Мавзу: Мактаб оʻқувчилари жисмоний тарбия жараёнининг замонавий тузулиши Режа


Жисмоний тарбия машғулотлари - ўқув ишларининг асосий шакли сифатида


Download 138 Kb.
bet3/6
Sana14.05.2023
Hajmi138 Kb.
#1460210
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Referat 2

3.Жисмоний тарбия машғулотлари - ўқув ишларининг асосий шакли сифатида.
Жисмоний тарбиянинг соғломлаштиришга йўналтирилганлик принтсипи, шахсни хар томонлама ривожлантириш принтсипи, жисмоний тарбиянинг мехнат ва харбий амалиёт билан алоқадорлиги принтсипи. Принтсип- лотинча атама бўлиб, бошланиш маъносини англатади. Назария, таълимот ва х.к.нинг асосий пойдевори, қонун-қоидаси, яъни жисмоний тарбия назарияси ва услубияти фанининг хам қонун-қоидаларини ифодалайди.
Жисмоний тарбиянинг сўғломлаштиришга йўналтирилганлик принсипи
Жисмоний тарбия мутахассисларининг болалар соғлигини сақлаш ва мустахкамлаш ишларидаги масъулияти хамда бурчлари соғломлаштиришга йўналтирилганлик принсипидан келиб чиқади.
Жисмоний тарбия машғулотлари учун машқларни тўғри танлаш, миллий ва замонавий ўйинлар хамда машқлардан самарали фойдалана билиш болаларнинг саломатлигига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин.
Соғломлаштиришга йўналтирилганлик принсипи доимий тиббий педагогик назоратни, шуғулланувчиларнинг ўз-ўзини назорат қилишини кўзда тутади.
Умумтаълим мактаблари и- 1 в синф ўқувчиларини жисмоний тарбиялаш дастурининг тахлили.
Умумий ўрта таълим учун жисмоний тарбия бўйича давлат таълим стандарти (УЎТЖТДТС) таълим жараёнининг сифатига, таълим мазмунига доир талабларни: ўқувчилар тайёргарлигининг зарур ва етарли даражаси хамда битирувчиларга қўйиладиган талабларни, таълим муассасалари фаолияти ва жисмоний таълим хамда тарбия сифатига бахо бериш тартиби ва механизмларини белгилаб беради.
Жисмоний тарбия ва таълим" курси умумий ўрта таълимда қуйидагилардан таркиб топади.
1. Жисмоний тарбия дарслари- мактабда жисмоний тарбия ва таълимнинг асосий шакли. Уларнинг миқдори Таянч ўқув режасида хафтасига 2 ўқув соати хисобидан белгиланган
2. Харакат фаолиятининг дарсдан ташқари шакллари дарсдан олдин ўтказиладиган гимнастика, умумий ўрта таълим дарсларида жисмоний тарбия дақиқалари ва паузалари, узайтирилган танаффуслардаги динамик паузалар, кўнгил очар ўйинлар.
3. Жисмоний машқ машғулотларнинг синфдан ташқари шакллари: спорт сектсиялари, факултативлар, ўқувчилар қизиқишига қараб очилган тўгараклар ва бошқалар.
4. Умум мактаб тадбирлари: байрамлар, спорт турлари бўйича мусобақалар, спартакиадалар, викториналар ва бошқалар.
5. Мустақиллик машғулотлари: кўпинча уй вазифаларини бажариш тарзида, БЎСМ шўбаларидаги машғулотлар, сафарлар, ўйинлар ва бошқалар.
1. Машғулотларнинг барча шакллари ва турлари хафтасига бошланғич синф ўқувчилари учун 8-10 соат.
2. 5-9 синф ўқувчилари учун 10-12 соат харакат режимини таъминлаб бериши керак
3. Белгиланган хажм ўқувчиларнинг кўрсатилган гурухлари учун етарли даражада зарур ва минимал даражада мажбурийдир.
4. Носоғлом, жисмоний ривожланиш ва тайёргарлиги паст даражали ўқувчилар учун махсус (индивидуал-дифферентсиал) режим ўрнатилади.
5. Жисмоний тарбиянинг барча вазифаларини муваффақиятли этиш учун мактаб ўқитувчилар жамоасини, мактабдан ташқари муассасалар ходимлари ва ота-оналар кучларини бирлаштириш талаб қилинади.
Кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар жисмоний тарбиясининг ташкилий тизими бўғинлари қуйидагилар хисобланади:
-хафтасига хар бир синфда 3 марта бадантарбия дарси сифатида ўтказиладиган машғулот — дарс тизими;
-ўқув кун тартибидаги соғломлаштириш-бадантарбия тадбирлари
-куни узайтирилган гурухлардаги хар кунлик жисмоний машқ машғулотлари;
ўқув машғулотларигача ўтказиладиган бадантарбия
бадантарбия дақиқалари
узайтирилган танаффуслардаги жисмоний машқлар
-синфдан ташқари ишлар: бадантарбия тўгаракларидаги машғулотлар, УЖТ гурухлари, спорт турлари бўйича шўъбалар, спорт мусобақалари, оммавий ўйинлар, сафар ва саёхатлар.
-болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари (БЎМС
ўқувчилар уйлари ва саройлари
мактаблардан ташқари муассасаларда бадантарбияни ташкил қилиш шакллари
кўнгилли жисмоний тарбия ва спорт жамиятлари (КСЖ) спорт шўбаларида ўтказиладиган мунтазам ўқув-тренировка машғулотлари ва спорт мусобақалари
яшаш жойларида, хар хил типдаги ёзги дам олиш оромгохлари;
-оммавий соғломлаштириш- бадантарбия тадбирлари, болаларнинг ёзги дам олиш оромгохлари кун тартибида кўзда тутилган тадбирлар (ерталабки бадантарбия, хар кунлик чўмилиш, жойлардаги ўйинлар, сафарлар ва бошқалар);
-истирохат ва дам олиш боғлари болалар сектори, спорт ва туристик базаларда ташкил қилинадиган оммавий ўйинлар, танловлар, спорт-кўнгил очишлар, сайр ва сафарлар.
Болаларни оилада жисмоний тарбиялашнинг ташкилий шакллари қуйидагилар бўлиши мумкин:
-кун тартибидаги соғломлаштириш бадантарбия муолажалари (аеробик бадантарбия, бадантарбия дақиқалари, чиниқиш протседуралари);
-мустақил жисмоний машқ машғулотлари, жисмоний тарбия бўйича уй топшириқларини бажариш;
-ўз хохишига кўра ўйинлар, сайрлар, сафарлар, спорт кўнгил очишлари, шунингдек, катталар иштирокида дам олиш ва таътил кунлари;
-яшаш жойларида ўтказиладиган мусобақаларда оилавий қатнашиш.
Бу барча шакллар, белгиларига кўра кўнгилли ва мажбурийга ажратилади. Мажбурийсига фақат жисмоний тарбия дарслари киради (машғулотнинг синф-дарс тизими).
Таълимий ва тарбиявий ташкил қилиш белгилари бўйича қайд қилинган шакллар дарс ёки дарсдан ташқари бўлиши мумкин.
Кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларни жисмоний тарбиялаш вазифаларини муваффақиятли амалга оширишда мазкур ишни тўғри режалаштириш мухим ахамиятга эга. Тўғри ва оқилона режа барча ўқув ишларини, мактабнинг оммавий, жисмоний тарбия ва спорт ишларини аниқ ташкил этишга ёрдам беради.
Мактабда қуйидаги режалар тузилади:
мактабнинг бир ўқув йилига мўлжалланган жисмоний тарбия ва спорт ишлари умумий режаси;
хар бир синф учун жисмоний тарбия бўйича ўқув иши режаси.
Бир йилга мўлжалланган умумий режа жисмоний тарбия ўқитувчилари томонидан тузилади. Режа педагогик кенгашда мухокама қилинади ва тасдиқланади. Умумий йиллик режа мактабдаги жисмоний тарбия ва спорт ишлари билан боғлиқ бўлган барча масалаларни қамраб олади: ўқув ишлари, клуб кун режимидаги соғломлаштириш бадантарбия тадбирлари, синфдан ташқари ишлар, оммавий жисмоний тарбия ва спорт тадбирлари, тиббий назорат, моддий-ўқув базани таъминлаш, жисмоний тарбия ва спортни тарғиб қилиш.
Умумий йиллик режада ўқув ишлари масалалари фақат умумий тарзда акс этади: жой ва жихозлардан фойдаланиш жадвали, машғулотларни ташкил этиш тартиби, машғулотлар учун кийим-бошлар ва бошқалар. Ўқув иши дарс олиб борувчи ўқитувчи томонидан хар бир синф учун алохида тузилганда батафсил режалаштирилади. Мактабнинг умумий йиллик режасида ўқув куни режимидаги соғломлаштириш-бадантарбия тадбирлари акс эттирилади. Масалан, машғулотгача ўтказиладиган бадантарбия бўлса, унинг ўтказилиш жойи, давом этиш вақти, ўтказиш тартиби, машғулотни бошқариш, мажмуа тузувчи шахс, бу тадбирда мактаб педагогика жамоасининг иштироки кўзда тутилади. Танаффусларни ташкил этишда дам олиш, болаларнинг овқатланиш тартиби, оммавий жисмоний тарбия ва спорт тадбирлари белгиланади, танаффусларни ташкил этиш ва ўтказишга жавобгар шахслар тайинланади. Режада, шунингдек, дарсларда бадантарбия дақиқаларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби кўзда тутилади хамда намунали машқлар мажмуасини ким тайёрлаши кўрсатилади.
Синфдан ташқари иш бўйича режада аввало тўгарак ёки жисмоний тарбия жамоасига алоқадор бўлган барча нарса: синфларда бадантарбия ташкилотчиси ва мактаб кенгаши қачон сайланиши, бадантарбия тўгарагини ким бошқариши, қандай спорт шўъбалари ташкил этилиши, шўъба машғулотлари қаерда ва қачон бўлиши акс этади. Режада спорт мусобақалари, сайрлар, сафарлар, ўйинлар кўзда тутилади. Уларни ўтказиш муддати ва бу тадбирларни ўтказишга жавобгар шахслар кўрсатилади. Режада сайёхлик юришларининг маршрутлари ва муддати, уларга тайёргарлик ишлари хам ифодаланган бўлади.
Мактабнинг жисмоний тарбияга оид йиллик иш режасида ўқувчиларни тиббий кўриқдан ўтказиш муддати ва тартиби белгилаб қўйилади. Кўрикдан дастлаб биринчи синф ўқувчилари, сўнг эса ўтган ўқув йилида жисмоний заиф деб топилган болалар (хамма синфлардан) ўтадилар. Кейин иккинчи ва учинчи синф ўқувчилари текширилади.
Мазкур режада соғлиғининг ёмонлиги туфайли махсус тиббий гурухга ўтказилган болаларни қайта кўрикдан ўтказиш муддатлари белгиланган бўлиши керак.
Мактаб врачи тиббий кўрик натижалари хақида мактаб педагогика кенгаши ва ота-оналар йиғилишида маъруза қилади.
Мактабдаги тўлақонли жисмоний тарбия иши машғулот ўрнининг яхши жихозланишини, зарур асбоб ва жихозларни сотиб олиш хамда тайёрлашини талаб қилади. Шунинг учун иш режасида бюджет маблағи хисобига спорт асбоблари ва жихозлари сотиб олиш, уларни ўқувчилар, ота-оналар ва оталиққа олувчилар кучи билан тайёрлаш кўзда тутилади. Мактабнинг йиллик умумий режасида жисмоний тарбия ва спортни тарғиб-ташвиқ қилиш хам акс этади. Мактабнинг янги ўқув йили учун жисмоний тарбия ва спорт бўйича умумий иш режаси ўқув йили тугаши арафасида ишлаб чинқилади. Ёзги таътил пайтида мактабнинг ишлаб чиқилган режасига мувофиқ, янги ўқув йилига тайёрлаш ишлари амалга оширилади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

  1. Ўзбекистон Республикаси қонунлари.

  2. Ўзбекистон Республикаси “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” //Баркамол авлод-Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. –Т.: “Шарқ” нашриёт матбаа-консерни. 1997-йил.

  3. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўгрисида”ги Қонуни // Баркамол авлод-Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. –Т.: “Шарқ” нашриёт матбаа-консерни. 1997-йил.

  4. Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Вазирлар Махкамасининг Қарорлари.

  5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002-йил 30-майдаги “Компютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот технологияларини жорий этиш тўғрисида”ги ПФ-3080 сонли фармони.

  6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг жамоат таълим ахборот тармоғини ташкил этиш тўғрисида” 2005-йил 28-сентабрдаги ПҚ-191-сонли Қарори.

  7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Компютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникатсия технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2002-йил 6-июндаги 200-сонли Қарори.

  8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2006-йил 16-февралдаги 25-сонли Қарори.

  9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг жамоат таълим ахборот тармоғини ташкил этиш тўғрисида” 2005-йил 28-сентабрдаги ПҚ-191-сонли Қарори.


Download 138 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling