Мавзу кириш. Тарихшунослик фанининг асосий мақсади ва вазифалари режа


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/7
Sana07.05.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1436971
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
маъруза

мураккаб ва қийин машғулот сифатида таъриф берган. Г.Бокль ақлий тараққиёт 
жараёнининг асосий омили сифатида қонуниятларни излаб, уларни иккиланиш ва 
шубҳаланиш ақлий тараққиётнинг ҳаракатлантирувчи манбаи деб кўрсатади. Тарихий 
ҳодисаларни ақлий тараққиёт жараёнларига таъсир кўрсатиш нуқтаи-назаридан баҳолади.
XIX аср охирларига келиб позитивизм аста-секин ўзининг илғор қарашларини 
йўқота бошлади ва тарихчилар кўпроқ эмпиризмга эътибор қарата бошладилар. Шунга 
қарамай XIX асрнинг иккинчи ярмини тарих фанининг ривожланиши даври сифатида 
баҳоланади ва бунда позитивистларнинг ҳам ўзига хос ҳиссаси бўлган.
ХХ аср бошларида Францияда тарихшуносликда “социологик” йўналиш пайдо 
бўлди (А.Берр ва унинг “тарихий синтез” назарияси)
29
. Икки жаҳон уруши оралиғи 
йилларида эса “Анналлар мактаби” тарих ва социология фанлари ўртасидаги 
алоқадорликни кўрсатиш борасида фаоллик кўрсата бошлади. Давлатчилик тарихи билан 
боғлиқ, хуқуқ, сиёсий ташкилотлар ва муассасалар тарихи билан боғлиқ анъанавий 
мавзуларни бу мактаб вакиллари табиий муҳитда, ишлаб чиқариш, аҳоли ва унинг 
жойлашуви, кўчиши ва бошқа жиҳатлари билан боғлаган ҳолда ўрганишни таклиф қилди. 
Бу жараёнда “Анналлар мактаби” таққослаш ва қиёслаш услубидан кенг фойдаланиш 
ғоясини илгари сурди.
Ф.Бродел ижтимоий фанлар соҳаларидаги алоқадорликни кучайтиришни таклиф 
қилиб чиқиб, ўзи социология ва тарих фанларининг ўзаро алоқадорлигидаги илмий 
тадқиқотларни амалга оширди
30
.
Шу ўринда тарих фани методологияси ва назарияси хақида маълумот бериб ўтиш 
ўринлидир. 
Тарих фани методологияси мустақил фан сифатида XIX аср охирги чораги - ХХ аср 
бошлари давомида шаклланди. Бу даврда тарих фанининг методологик муаммолари бошқа 
жойларга нисбатан Германияда жадаллик билан ўрганила бошланди.
Тарих фани методологияси (юнон. metodos – усул, билиш йўли, logos - сўз) – 
мустақил фан соҳаси бўлиб, тарихни билиш, англаш услублари ҳақидаги тарих фани 
тармоқларидан бири ҳисобланади. 
Тарих фанида методологиянинг қандайдир аниқ биргина кўриниши мавжуд эмас, 
ундаги ҳолатларнинг ўзгаришлари билан бирга методологик қарашларнинг ҳам 
ўзгаришлари содир бўлиб бораверади. Тарихий билишнинг ривожланиб бориши шунга 
олиб келдики, методологияга бир яхлитлик сифатида қараш ёки айни вақтда унинг у ёки бу 
жиҳатларига муносабат билдириш тобора тушунарли ва жонли равишда, назарий жиҳатдан 
мукаммаллашган ҳолда намоён бўлмоқда.
Тарихчи Н.И.Смоленскийнинг таъкидлашича, ҳар қандай фан методологиядан эмас, 
балки билишнинг мукаммаллашиб бориши билан унинг методологик муаммоларини 
аниқлаб берувчи фактик материалларнинг тўпланиб боришидан бошланади
31
.
“Тарих фани методологияси” фанида энг асосий кўриладиган масалалар “назария”, 
“методология”, “тарих фалсафаси”, “метод” (услуб) каби бир қатор тушунчалар ва илмий 
қарашлар билан боғлиқ ҳолда очиб берилади.
Тарих назарияси – тарих ҳақидаги ва айни вақтда у ёки бу тарихий воқеалар, 
ҳодисалар ва жараёнлар ҳақидаги умумий тасаввурлар мажмуидир. Тарих назарияси ҳар 
29
Берр Анри – (фр. Berr Henri Fernand, 1863 – 1954 йй, Франция) француз социологи ва файласуфи. Анри 
Беррнинг таъкидлашича, тарих фани психология, социология ва бошқа фанлар билан бирлашиши лозим
шундагина у инсоният тарихини тўлиқ ва мукаммал даражада кўрсатиб бера олади, деб ҳисоблаган ва бу 
қарашлари асосида 1900 йилда “Revue de syntise historique” (“Тарихий синтез журнали”, “Журнал 
исторического синтеза”) деб номланган журналга асос солган.
30
Фернан Бродель (
фр.
 Fernand Braudel; 1902 йил 
24 август
 — 1985 йил 
27 ноябр
ь) – таниқли француз 
тарихчиси, тарихий жараёнларнинг таҳлили ва тадқиқида иқтисодий ва географик омилларнинг ҳисобга 
олиниши фикрини илгари сурган. Ф.Броделнинг “узоқ давом этувчи вақт” тушунчаси тарихчига “воқеалар 
ичидан” чиқиб, жараёнларга бошқача кўз билан қараш имконини беради.
31
Смоленский Н.И. Теория и методология истории. 4-б. 


қандай ҳолатда ҳам фақатгина тарихий ҳодисалар ҳақидаги конкрет–тарихий тасаввур 
сифатида чекланиб қолмасдан, балки тарихий билишнинг энг юқори даражаси саналади. 
Тарих назариясида асосий эътибор тарихни реал воқелик сифатида ўрганувчи умумий 
муаммолар (онтология) ҳамда тарихни билиш сифатида ўрганишга (гнесеология) 
қаратилади
32
.
Тарих фани методологияси илмий билиш фаолияти бўлиб, тарихий 
тадқиқотларнинг амалга оширилиши, таҳлили ва ўрганилишига қаратилган 
фаолиятдир.Методология илмий муаммоларнинг қўйилиши характерини аниқлайди, 
уларнинг ечилишидаги энг мақбул принциплар ва йўналишларни аниқлайди, тадқиқот 
методларини танқидий баҳолайди ва таҳлил қилади. Бунда услуб (метод) тарихий тадқиқот 
воситаси саналади. Услуб (метод) лар ёрдамида тарихчи ёки тадқиқотчи янги билимларни 
ўзлаштириши ёки тарихий жараёнлар ҳақида амалдаги қарашларни аниқлаши ва айни 
вақтда уларга аниқлик киритиши мумкин. Бу қарашлар тарих фани методологияси 
тушунчаси ҳақидаги дастлабки қарашлар бўлса, замонавий тарих фани соҳасида фаннинг 
методологияси тушунчасини тарихий билишнинг назарий асосларини тўлиғича, унинг 
назарий хусусиятга эга бўлган муаммовий жиҳатларини кўрсатиб бериш сифатида 
қўлланилади.
Бошқа илмий адабиётларда кўрсатиб ўтилишича, тарих (тарих фани) методологияси 
– махсус тарихий фан соҳаси бўлиб, тарих фанининг предмети ва объектини ҳамда илмий 
тарихий билишнинг назариясини аниқлаб беради. Тарих фанининг илмий ва ижтимоий 
мавқеини, тарихнинг фан сифатидаги тузилишини ўрганади. Тарихий билишнинг 
назариясини (умумфалсафий, гнесеологик ва эпистемологик асосларини, тамойиллари, 
даражалари, турлари, босқичлари, тарихий билиш услублари, тарихий билиш 
натижаларининг намоён қилиниши, шунингдек тарихий билимлар шаклларини ўз 
таркибига олган ҳолда) яратади. Шунингдек, тарих фани методологияси тарих фанидаги 
асосий назарий-методологик йўналишлар, турли илмий мактаблар ва уларнинг 
хусусиятларини ўрганади. Умумий ҳолда тарих фани методологияси конкрет-тарихий 
тадқиқотларни амалга оширишнинг илмий билиш асосларини шакллантиради
33
.
Бир сўз билан айтганда тарих фани методологияси услублар, тамойиллар, илмий 
тарихий тушунчалар кабилар кўринишидаги конкрет-тарихий тадқиқотнинг назарий акс 
эттирилиши деб ҳисоблаш мумкин. 
Шундан келиб чиққан ҳолда тарихшунослик методологияси ва методлари ҳақида 
тушунча бериб ўтиш лозим. 
Тарихшунослик тадқиқотларида бир жиҳатга алоҳида эътибор қаратиш лозимки, бир 
тарихчи ёки бир гуруҳ тарихчилар ўтмиш тарихий жараёнларини (ёки айни замонавий 
кунлардаги ҳодисалар ва жараёнларни) бор кўламича тадқиқ этмайди, балки унинг маълум 
бир таркибий қисмини, воқеаларни ва ҳодисаларнинг бирор-бир йўналиши ёки 
қатламинигина ўрганади. Тарих фани тармоқлари соҳалари мутахассислари бўлган 
профессионал тарихчилар томонидан амалга ошириб бориладиган тадқиқотларнинг илмий 
хулосаларини ва натижаларини умумлаштириш орқали ўтмиш ва бугунги тарихий 
жараёнлар, ҳодисаларнинг мазмуни ва моҳияти ҳақида умумий тасаввурга эга бўлиш 
мумкин.
Замонавий тарих фанида охирги йилларда тарихий тадқиқотлар соҳаларида ҳамда 
уларнинг назарий асослари соҳаларида янгича ёндашувлар шаклланиб бормоқда. Бундай 
йўналишлар сифатида постмодернизмни, микротарихни, кундалик жараёнлар тарихини, 
менталитет тарихини, оғзаки тарихни, гендер тадқиқотларини кўрсатиб ўтиш мумкин
34
.
32
Смоленский Н.И. Теория и методология истории. М. “Академия”. 2007. 3-б. 
33
Баринова Е.П., Иполлитов Г.М., Бобкова Е.Ю. Основы теории и методологии исторической науки: Учебное 
пособие в схемах. М. 2010
34
Смоленский Н.И. Теория и методология истории. 13-б. 


Метод-тарихий тадқиқотлар жараёнида аниқ мақсадга олиб борувчи тадқиқот 
усуллари ва жараёнлар йиғиндисидан иборат, методнинг ўзи назариядан, тадқиқот 
методикаси ва техникасидан таркиб топади
35

Ҳар қандай метод назарий жиҳатдан асосланган бўлиб, бир вақтнинг ўзида объектив 
ва субъектив хусусият касб этсада, объектив асосга эга. Бироқ шунга алоҳида аҳамият 
бериш лозимки, ҳар қандай метод ҳам объектив хулосаларга олиб келмаслиги мумкин. 
Бунда методнинг танланиши, унинг тўғри қўлланилиши ва танқидий хулосаларнинг 
чиқарила олиниши тадқиқотчининг бевосита ўзига боғлиқ ва унинг ўрни асосий аҳамият 
касб этади.
Немис тарихчиси Карл Ясперс метод ва унинг илмий билимларни эгаллашдаги ўрни 
ва аҳамияти ҳақида ёзар экан, -“Мен билимга эга бўлишимдаги асосий восита ҳисобланган 
методнинг нима эканлигини англаганимдагина илмий билимга эга бўлишим мумкин, 
шундан келиб чиққан ҳолда метод орқали эгалланган билимни асослаб кўрсата олишим 
мумкин. Мен илмий билимга мендаги билимнинг ишончли эканлигига тўла ишонч ҳосил 
қилганимдагина эга бўлишим мумкин. Мен бу орқали билимимнинг ишонсизлиги хақида, 
хақиқатга яқинлиги ёки аксинча ҳақиқатдан узоқлиги ҳақида ҳам билимга эга бўламан. Мен 
илмий билимга фақатгина шу билим илмий аҳамиятга эга бўлгандагина эга бўламан”- деб 
таъкидлайди
36

Маълумки, тарихчи тадқиқотчи тарихшунослик тадқиқотлари жараёнида методлар 
йиғиндисидан илмий муаммони ҳал этиш ва ечимини топишда фойдаланади.
Тарихий тадқиқотлар методларининг тўртта даражаси ва ёндашувлари мавжуд: 
1. Фалсафий (ҳар бир фалсафий ёндашув тарихга нисбатан ўз қарашларига эга) 
2. Умумфан (табиий ва гуманитар фанларда қўлланилади)
3. Махсус-тарихий (фақатгина тарих фани тадқиқотларида қўлланилади) 
4. Аниқ-муаммовий (тор доирадаги тадқиқотлар учун). 
Тадқиқот методларининг юқоридаги ҳар тўрталаси ўзаро бир-бири билан боғланган 
бўлиб, аниқ-муаммовий ва махсус-тарихий услублар умумфан ва фалсафий услубларга 
асосланади. Ҳозирги вақтда тарихчилар фанлараро ёндашув – бошқа фанлар методларини 
ҳам тарихий тадқиқотларда қўлламоқдалар.
Тарихшунослик тадқиқотларининг бир қанча таҳлил усуллари мавжуд:
- қиёсий тaрихий усул - турли тарихий даврларда тарихий маълумотлар қандай пайдо 
бўлди, ҳаракатланди, ўзгарди ва ривожланди, жамият тараққиётида тарихий фикрларнинг 
пайдо бўлиши ва ривожланиши жараёнини аниклашда қўлланилади; 
- аниқ таҳлилий усул - олиб борилган тарихшунослик тадқиқоти воқеа-ҳодисалар 
тафсилотини келиб чиқиш сабаблари, ривожланиш жараёнини назарий ва фактик 
материалларнинг ўзаро алоқасида тахлил қилади, уларнинг фанда кандай ёритилганлигини 
ўрганади;
- мантиқий таҳлилий усул – тарихшуносликда катта имкониятларга эга бўлиб, 
тарихий муаммонинг ўзига хос хусусиятлари, тузилиши, бошқа тарихий ҳодисалар билан 
боғлиқлигини ўрганишда қўлланилади. Бошқача айтганда, маълум босқич ёки даврда тарих 
фанининг ривожини жамият тараққиётининг асосий йўналиши билан боғлиқликда 
ифодалайди;
- хронологик усул - воқеа-ҳодисалар ҳақида турли босқич ёки даврда тўпланган 
тарихий фактларни ўзаро боғликликда ўрганишда қўлланилади. Бу эса турли замонда 
35
Илҳомов З. Тарих фани методологияси (тадқиқот услублари ва терминларининг изоҳли луғати). Т. ТДПУ. 
2013. Б.39. 
36
Ясперс К. Смысл и назначение истории: Пер. с нем. - М.: Политиздат, 1991. С.101. 
Ясперс Теодор Карл – (нем. Karl Theodor Jaspers, 1883 йил 23 февраль, Ольденбург – 1969 йил 26 февраль, 
Базель) немис файласуфи ва психологи. Экзистенциализм намоёндаларидан бири. К.Ясперснинг фикрича, 
тарих фанининг энг муҳим саволларидан бири бу – “аслида бу қандай содир бўлган эди?” тарзида эмас, балки, 
“биз аслида қандай ҳолатдамиз (ёки қаердамиз)?” тарзида, яъни, бошқача сўзлар билан айтганда, тарих 
билимларининг мақсади – бизнинг бугунимизни (аслимизни) аниқлашдир. Шундан келиб чиққанда тарих – 
бу замонавий муаммоларни ҳал этишга ва англашга йўналтирилган қатор ҳодисалар ва жараёнлардир.


илмий фикрларнинг ҳаракатини, муаммога ёндашувда концепциялар, қарашлар, 
ғояларнинг ўзгариб боришини хронологик тартибда такрорий ёки хилмахил жиҳатларини 
очиб беради; 
- даврийлаштириш усулида маълум бир тарихий даврий чегарада тарих фанининг 
сифат, услуб ва хусусиятларининг ўзгаришига ижтимоий иқтисодий муносабатларнинг 
таъсири, ҳар бир янги босқичда вужудга келган илмий ғояларни ҳаракатлантирувчи омил 
ва йўналишлар аниқланади;
- ретроспектив таҳлил - ҳар бир илмий адабиёт ўз даврига тааллуқли бўлиб, унинг 
кучли ва кучсиз жиҳатларини ўзида акс эттиради.
Тарихшунослик тадқиқотларда тадқиқотчининг вазифаси ўзидан аввалги 
босқичларда яратилган илмий асарларни замонавий билимлар нуқтаи назаридан ўрганиш, 
уларнинг ижобий ва салбий жиҳатларини тахлил қилишдан иборат.
37
Бугунги кунда тарих фани методологияси ва тарихшунослик тадқиқотларда 
борасида шундай босқич юзага келдики, бунда тарихчи тадқиқотчи илмий натижаларга 
эришиш учун замонавий тарих фани тадқиқотлари талабларидан келиб чиққан ҳолда энг 
мақбул услубларни ва методларни танлай била олиши ва уни амалда қўллай олиши, 
тадқиқотлар жараёнида у ёки бу қўлланаётган тарихий тадқиқот методларининг 
меъёрларини яхши тафаккур қила олиши талаб этилади.
Тадқиқот мавзусини тўғри танлай билиш ҳам илмий ишнинг дастлабки катта 
ютуғидир. Тадқиқотчи аввал ишланмаган ва ўрганилиши долзарб бўлиб турган мавзуни 
топа билиши керак. Танланаётган мавзу аввалги илмий ишларни такрорламаслиги керак. 
Бундай ҳолатлар келиб чиқмаслиги учун танланаётган мавзунинг ўрганилиш даражаси, 
яъни шу муаммога оид илмий ишлар ва тарихшунослик нуқтаи-назаридан тадқиқотчи 
томонидан синчковлик билан кўриб чиқилади. Ўрганилган мавзуга ўхшаш, бироқ улардан 
фарқланиб турувчи мавзу танланиб, унда тарихнинг янги бир қирраси очилиши назарда 
тутилади ва ишда танланган мавзунинг ўрганилиши, аҳамияти ҳамда аввалги 
тадқиқотлардан фарқи, даврий чегараси, илмий қиммати таҳлил этилиб янгича назарий 
асоснома берилади. Тадқиқотнинг бошланиш вақтидаги мазкур масала юзасидан тарих 
фанида эришилган ва қўлга киритилган ютуқларни аниқлаш тадқиқотнинг алоҳида муҳим 
жиҳатидир. Бунда гап тадқиқотнинг ёки унга алоқадор адабиётларнинг тарихшунослик 
масалалари ҳақида бўлиб, улар тадқиқотнинг вазифаларини очиб бериш билан биргаликда, 
илмий тадқиқот муаммосининг асосий йўналишлари ва босқичларини аниқлаб бериши, 
шунингдек тадқиқотнинг манбавий асосларини очиб бериши ва уларнинг тадқиқот 
жараёнидаги илмий аҳамиятини кўрсатиб бериш учун хизмат қилиши керак. Бу тарздаги 
таҳлил бунгача ҳал этилмаган ва тадқиқот доирасига киритилмаган муаммоларни аниқлаб 
берилишига, шунингдек аввалги амалга оширилган тадқиқотлар услубларининг қанчалик 
самара берганлиги ва тадқиқот жараёнида уларни таҳлил қилиш орқали энг мақбул 
тадқиқот услубларини аниқлаб беришга ҳам хизмат қилади.
Айрим ҳолларда тарихчилар тадқиқот услубларини танлашда эклектик услубда ҳам 
ёндашадилар, яъни танланган услубларнинг қандай фалсафий мактаблар ва йўналишарга 
мансублигини эътиборга олмаган ҳолда тарихий тадқиқот учун зарур бўлган тадқиқот 
услубларини танлаб оладилар ва тадқиқотларга жалб этадилар ва бунда асосий мақсад 
тадқиқот жараёнида эришиладиган натижага қаратилади. Бундан шуни англаш мумкинки, 
тарихчилар фалсафанинг у ёки бу йўналишига қатъий риоя этишга мажбурият ҳис 
этмайдилар. Шунга кўра тарих фани кумулятивдир, яъни у эскирган услубларни четга 
суриб қўймайди ва тадқиқот услубларини доимий равишда янгилари билан тўлдириб 
боради. 
Шунингдек, бу таҳлил илмий тадқиқот ишининг мақсади ва вазифаларини ҳам 
аниқлаб беришга хизмат қилиб, тадқиқотнинг умумий тадқиқотлар доирасидаги ўрнини 
ҳам белгилаб беради. Шу нуқтаи назардан ҳам бу жараён ишнинг муваффақиятини 
37
Мустафоева Н. Тарихшунослик. Ўзбекистон миллий энциклопедияси». Давлат илмий нашриёти, 2004, Т 
харфи. 134-136-бб 


белгилаб беради. Шунингдек, муаммонинг тарихшунослик масалалари ёритилишининг 
мукаммаллигига қараб, ишга алоқадор муаммолар юзасдан тадқиқотчининг қанчалик 
билимга эга эканлиги ҳамда муаммонинг тўғри қўйилганлиги даражасини ҳам аниқлаш 
мумкин. Бунда тадқиқотчилар томонидан ўзидан аввал ёзилган адабиётлар ва улар 
муаллифларининг фикрлари ва илмий хулосаларининг объектив таҳлили талаб этилади. 

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling