Ўрта гуруҳ болалари ҳикоя қилиб беришнинг қуйидаги турларини эгаллашлари лозим: - 1. Таниш эртак ва ҳикояларни қайта ҳикоя қилиб бериш.
- 2. Машғулотларда биринчи марта ўқиб берилган ҳикоя ва айтиб берилган қисқа эртакларни қайта ҳикоя қилиб бериш.
- 3. Кўриб турган нарса-буюмлар: ўйинчоқлар, ўсимликлар, кийимлар, идиш-товоқлар, мебеллар ва ҳоказолар бўйича тасвирий ҳикоя тузиш.
- 4. Воқеавий-сюжетли расмлар бўйича тасвирий ҳикоя тузиш.
- 5. Болалар ўз тажрибалари асосида хотирадан ҳикоя қилиб беришлари.
Катта ва мактабга тайёрлов гуруҳ болалари ҳикоя қилиб беришнинг қуйидаги турларини эгаллашлари лозим: - 1. Бадиий асарларни қайта ҳикоя қилиб бериш.
- 2. Нарса-буюмлар: ўйинчоқлар, ўсимликлар, кийим-кечаклар, идиш-товоқлар, мебеллар ва ҳоказолар ҳақида ҳикоялар, уларнинг ўзига хос хусусиятларини кўрсатувчи белгиларни тузиш.
- 3. Расмлар бўйича тасвирий ва воқеавий ҳикоя тузиш.
- 4. Хотирадан ўз шахсий тажрибасида кузатган воқеа ва ҳодисаларни, нарсаларни, боғчада ва уйда нималар қилганини, гуруҳда ва уйда булиб ўтган энг қизиқарли воқеалар ҳақида ҳикоя қилиб бериш.
- 5. Таълимий ўйинлар асосида тасвирий ҳикоя тузиш: “Қўғирчоқ, ўйинчоқни топ", “Қўғирчоқ, менда қандай гул бор”, “Қўғирчоқ, топ-чи, ёнимда ким ўтирибди?”, “Қўғирчоқ, қўлимдаги суратлар қайси эртакдан олинганини топ-чи?” ва бошқалар.
- 6. Ижодий ҳикоя қилишга, тарбиячи томонидан бошланган эртак ва ҳикояни охирига етказиш, тарбиячи таклиф этган мавзу ва режа асосида эртак ёки ҳикоя тўқиш, берилган 3 — 4 сўз ёрдамида эртак ёки ҳикоя тўқишга ўргатиш.
- 1. Ҳикоя намунасини бериш усули. Бунда қандайдир буюмни (предметни) ёки воқеани жонли ва қисқа тасвирланади. Бу усул бирмунча енгил усул бўлиб, тарбиячи болаларга нарса-буюм, расм, воқеа ҳақида тайёр ҳикоя айтиб беради, болалар ҳикояни тинглаб, ўз ҳикоялари учун мазмун танлайдилар, унинг ҳажмини, изчиллигини белгилаб оладилар. Шунинг учун бу усул болаларни ҳикоя қилиб беришга ўргатишга ёрдам берувчи таълимий усул бўлиб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |