Мавзу: Мактаб оʻқувчилари жисмоний тарбия жараёнининг замонавий тузулиши Режа


Download 138 Kb.
bet4/6
Sana14.05.2023
Hajmi138 Kb.
#1460210
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Referat 2

Глоссарий
Принцип- лотинча атама бўлиб, бошланиш маъносини англатади. Назария, таълимот ва х.к.нинг асосий пойдевори, қонун-қоидаси, яъни жисмоний тарбия назарияси ва услубияти фанининг хам қонун-қоидаларини ифодалайди.
Жисмоний тайёргарлик - бу хар бир инсон, айниқса ақлий ва жисмоний соха ишчи - хизматчилари ва ўқувчи -ёшларнинг хар қандай мехнатга яроқлилиги (қобилияти), жисмонан бақувват, чиниққан, бўлишидаги фаол харакатлардир. Спорт машғулоти – бу танланган спорт турида юқори спорт натижаларига эришишга йўналтирилган педагогик ихтисослаштирилган спорт такомиллашуви жараёнидир.
Спорт машғулотларининг мақсади - мазкур спортчи учун мумкин бўлган энг юқори тайёргарлик даражасига эришиш хамда мусобақа фаолиятида юксак натижаларни намойиш этишдан иборатдир.
Жисмоний ривожланиш – бу соғломлаштирувчи жараён бўлиб, инсон организмининг вазифалари ва шакллари ўзгаришининг аста-секин қарор топишидир.
Жисмоний тарбия - бу инсонни иродавий, ахлоқий, функсионал, морфологик такомиллаштиришга йўналтирилган педагогик жараён бўлиб, унинг мақсади ўқувчиларни мехнатда ва Ватан химоясида энг яхши натижаларга эришиши учун кўникма, малака ва махсус билимлар билан қуроллантиришдир.
Харакатга ўргатиш (ўқитиш) - ўзининг асосий мазмунига кўра жисмоний билим (таълим) беришни, яъни инсонни ўз харакатларини ратсионал бошқаришни билишини, тахлил қилишига оид назарий билимларга эга қилишни ва шу йўл билан эгалланган билимларига асосланиб, хаётий-зарурий харакат малакалари ва кўникмалари захирасини бойитишни хамда уларга оид назарий билимларга эга қилишни назарда тутади (П.Ф.Лесгафт).
Жисмоний билим - жисмоний машқларни, мехнат харакатларини бажариш, ундан фойдаланиш, лозим бўлганда хаётий шароитда қўллаш махорати ва кўникмаларига оид назарий тушунчаларни ўз ичига олади. Жисмоний таълим ўқувчиларнинг муайян билимларни эгаллаши, жисмоний машқларни бажариши ва уларни хаётга татбиқ эта олишини кўзда тутади.
Жисмоний маданият - жамият аъзоларининг жисмоний камолотга эришишини мақсадга мувофиқ равишда амалга ошириш учун махсус воситалар, методлар ва шароитларни яратиш ва улардан ратсионал фойдаланиш бўйича эришилган ютуқларнинг мажмуидир.

Download 138 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling