Мавзу: Мактабда жисмоний тарбия жараёнини режалаштириш ва ҳисбга олиш асослари


Режалаштиришнинг давлат хужжатлари


Download 135.5 Kb.
bet5/8
Sana27.12.2022
Hajmi135.5 Kb.
#1069284
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Mavzu yuzasidan Savol va topshiriqlar 1

Режалаштиришнинг давлат хужжатлари
Бу гурухларга куйидагилар киради:
а) умумий урта таълим учун жисмоний тарбия буйича давлат таълим стандарти (УЎТЖТДТС);
б) Узбекситон Республикаси Халк таълими вазирлигининг жисмоний тарбия буйича таянч укув режаси;
в) жисмоний тарбия бўйича ўқув дастури;
г) «Алпомиш» ва «Барчиной» махсус тестлари.
Умумий урта таълим учун жисмоний тарбия буйича давлат таълим стандарти (УЎТЖТДС) таълим жараенининг сифатига, таълим мазмунига доир талабларни, укувчилар тайергарлигининг зарур ва етарли даражада хамда битирувчиларга куйиладиган талабларни, таълим муассасалари фаолияти ва жисмоний хамда тарбия сифатига бахо бериш тартиби ва механизмларни белгилаб беради.
УЎТЖТДТС умумий ўрта таълимда таълим жараёнининг ташкил этилиши ва мазмунини, таълим муассасалари фаолиятига ҳамда жисмоний таълим ва тарбия сифатига баҳо берувчи, тартибга солувчи тегишли меъёрий ҳужжатларни (ўқув режалари, дастурлар ва бошқаларни) яратиш учун асос саналади.
УЎТЖТДТС қайси идорага бўйсиниши ва мулкчилик шаклларидан қатъий назар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган умумий ўрта таълимнинг барча таълим муассасалари учун мажбурийдир.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг таянч ўқув режаси “жсимоний тарбия” фанига ажратилган соатлар ҳажмини белгилайди.
“Алпомиш” ва “Барчиной” махсус тестлари мактабда жисмоний тарбия бўйича барча ишларнинг мазмунини белгилайди ва ўқув дастурининг асоси ҳисобланади.
“Алпомиш” ва “Барчиной” махсус тестлари Ўзбекистон Республикаси аҳолиси жисмоний тарбия тизимининг дастурий ва меъёрий асосидир. Назорат меъёрлари ёрдамида аҳолининг ўқиш, меҳнат фаолияти ва ҳарбий хизматга бўлган жисмоний тайёргарлигининг умумий даражаси аниқланади. Тестлар саломатликни мустаҳкамлаш, ижодий ва меҳнат фаолиятини оширишга ёрдам беради.
Жисмоний тарбия бўйича ўқув дастури “Жисмоний тарбия” предмети мазмунини аниқлаб берувчи ҳужжат ҳисобланади. Унда зарур назарий маълумотлар ўрганилиши лозим бўлган жисмоний машқлар жисмоний сифатларни ривожлантириш учун материаллар рўйхати берилади ҳамда предметлараро алоқалар бўйича талаблар ифодаланади.
Дастурларни тайёрлашда ҳаммасидан аввал жамиятнинг ижтимоий буюртмаси – мактаб битирувчилари жисмоний тайёргарлигига бўлган талаб ҳисобга олинади. Бу эса “Алпомиш” ва “Барчиной” махсус тестларида ўз аксини топган.
Дастур бўлимларининг барчаси тўлақонли бажарилиши мажбурийлиги шу билан таъкидланадики, ўқув материалларининг ҳаммаси биргаликда ўқувчиларнинг ҳар томонлама ривожланишига ва тарбиясига кўмаклашиши керак. Шуни эсда тутиш лозим-ки, дастур алоҳида спорт турларидан таркиб топмаган, ва дарсларни ташкил қилиб ўтишда дастурнинг барча бўлимларидан баб- баравар фойдаланмоқ даркор.



Download 135.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling