Мавзу: Мактабда жисмоний тарбия жараёнини режалаштириш ва ҳисбга олиш асослари


Режалаштиришга куйиладиган талаблар


Download 135.5 Kb.
bet3/8
Sana27.12.2022
Hajmi135.5 Kb.
#1069284
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Mavzu yuzasidan Savol va topshiriqlar 1

Режалаштиришга куйиладиган талаблар
Укитувчи муайян режалаштириш хужжатларини ишлаб чикишда ва тузишда катор талабларга риоя килиши зарур.
1. Режалар умумий урта таълим учун жисмоний тарбия буйича давлат таълим стандарти, жисмоний тарбия буйича укув дастури ва Узбекистон Республикаси Халк таълими вазирлигининг меъёрий хужжатлари ва карорларига мос булиши керак. Улар жисмоний тарбия буйича давлат укув дастури асосида ишлаб чикилади ва тузилади. Барча режалар Узбекистонда жисмоний тарбиянинг умумий максадларига буйсиндирилиши ва Узбекистон Республикаси Халк таълими вазирлигининг услубий тавсияларига мос булиши лозим.
2. Режалаштиришда жисмоний тарбиянинг умумий ва услубий принципларига амал килиш. Режалаштириш жараёнида шахсни хар томонлама ривожлантириш, жисмоний тарбиянинг мехнат ва харбий амалиёт билан богликлиги, жисмоний тарбиянинг согломлаштиришга йуналтирилганлик, мунтазамлик, кучига ярашалик, мустахкамлик принципларини хал килиш учун кулай замин яратилади. Шу билан бирга воситаларни танлаб олишда шугулланувчиларга хар томонлама таъсир курсатадиган ва энг яхши согломлаштирувчи самара берадиган воситаларга эътибор берилади. Аксарият дарсларни очик хавода ва табиий шароитларда утказилишини режалаштириш лозим.
3. Режалаштиришнинг максадга йуналтирилганлиги ва истикболлиги мухим талаб хисобланади. Маълум бир цикл учун режалар (дарс сериялари, укув чораги, йиллик) олдинги циклга таяниши ва келгуси циклга тайёрлаши керак. Шундай килиб тасодифий дарсларга имкон берилмайди, чунки улар маълум бир тизимга бирлаштирилади.
4. Режалаштириш амалга ошириладиган булиши керак. Бу талабни бажаришда мактабга мутахассис келгунча жисмоний тарбия укитувчиси булмаганида хамда жисмоний тарбия буйича моддий-техник таъминот даражасини хисобга олишда назарда тутиш керак. Барча вазиятларда укитувчи имкониятларни аник-равшан бахолаши ва айнан шу шароитда бажариб буладиган материални режалаштириши лозим.
5. Режалаштиришнинг муайянлиги ургатиш боскичлари, унинг вазифаларининг пухта аникланганлилиги ва танлаб олинган воситаларнинг бу вазифаларга мослиги билан ифодаланади. Куп сонли машклардан максимал педагогик самара берадиган универсал машклар танлаб олиниши керак. Воситалардан фойдаланишда кетма-кетликни бузмаслик ва кучли таъсир килувчи машклардан муддатидан олдин фойдаланмаслик керак.

Download 135.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling