Мавзу: Мактаб оʻқувчилари жисмоний тарбия жараёнининг замонавий тузулиши Режа
Дарснинг тузилиши ва дарсга вазифа кўйиш турлари
Download 138 Kb.
|
Referat 2
2.Дарснинг тузилиши ва дарсга вазифа кўйиш турлари.
Қуйидаги асосий тушунчалар жисмоний тарбия тизимининг таркибини хосил қилади: Жисмоний тарбия тизими умумий тарбия тизимининг таркибий қисмидир. Унинг ғоявий, илмий, услубий дастур-норматив асослари, шунингдек, фуқаролар жисмоний тарбиясини амалга оширадиган ва назорат қиладиган ташкилот хамда муассасалари мавжуд. Жисмоний тарбияга белгиланган бир тизим асосида ёндашилсагина ундан кўзланган мақсадларга, мўлжалланган натижаларга эришиш мумкин. Жисмоний тарбия тизими деганда, жисмоний тарбия воситалари, услублари, жисмоний тарбияни ташкил этиш ва ўтказиш шакллари, шу воситаларнинг жамият кишисини хар томонлама ривожлантиришдаги мақсадларига мос келиши тушунилади. Жисмоний тарбия тизимининг пайдо бўлиши ва ривожланишини жамиятнинг эхтиёжи, моддий ишлаб чиқариш даражасининг ривожланиши, жисмоний тарбияни уюштириш шакллари хамда илғор амалий тажрибани умумлаштириш каби тушунчалар белгилайди. 1. Мақсадга қаратилганлик, яъни жисмоний тарбиянинг мақсад ва вазифалари тарбия принсипларини белгилайди. 2. Жисмоний тарбия воситалари: жисмоний машқлар, ўйинлар, спорт, саёхат ва бошқалар жисмоний тарбия тизимининг мухим унсурларидир. 3. Педагогик жараёнда қўлланиладиган воситалар ва дарсни уюштириш йўллари (дарсларни ўтказиш услублари, жисмоний машқлар, машғулот), мустақил машғулотлар ва бошқалар. 4. Жисмоний тарбиялаш мақсадида кишиларни уюштириш. 5. Жамият ва давлатнинг жисмоний тарбия мазмуни хамда натижасига бўлган талабларини акс эттирадиган дарслик ва меъёрлар. Республикамизда жисмоний тарбиянинг мақсад ва вазифалари Ўзбекистон Республикаси қабул қилган "Жисмоний тарбия ва спорт хақида"ги Қонун талабларидан келиб чиқади. Мазкур хужжатда инсонни хар томонлама камол топтириш ўзининг аниқ ифодасини топган. Жисмоний тарбия инсон жисмоний ва маънавий камолотининг мухим воситасидир, деб белгилаб қўйилган. Жисмоний тарбия тизимининг асосий мақсади таълим-тарбия жараёнини мукаммаллаш-тириш орқали ёш авлодни жисмоний баркамол, эътиқодли, маънавий гўзал, ўз соғлиги хақида ғамхўрлик қилишни ижтимоий бурч деб биладиган киши қилиб тарбиялашдан иборат. Жисмоний тарбия жараёнида қуйидаги мухим вазифалар хал этилади: 1. Соғломлаштириш 2. Таълим вазифалари 3. Тарбиявий вазифалар Download 138 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling