Мавзу: корхонанинг инвестици


Download 147.63 Kb.
bet11/22
Sana15.11.2023
Hajmi147.63 Kb.
#1774108
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   22
Bog'liq
3- мавзу

СФ=СТФ-ДС-БС, бунда: СФ - соф фойда; ДС - фойда (даромад)дан тўланадиган солиқ; БС - бошқа солиқлар ва тўловлар
Демак, фойда корхона хўжалик фаолиятидан олинган даромадларнинг харажатлардан ортиқ бўлганлигидан, яъни ижобий молиявий натижага эришилганидан дарак беради. Унинг миқдори, асосан, иккита кўрсаткичга - маҳсулот нархи ва уни ишлаб чиқариш харажатларига боғлиқ.
Эркин рақобат шароитида маҳсулотга нарх уни ишлаб чиқарувчи ёки уни харид қилувчининг ҳоҳишига қараб паст юқори қўйилмайди. Маҳсулот нархи эркин бозорнинг нархлаштириш қонуниятлари таъсири остида, автоматик равишда белгиланади.
Корхонанинг ишлаб чиқариш фаолиятидан оладиган фойданинг миқдори ички ва ташқи омиллардан боғлиқ. Ички омилларга янги техника ва технологияларни жорий этиш, хўжалик юритиш даражаси, раҳбарият ва менежерларнинг билимдонлиги (омилкорлиги), маҳсулотнинг рақобатбардошлиги, ишлаб чиқаришни ва меҳнатни ташкил этиш даражаси киради. Корхона фаолиятига боғлиқ бўлмаган ташқи омилларга бозор коньюнктураси, ишлаб чиқариш учун зарур бўлган моддий-техник ресурсларнинг нархи, амортизация нормалари, солиқ солиш тизими ва бошқалар.
Корхона фаолиятига объектив баҳо беришда, такрор ишлаб чиқариш жараёнларининг айрим босқичларида харажатлар билан натижаларни қиёслашда маълум бир иқтисодий кўрсаткичлардан фойдаланиш зарур бўлади. Улар қаторига рентабеллик кўрсаткичи ҳам киради.
Рентабеллик - корхоналар тижорат ҳисоби фаолиятининг иқтисодий самарадорлиги кўрсаткичларидан биридир. Фойдалалик ишлаб чиқариш фаолиятининг маълум муддати (йил, чорак) давомида сердаромадлик (зарар келтирмаслик) хусусиятини англатади. У хўжалик фаолиятининг пировард натижаларини тўғри баҳолашга ва корхонадаги мавжуд ресурслардан самарали фойдаланишнинг иқтисодий манфаатдорлигини йўлга қўйишга имкон бради.
Амалиётда тадбиркор ва инвесторни қизиқтирадиган рентабелликнинг қуйидаги кўрсаткичлари ҳисобланади:
- хўжалик фаолиятини юритишга солинган активлар рентабллиги;
- маҳсулотни сотиш рентабеллиги;
- ўз капитали (маблағи) рентабеллиги;
- харажатлар рентабеллиги;
- бир дона акция рентабеллиги.
Корхона фаолиятини юритишга солинган активлар рентабеллиги­рент) - бу соф фойданинг қўйилган барча маблағлар, яъни активларнинг 1 сўмига тўғри келадиган улушидир. У соф фойданинг (СФ) умумий актив (А)нинг ўртача йиллик суммасига нисбати кўринишид аниқланади:

Download 147.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling