тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда каби тушунчаларни, тарихий ибораси орқали тарихда қолувчи, тарихга кирган, тарих фанига оид, тарихга доир, қадимги каби тушунчаларни англатади. Тарихийлик ибораси орқали бирон-бир воқеа ёки ҳодисанинг уни юзага келтирган мавжуд тарихий шарт-шароит ёки вазият билан узвий боғланишни текшириш ва баҳолаш тамойилини тушуниш мумкин. “Тарихийлик” ибораси илк бор тарихшунослик тадқиқотлари доирасида австриялик тарихчи Карл Вернер томонидан 1879 йилда қўланилган 12 . Тарихнавис ибораси орқали тарихни тавсифлаш, тарихни ёзиш, тарихни акс эттириш, манбаларни яратиш (тарихнавислик) каби тушунчаларни, тарихшунос ибораси орқали тарих тадқиқотларининг муаммолари ва улани ўрганувчи фанни ёки шу соҳа билан шуғуланувчи мутахассислар (тарихшунослар) ни, тарихчи ибораси орқали эса ўтмишдаги йилномачилар, солномачилар, сулолалар тарихларини ёзувчилар, бугунги кунда эса тарих тадқиқотлари ва тарих фани, унинг ўқитилиши билан шуғулланувчи мутахассислар тушунилади. Тарихий жараёнларга ва уларнинг боришига таъсир кўрсатган алоҳида машҳур кишилар тарихий шахслар ҳисобланади. Дунёнинг ўзгариб бориши ва жамият ҳаётининг янгиланиб бориши билан бирга фан соҳасида ҳам бир қатор янгиланишлар амалга ошиб бормоқда. Фан соҳасидаги бар қатор илмий - назарий қарашларнинг такомиллашиб ва айни вақтда мукаммаллашиб бориши ўз навбатида фан соҳасидаги муаммоларнинг янгича тушунилишига, шунингдек, фан соҳасида ва унинг илмий тадқиқотлари соҳасида, айни вақтда илмий тадқиқотларнинг назарий ва методологик асосларида сифат жиҳатдан ўзгаришларининг юзага келишига таъсир кўрсатмоқда. Бу эса тарих фанининг ҳам бошқа фанлар каби тараққий этиб боришидан далолат беради. Кўпинча тарих фанига ўтмишни ўрганувчи фан сифатида қаралади. Бу фикр ёки қараш унчалик ҳам тўғри эмас. Тарих фани нафақат ўтмишни ўрганади, балки бугунги кунда, айни вақтда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни ҳам ўрганади. Тарих фани алоҳида мустақил фан соҳаси сифатида дастлаб қадимги Юнонистонда шаклланган. Бизга бугунги кунда тушунарли бўлган “тарих” сўзи қадимги юнон тилида Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling