Мавзу: Мактабда жисмоний тарбия жараёнини режалаштириш ва ҳисбга олиш асослари
Download 135.5 Kb.
|
Mavzu yuzasidan Savol va topshiriqlar 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тўртинчи босқичда
- Тарбиявий вазифалар
- Материалларни дарслар бўича тақсимлаш – бу ўқитувчининг ало-ҳида аҳамиятли индивидуал иши.
Биринчи босқич ўз ичига жисмоний сифатларни ривожлантирувчи
машқларни танлашни олади. Ўқитувчи, хар бир машқни бажариш учун муаян жисмоний сифатлар зарурлиги ва бу машқларни бажариш учун уларни олдиндан ўргатиш зарурлигини асос қилиб олиши лозим Иккинчи босқич таълимнинг кўп йиллик вазифаларини аниқлашни ўз ичига олади. Кўп йиллик вазифаларини аниқлашда йиллар давомидаги ўқув материалнинг ўзаро алоқадорлиги ва изчилиги фахмига етиши зарур. Тренировка ва таълим жараенини спирал шаклида тузиш керак чунки келгуси ўқув йилида ўқув материалини ўзлаштириш харакат тажрибасидан фойдаланган холда янада баландрок даражада бориши жуда мухим ахамият касб этади. Бу эса янги материални ўзлаштиришда асос бўлиб хизмат қилади. Учинчи босқичда ўқитувчи синф учун мўлжалланган бир йиллик таълимий вазифаларни шакллантиради. Агар дастур асосида машқлар бир неча синфларда ўзлаштирилиши кўрсатилган бўлса, шу синф ўқувчиларининг тайёргарлик даражасини аниқлаш лозим. Бундай машқларга юриш, сакраш, акробатик машқлар, миллий кураш ва бошқалар киради. Шу билан бирга назарий маълумотлар, предметлараро алоқаларнинг асосий мо-ҳиятини ифодалаб бериш тизими яратилади. Тўртинчи босқичда бир йиллик вазифаларни ҳал этишда зарур дарслар сони ҳисобланади Бешинчи босқич энг меҳнат талаб босқич ҳисобланади. Бунда дарснинг муайян вазифалари ва уларни ҳал қилиш учун воситалар аниқланади ва танланади ҳамда ҳаракат фаолиятини қисмларга бўлиб, шунингдек, тўлиқ бажариш чоралари равшанлаштирилади. Олтинчи босқич дастур бўйича ўқитишда йил давомида дарсларда ва мустақил ишлар жараёнида ўрганиладиган материалларни такрорлашнинг оптимал вариантларини аниқлаш мақсадидаги изланишларни, назорат ўтказиш муддатини ва ўзлаштириш натижалари якунларини ўз ичига олади. Мусобақалар календари ва об-ҳаво шароитини ҳисобга олган ҳолда ўқитувчи ўқув материалини ўтиш тартибини аниқлайди. Агар мактабда бир неча ўқитувчи ишласа, барча синфларда дастурнинг ўқув материалини бир хилда олиб бориш мақсадга мувофиқ. Бу эса мактабнинг моддий базасидан фойдаланиш учун уни яхши тайёрлашга ва синфдан ташқари машғулотларни оқилона режалаштиршга имкон яратади ( хусусан мусобақаларни). Дастур материалини ўтишни аниқлагандан кейин ўқитувчи режалаштириш усулларини танлайди. Мактаб ўқув дастури бўлимларини ўтишни режалаштиришнинг учта усули маълум: параллел, кетма-кет, аралаш. Дастур бўлими материалларини параллел ўтишда дарсларга бир вақтнинг ўзида ҳар хил бўлимлардаги материаллар киритилади (комплекс дарслар). Бўлим материалларини кетма-кет ўтиш амалда катта синфларда қўлланилади ва енгил атлетика, спорт ўйинлари, гимнастика ва бошқаларни навбатма – навбат ўзлаштириш назарда тутилади (предмет дарслар). Ўқув материалини ўтишни аралаш режалаштириш биринчи ва иккинчи усулларниннг комбинациясини ифодалайди, яъни баъзи бўлимлар параллел ўрганилади, бошқалари – аолоҳида. Ўқув- тарбия ишларнинг режа- жадвали истиқболли режалаштиришга тааллуқлидир. У ўқитувчига бир вақтнинг ўзида йил давомидаги ўқув жараёнини бутунлигича кўришга ва услубий принципларни аниқ қўллашга имкон яратади. “Ўқув материалининг мазмуни” устунида ўқитувчи жисмоний сифатларнинг ривожланиш даражасини аниқлаш бўйича дастур машқларини ўйинлар ва назорат синовлврини кўрстади. Бу устунда ёзилган барча машқлар бир қаторга сиғиши лозим. “Назарий маълумотлар” устунида фақат умумий масоларни кўрсатади. Масалан, дарс вақтида хавфсизлик қоидалари, иш қобилиятини оширишда жисмоний машқларнинг аҳамияти тўғрисида маълумотлар, гигиеник талаблар, мукстақил машғулотларнинг услубиёти ҳақида ахборот. Тарбиявий вазифалар машқлар гуруҳига ёки алоҳида ҳар бирига режалаштирилиши мумкин. Масалан, енгил атлетика бўлимидаги машқлар машғулотларга ижобий ёндашишни тарбиялашга кўмаклашади, спорт ўйинлари бўлимидаги машқларни ўрганишда жамоатчилик фазилатларини тарбиялашга қулай шароит яратилади. Кейинги устунлар дарслар номерини кўрсатади. Таянч ўқув режасига асосан ҳар бир синфда 68 та дарс ўтилади. Бироқ, байрам кунлари ва бошқа назарда тутилмаган вазиятларни ҳисобга олган ҳолда 65 тадан зиёд бўлмаган дарсларни режалаштириш тавсия қилинади. Режалаштириш асосида дарслар серияси ётади, шунинг учун улар чораклар доирасида бўлса мақсадга мувофиқ бўлар эди деб ўйлаймиз. Бу ишлар бажарилгандан кейин ўқув материалини дарслар бўйича бевосита жойлаштириш бошланади. Бу эса муайян машқ ёки дарсга мос равишда катакларга шартли белгиларни қўйиш билан эришилади. Ўргатиш босқичларига риоя қилган ҳолда қуйидаги белгилардан фойдаланиш мумкин: енг муҳим машқларни ўрганишга тайёрланиш ва бевосита ўрганиш (Ў); дастлаб ўрганиш (Дў); чуқур ўрганиш (Чў); мустаҳкамлаш (М); такомиллаштириш (Т); назорат (Н); уйга вазифа (Ув). Агар материал дарсда асосий ҳисобланса бош ҳарф, ёрдамчи бўлса кичик ҳарф қўйилади. Шундай қилиб, йиллик режа жадвалнинг моҳияти ва асосий талабларини ифодалашда, бизлар фақат унинг шаклини мисол келтирдик. Материалларни дарслар бўича тақсимлаш – бу ўқитувчининг ало-ҳида аҳамиятли индивидуал иши. Иш жараёнининг кейинги йилларида ўқитувчи режага ўзгартиришлар киритади, уни такомиллаштиради, реал шароитларга мослаштиради. Download 135.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling