Мавзу: Мактаб оʻқувчилари жисмоний тарбия жараёнининг замонавий тузулиши Режа


Download 138 Kb.
bet1/6
Sana14.05.2023
Hajmi138 Kb.
#1460210
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Referat 2


Мавзу:Мактаб оʻқувчилари жисмоний тарбия жараёнининг замонавий тузулиши
Режа:
1.Мактаб ёшидаги болалар жисмоний тарбияси.
2.Дарснинг тузилиши ва дарсга вазифа кўйиш турлари.
3.Жисмоний тарбия машғулотлари - ўқув ишларининг асосий шакли сифатида.
1.Мактаб ёшидаги болалар жисмоний тарбияси.
Кичик мактаб ёшидаги болаларни жисмоний тарбиялаш назарияси бола шахсининг шаклланиш ва жисмоний тарбиялашнинг умумий қонуниятларини ўрганади. Бу фан умумий жисмоний тарбия назариясининг ғоявий ва методологик асосларидан келиб чиқади ва унинг мухим тармоқларидан бири хисобланади. Жисмоний тарбия назарияси ўқувчиларда жисмоний баркамолликни, хар томонлама тараққий этган юксак маданият ва ахлоқни тарбиялаш бўйича таълим-тарбия жараёнларини илмий асосда қуришни белгилайди. Бу амалий фан ўқитувчисини бошланғич синф ўқувчилари жисмоний баркамоллигининг воситалари, шакллари ва усуллари тўғрисидаги билимлар билан қуроллантиради, унда махсус ва тегишли харакат кўникмаси хамда малакаларини шакллантиради. Шундай қилиб, жисмоний тарбия назарияси жисмоний тарбиянинг умумий назарияси билан ягона мазмунга эга бўлиб, жисмоний тарбиялаш қонуниятларини хамда шунга мувофиқ боланинг таълим ва тарбия жараёнида ривожлантиришни бошқаришнинг умумий қонуниятларини махсус ўрганади.
Шунингдек, умумий маълумотлар, амалий ва илғор тажрибаларни умумлаштиради, тегишли жисмоний тарбия вазифаларини белгилайди, жисмоний тарбия жараёнини уюштиришнинг самарали воситалари ва услубларининг мақсадга мувофиқ шаклларини мажмуали равишда очиб беради. Жисмоний тарбия назарияси доимо жисмоний тарбия амалиётига таянган холда тараққий қилади ва такомиллашади. Унинг методологик асоси ана шу амалий илмий тадқиқот натижаларини ўзлаштириш орқали хамиша бойиб боради. Шунинг учун хам жисмоний тарбия предмети қотиб қолиши мумкин эмас, у ривожланиб ва мукаммаллашиб боради. Ёш авлодни онгли, миллий ғурурли, юксак маданиятли қилиб, яъни соғлом, бақувват, чиниққан, тадбиркор, ўз харакатларини яхши бошқара оладиган, бадантарбия ва спорт машғулотларини севадиган, хар қандай вазиятда хам ўзини тута биладиган ва мустақил харакат қила оладиган, хаётда фаол, ижодий фаолиятга нисбатан қобилиятли қилиб тарбиялаш жисмоний тарбиянинг мухим вазифаси хисобланади. Жисмоний тарбия назарияси бошланғич синфларда хар бир ёш босқичидаги боланинг яширин имкониятлари қонуниятларини ўрганиб ва хисобга ола бориб, жисмоний тарбиянинг бутун таълим-тарбия мажмуаси, илмий асосланган дастури талабларини (харакат, кўникма ва малакалар, жисмоний сифатлар, баъзи содда билимларни) кўзда тутади.
Уларни ўзлаштириш болаларнинг келажакдаги зарурий харакат фаолиятларини тез эгаллаш имкониятларини таъминлайди. Шу билан бирга, дастурнинг болалар томонидан ўзлаштирилишида қатий изчилликка риоя қилинади. Бунда боланинг ёшига нисбатан ривожланиш хусусиятлари ва хаётининг хар бир босқичидаги имкониятлари, организмнинг бутун тизимлари (суяк-мускул, юрактомир, нафас олиш ва бошқалар) ва органлари (бошқариш, эшитиш, кўриш, нутқ ва бошқалар) хисобга олинади. Жисмоний тарбия шахсни хар томонлама тарбиялашда мухим компонент хисобланади, айни пайтда у шу жараёнда ақлий ва ахлоқий, эстетик, мехнат тарбияси вазифаларини комплекс тарзда хал этади.
Ўқувчилар жисмоний тарбиясини уюштиришнинг турли шакллари мавжуд
1. дарслар
2. синфдан ва мактабдан ташқари ишлар
3. соғломлаштириш ва бадантарбия тадбирлари
4. мустақил харакат фаолияти ва бошқалар
Ўқитувчининг эътибори ана шу шакллар орқали, ўз ёш имкониятларига кўра онгли ва фаол харакат қилувчи, ўзини эркин тута оладиган, ўзига бўлган ишончни намоён этувчи, харакат кўникмаларини муваффақият билан ўзлаштирадиган, хаётда учрайдиган қийинчиликлардан чўчимай, уларни бартараф қила оладиган, доимо ижодий изланишдаги болани тарбиялашга йўналтирилгандир. Жисмоний тарбия назарияси жисмоний тарбия тизимининг мақсади, вазифалари ва принсипларини ўрганади хамда тарбиянинг бошқа турлари (ақлий, ахлоқий, эстетик ва мехнат) билан жисмоний тарбиянинг қонуний алоқасини очиб боради. Жисмоний тарбия назарияси жисмоний тарбия воситалари ва улардан фойдаланиш шаклларини ўрганишга алохида эътибор беради. Бинобарин, хар бир харакатни ўрганиш ва боланинг асосий харакат сифатларини тарбиялаш принтсиплари хамда услубларини ўрганишга жиддий эътибор жисмоний тарбия назариясининг мухим қисмини ташкил этади.

Download 138 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling