Мавзу кириш. Тарихшунослик фанининг асосий мақсади ва вазифалари режа
Download 0.55 Mb. Pdf ko'rish
|
маъруза
“қидириши”, “излаш” каби маъноларни англатган ва бу тушунча остида Геродотнинг
ўтмиш ҳақидаги ёзма ҳикоялари тушунилган 13 . Тарихий билиш икки турга бўлинади, биринчиси кундалик тарихий билиш (кундалик ҳодисалар, жараёнлар, ҳар куни одатий равишда содир бўлиб турадиган, ўз-ўзидан (тартибсиз равишда) юз бериши (содир бўлиши) мумкин бўлган ҳодисалар ва жараёнлар) бўлса, иккинчиси илмий тарихий билишдир 14 . Инсониятнинг ўзи мавжуд бўлиб турган ва яшаб турган айни вақтдаги ҳолати ва юз бераётган жараёнларни таҳлил қилиш билан бир вақтда аввалги даврларда яшаб ўтган 11 Илҳомов З. Тарих фани методологияси. Т. 2013. 61-62-бб. 12 Лаптева М.П. Теория и методология истории: курс лекций / М.П. Лаптева; Перм. гос. ун-т. – Пермь, 2006. С.56. 13 Смоленский Н.И. Теория и методология истории: учеб. пособие для студ. высш. учеб. заведений. 2-е изд., - М. : Издательский центр “Академия”, 2008. С.16. 14 Смоленский Н.И. Теория и методология истории. 16-б. инсонлар, халқлар, маданиятлар кабилар ҳақида, табиат ва инсон ўртасидаги ўзаро муносабат ва ўзаро таъсир ҳақида маълумотлар йиғиш, кузатишларини умумлаштириш, тарихий далилларни тавсифлаш ва талқин қилишга бўлган эҳтиёж доимий диққат марказида бўлган. Бундай ҳолат ва унинг мазмунан акс этишини Геродот, Гекатей, Платон, Фукидид, Аристотель, Плутарх каби тарихчилар ва файласуфларнинг асарларида кузатиш мумкин. Бироқ бунда улар тарихий жараёнлар ва тарихий далилларни бугунги тарих фанидаги мавжуд илмий ва назарий қарашлар асосида эмас, балки ўзлари тўғри ва фойдали деб ҳисоблаган усуллар билан талқин қилганлар. Айнан ана шу жиҳатлари билан ҳам мазкур тарихчилар ва файласуфларнинг бугунги кунларгача етиб келган маълумотлари ва тарихий тавсифлари ҳамда талқинлари муҳим аҳамият касб этади. Тарихни илмий жиҳатдан ўрганиш, тарих, тарих фалсафаси тушунчаси, тарихшунослик борасидаги илк тадқиқотлар Цицерон 15 томонидан “тарихнинг отаси” деб улуғланган қадимги юнон тарихчиси Геродот 16 ҳамда Фукидид 17 асарларидаги тадқиқотлардан бошланган. Тарих - (юнонча “historia” – ўтмишни тавсифлаш, ҳикоя қилиш). Ижтимоий фанлар мажмуаси (тарих фани) бўлиб, инсониятнинг бутун ўтмиши двомидаги иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва маданий ҳаётидаги жараёнлар ва воқеа-ҳодисаларни аниқ-конкрет ҳолда ва турли услублар ёрдамида даврларга бўлинган ва умумий ҳолда ўрганади. Тармоқлари: иқтисодий тарих, сиёсий тарих, маданият тарихи, ҳарбий тарих, дипломатия тарихи, тарихий география ва бошқалар. Таркибий қисмлари махсус тарихий фанлар ҳамда археология ва этнология. Фан ва маданият тарихи, санъат тарихи шу соҳаларни билан боғлиқ ҳолда ўрганилади 18 . Тарих фани тарихий билишнинг шакли ёки фаннинг предметига асосланган ҳолда икки соҳага бўлинади - тарих фанининг асосий соҳалари ҳамда ёрдамчи тарих фани соҳалари. Ёрдамчи тарих фани соҳалари тарихий жараёнларни ўрганмайди, улар тарих фанининг асосий соҳаларини тадқиқ этиш жараёни учун илмий-билиш хусусиятига эга бўлган шарт-шароитларни яратиб бериб, умумий ёрдамчи тарих фани соҳалари ҳамда махсус ёрдамчи тарих фани соҳаларига бўлинади. Умумий ёрдамчи тарих фани соҳалари: - Тарих фани методологияси - Тарихий библиография - Тарихшунослик (умумий ва муаммовий тарихшунослик соҳаларига бўлинади: умумий - тарихи фанининг тарихини ўрганади, муаммовий – тадқиқ этилаётган илмий муаммонинг ўрганилиши тарихини ҳамда унинг ўрганилиши даражасини аниқлаб беради). Шунингдек, тарихшуносликнинг бир қисми бўлиб, турли манбаларнинг ўзига хос белгилари ва таркиби, ўзига хослигини (яратиш даври, муаллифлари, манба ва ундаги маълумотларнинг ишонарли ва ҳақиқийлиги, ижтимоий мансублиги, бошқа манбалар билан ўзаро боғлиқлиги ва бошқалар) ўрганиш ва аниқлаш, белгилаш билан атрибуция шуғулланади. 15 Марк Туллий Цицерон ( лат. Marcus Tullius Cicero; милоддан аввалги 106 йил 3январь, Арпинум — милоддан аввалги 43 йил 7 декабрь , Формия ) – қадимги Рим сиёсий арбоби, нотиқ ва файласуф. Цицерон ўзидан кўплаб адабий мерос қолдирган ва уларнинг бир қисми бугунгача етиб келган. Цицерон “Тарих - даврларнинг гувоҳи, ҳақиқот чироғи, хотира ҳаёти, ҳаёт мураббийи, қадимийлик хабарчиси”, - деган фикрини баён қилган. Цицерон томонидан илк бор Герадотга “тарихнинг отаси” дея ном берилган. 16 Геродот - (лот. Ҳerodotus, юнон. Иродотос, милоддан аввалги тахминан 484 йил, Кичик Осиё, Галикарнас — милоддан аввалги тахминан 426 йил, Юнонистон, Фурия) – илк тарихий асарларидан бири - “Тарих” китобининг муаллифи. Тарих фанининг “отаси” сифатида эътироф этилган. 17 Фукидид - (милоддан аввалги 460 йил, Аттика – милоддан аввалги 400 йил, Афина), Қадимги Юнонистонлик йирик тарихчи, Пелопоннес уруши (милоддан аввалги 431-404 йиллар) тарихига бағишланган “Тарих” китобининг муаллифи. Тарих фанининг “асосчиси” сифатида эътироф этилган. 18 Илҳомов З. Тарих фани методологияси (тадқиқот услублари ва терминларининг изоҳли луғати). Т. ТДПУ. 2013. Б.50. Манбашунослик – умумий ва махсус манбашунослик тармоқларига бўлинади - умумий манбашунослик – тарихий манбаларнинг шакллари, моҳияти ва тарихни ўрганишдаги вазифаларини, шунингдек, уларнинг ўрганиш методларини ўрганади. Махсус манбашунослик фанлари алоҳида хусусиятга эга бўлган тарихий манбаларни ўрганади ва уларга қуйидагилар киради: - Сфрагистика – муҳрларни ўрганувчи ёрдамчи тарих фани соҳаси, муҳршунослик 19 . - Геральдика - гербларни ўрганувчи ёрдамчи тарих фани соҳаси, гербшунослик 20 . - Нумизматика – тангалар ва уларнинг тарихини ўрганувчи ёрдамчи тарих фани соҳаси, тангашунослик 21 . 19 Сфрагистика (юнонча sphragis – муҳр), сигиллография (лотинча sigillum – муҳр ва юнонча grafo – ёзаман ) - тарих фанининг муҳрларни ўрганадиган соҳаси. Муҳр деб қаттиқ материалдан ясалган штамп – матрица ва унинг ҳужжатдаги изи, тасвирига айтилади. Сфрагистика XVIII асрда дипломатиянинг бўлими сифатида шаклланган ва унинг вазифаси ҳужжатнинг вақтини аниқлаш ва ундаги муҳрга қараб ҳақиқийлигини тасдиқлашдангина иборат бўлган. XIX асрнинг охиридан бошлаб, илмий доираларга қазишмалар чоғида топилган ва ҳужжатдан алоҳида бўлган муҳрларнинг (қадимги Миср, Бобил, Ҳинд, Парфия, Рус муҳрлари ва ҳ.к.) кўплаб кириб келиши билан сфрагистика алоҳида фан сифатида янги даврни бошлади. Давлат аппаратининг ҳар қандай ислоҳатларини хронологик туркумлаш орқали қадим давлат институтларининг шаклланишини ўрганишда сфрагистиканинг аҳамияти кучайди. Сфрагистика фанининг асосчиси сифатида Михаил Гейнекций (1709 й) нинг номини келтириш мумкин. Иоганн Гейманн, Ф.Геркен, Гаттерер, Ледебур, князь Гогенлоэ-Вальденбург, Зейлер (сфрагистикага оид "Abriss der Sphragistik" (Вена, 1884) ва "Geschichte der Siegel" (Лиц., 1894). асарларининг муаллифи) каби олимлар бу фаннинг ривожланишига катта ҳисса қўшишган. Сфарагистиканинг ўрганиш объекти ҳақидаги фикрлар француз олими Г.Шлюмберже, рус олими Н. П. Лихачёвларнинг асарларида ўз ифодасини топди. Сфрагистиканинг вазифаси ҳужжатлардаги муҳрларни ўрганиш орқали уларнинг аслини аниқлаш ва тасдиқлашдан иборат. Аммо унинг вазифаси фақат шу билангина чекланмайди. Давлат ва давлат органлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар ва давлатнинг шаклланиш босқичларини ўрганишда ҳам сфрагистик маълумотлар муҳим аҳамиятга эга. Сфарагистика материаллари амалий санъат, геральдика, нумизматика, ономастикани ўрганишда, қадимги архивлар таркибини аниқлашда ҳам муҳим манба ҳисобланади. 20 Геральдика - (Heraldry) - ёрдамчи тарих фани соҳаси бўлиб, рамзлар, нишонлар, герблар, композицияларнинг алоҳида белгиларини ўрганади, шунингдек уларнинг ўзига хос тарихий манба сифатида ўрганади. Геральдика атамаси лотинча «heraldus» – жарчи сўзидан келиб чиққан. Полякча «herb», немисча «erbо» атамалари мерос ва меросхўр маъноларида қўлланилган. Геральдика герблар ва улар ҳақидаги билимлар тизимидир. Герб бирон бир мамлакат ёки ҳудуднинг сиёсий ва тарихий характердаги ғоялари мажмуасини, ўзига хос табиий ва хўжалик хусусиятлари, табақавий тавофутларини, шахс, уруғ ва бошқаларнинг шажараларини ифодаловчи алоҳида рамзий белгидир. Геральдика моддий маданият ёдгорликларини: герб, тамға, муҳр, нишонларни ҳамда гербли ва рамзли ёзма манбаларни ўрганади, миллий анъаналар, ижтимоий хусусиятлар, мамлакатлараро иқтисодий ва маданий алоқаларни ўрганишга ёрдам беради.Герблар тарихий билимларнинг кўплаб соҳалари: дипломатия, сфрагистика, нумизматика ва бошқаларда ўзига хос манба вазифасини бажаради. Геральдика вужудга келган иттифоқлар, ҳудудий ўзгаришлар, сулолавий никоҳларни акс эттирган ҳолда сиёсий тарих ҳақида, ҳукмрон табақа ўртасидаги демографик жараён ва бошқалар тўғрисида қимматли маълумотлар бера олади. Нафақат сиёсий ва ижтимоий тарих соҳасида, балки ўрганилаётган даврнинг психологик муҳитини қайта тиклашда ҳам геральдик материаллардан самарали фойдаланиш мумкин. Масалан, ўрта асрлар хроникаси, сиёсий ва бадиий адабиётида герблар тавсифи кўп учрайди. Улар умуман ўша давр менталитети ёки турли тоифалар менталитетига хос бўлган хусусиятларни ҳам ўзида акс эттиради 21 Нумизматика - (Numismatics. Лотинчадан Numisma – монета, танга) – ёрдамчи тарих фани соҳаси бўлиб, тангалар ва тангалардан иборат хазиналарни тарихий, иқтисодий, маданий ёдгорлик сифатида ўрганади. Нумизматика шунингдек, тангаларни зарб қилиш ишларини ҳам ўрганади. тангалар ва уларнинг тарихини ўрганувчи ёрдамчи тарих фани соҳаси, тангашунослик. Қадимий пулларни, ашёси, шакли, вазни, ёзувлари, зарб этилган жойи ва вақтини текширади. «Нумизматика» термини ўрта асрдан эътиборан танга пуллар ҳақидаги фаннинг номи сифатида ишлатила бошланди. Танга - бу белгиланган формадаги металл қуймаси. У ўзининг оғирлигига, қийматига, сифатий таркибига эга бўлади ва қонуний муомала воситаси ҳисобланади. Пуллар, улар қандай кўринишга эга бўлишдан қатъий назар, қиймат ўлчови, муомала воситаси, хазина тўплаш, тўлов воситаси, жаҳон пули функцияларини бажаради. Нумизматика танга ва қоғоз пулларнинг, орден ва медалларнинг юзага келиш тарихини ўрганади, шу асосда фаннинг турли соҳаларига, жумладан тарих ва археология, сиёсий иқтисод, тилшунослик ва санъатшуносликка оид масалаларни ҳал этиш ишига яқиндан ёрдам беради. Тарих ва уни тушуниш, уни англаш, уни идрок этиш, уни тушуна олиш ва уни тушунтириб бериш турли даврларда турлича нуқтаи-назарлар ва ёндашувлар асосида амалга оширилганлиги боис, турли даврларда тарих ва тарих фани ҳамда унга бўлган муносабат ҳам турлича бўлган. Тарихни англаш ва уни билиш назариясининг шаклланиши борасида маълум маънодаги жиддий қарашларни илгари сурган назариячилардан бири немис файласуфи ва “абсолют идеализм” тизимининг асосчиси Георг Вильгельм Фридрих Гегель эди. Гегель дунёвий ақл-заковат, умуминсоний тафаккур, инсоният ҳатти-ҳаракати ва ақл–идроки уйғунлиги асосида юзага келган, онг ва тафаккур ҳукмрон бўлган яхлит борлиқни тарих деб тушунтиради 22 . Гегельнинг тарихни англаш ва билиш борасидаги фикрлари билан тарих фалсафаси ва уни билиш, англашга йўналтирилган фалсафий қарашлар шаклланишининг янги босқичини бошлаб берди. Гегель тарих фалсафасига ҳаёт қонунияти, маънавий шаклланиш жараёни ва инсон ривожланишининг маънавий эҳтиёжи сифатида қаради. Унинг қарашлари тарих – инсон тафаккурининг, маънавий-руҳий ва ахлоқий камолотининг маҳсули деган хулосага келишга имкон берди. Ф.Бекон тарихий хақиқатни аниқлашда энг аввало тадқиқот объекти ўрганилаётган предмет ёки ҳодисанинг айнан ўзи эмас, балки, унинг моҳияти ва уни юзага чиқарувчи оддий табиий омиллар бўлиши шартлигини таъкидласа 23 , Э.Кондильяк билишни энг оддий – ҳис этиш ва фикрлаш орқали амалга ошириш керак деган фикрни илгари суради 24 . Аксарият назариётчилар ўзлари таклиф қилган ва назарий жиҳатдан асослаб берган услублари ҳақиқатни англаш ва бу борада ҳар қандай хатоликлардан ҳоли бўлишда асосий эканлигини таъкидлаб ўтганлар. Энг асосийси бу ғоялар ва ёндашувлар аксарият ҳолларда бири иккинчисини тўлдириб, мукаммаллаштириб келса, бошқа ҳолатларда тарихий ҳақиқатни англашда энг мақбул йўл ва услубни танлаб олиш имкониятини таъминлайди. XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб тарихшунослик соҳасида инглиз олими О.Контнинг “позитив” фалсафаси катта таъсирга эга бўла бошлади 25 . Унинг издошлари тарих фанини ҳам “позитив” фанга айлантиришга ҳаракат қилдилар. Позитивистлар Биринчи танга пуллар эр.авв. XII асрга оид бўлиб, улар даставвал Хитойда, кейинчалик Ҳиндистонда муомалага чиқарилган. Чунончи, Геродот ва Ксенофотларнинг маълумотига кўра, биринчи олтин ҳамда кумуш тангалар эрамиздан олдин-ги VII асрда Кичик Осиёнинг Лидия давлатида зарб қилинган. Кейинчалик Қора денгиз бўйидаги кўпгина грек мамлакатлари ва давлатларидаги йирик шаҳарларда танга пуллар зарб этишган. Демак, эр.авв. VII асрда тангалар Ўрта Ер денгизи районларида пайдо бўлган. Лидия (кичик Осиё – давлати) ва Грек ороли Эгина бу ерда чиқарилган танга пулларнинг ватани ҳисобланади. Кейинчалик у бутун Элладага ва унинг колонияси Эрон, Италияга тарқалди.Русча «монета» сўзи аслида лотинча бўлиб, Пётр I даврида кенг ишлатила бошланган. Қадимги Римда Юнна Монета деб ишлатилган. Худо Юнона шарафига шундай деб номланган. Монео огоҳлантираман, сақлайман, башорат қиламан деган маъноларни билдиради. Римликлар Юнона шарафига Капитолий тепалигида ибодатхона қурдилар. Худди шу ибодатхона ҳузурида эр.авв. IV асрнинг 2-нчи ярмида Римда биринчи марта пул чиқариш устахонаси очилган. Бу ерда ялпоқ, мис пуллар – асслар зарб қилинган. Рим ёзма манбаларида «монео» термини билан бир қаторда «нумизма» термини ҳам учрайди. 22 Гегель (Hegel) Георг Вильгельм Фридрих (1770 йил 27 август, Штутгарт – 1831 йил 14 ноябрь, Берлин) – немис файласуфи. Тарихни англаш ва уни билиш назариясининг шаклланиши борасида маълум маънодаги жиддий қарашларни илгари сурган назариячилардан бири немис файласуфи ва “абсолют идеализм” тизимининг асосчиси. Унинг қарашлари тарих – инсон тафаккурининг, маънавий-руҳий ва ахлоқий камолотининг маҳсули, деган хулосага келишга имкон берди. 23 Бекон Френсис – (ингл. Francis Bacon, 1561 йил 22 январь - 1626 йил 9 апрель) инглиз тарихчиси, сиёсатчиси ва файласуфи. Инглиз материализми ва эмпиризмнинг асосчиси. Ф.Бекон илмий ёндашув тарафдори бўлиб, илмий билишнинг антисхоластик методини ишлаб чиқди. 24 Этьенн Бонно де Кондильяк – (фр. Etienne Bonnot de Condillac. 1715 йил 30 сентябрь, Гренобль, Франция – 1780 йил 3 август, Лаи-ан-Валь, Франция) француз файласуфи, аббат. Людовик XV нинг тарбиячиси, 1768 йилда француз академиясининг аъзоси. Э.Кондильяк билишни энг оддий – ҳис этиш ва фикрлаш орқали амалга ошириш керак, деган фикрни илгари сурган. 25 Конт Огюст (тўлиқ номи: Исидор Мари Огюст Франсуа Ксавье Конт) – (фр. Isidore Marie Fuguste Francois Xavier Comte, 1798 йил 19 январь, Монпелье – 1857 йил 5 сентябрь, Париж, Франция) француз файласуфи. Позитивизм асосчиси, социологиянинг мустақил фан эканлигини асослаб берган. тарихни “позитив” билимга айлантиришга ҳаракат қилдилар. Бу тушунчанинг моҳияти Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling