Мавзу: Мактабгача таълим муассасаларда
Download 197 Kb.
|
harakatli ujinlar
- Bu sahifa navigatsiya:
- «ТУТУВЧИ, ЛЕНТАНИ ОЛ!»
- «ОЁҒИНГНИ ҲЎЛ ҚИЛМА!»
«НИШОНГА ТУШИР!»
Ўйиндан мақсад болаларга коптокни юмалатишни ва дарвозага туширишни ўргатиш, чаққонликни машқ қилдиришдир. Болалар скамейкада ўтиришади, улардан нарироқда чизиқ тортилган бўлади, чизиқдан икки-уч қадам узоқликда дарвоза туради. Бола ўрнидан туриб чизиққа яқинлашиб келади, энгашиб ерда ётган тўплардан бирини қўлига олади ва дарвозага туширишни мўлжаллаб юмалатади. Уч-тўртта тўпни дарвозага туширгач, тўпларни териб келади. Кейин топшириқни навбатдаги бола бажаради. Тўпни бир қўл билан ҳам, икки қўл билан ҳам юмалатиш мумкин. Болалар уни дарвозага туширишни ўрганиб олганларидан кейин, уларга кеглини уриб йиқитиш сингари мураккаброқ топшириқлар бериш мумкин. «ТУТУВЧИ, ЛЕНТАНИ ОЛ!» Ўйновчилар доира ясаб турадилар. Ҳар бири орқасига, белбоғига ёки ёқасига рангли матодан қилинган лентани қистириб олади. Тарбиячининг «Югуринг!» деган ишораси билан югуриб кетадилар. Тутувчи уларни қувлаб, ленталарини олишга ҳаракат қилади. Лентадан маҳрум бўлган бола четда туради. Тарбиячининг «Бир, икки, уч, ҳаммангиз доира бўлиб йиғилинг!» деган ишораси билан болалар доира бўлиб турадилар. Тутувчи тутган ленталарини санайди ва уни болаларга қайтариб беради. ўйин бошқатдан бошланади. «ОЁҒИНГНИ ҲЎЛ ҚИЛМА!» Майдончанинг бир тарафида болалар ўтирадилар. Улардан 3—4 қадам масофада чизиқ чизилади. Унинг олдига 4—5 ўйновчи туради. Майдончанинг бошқа тарафида ҳар бир ўйновчи тўғрисига байроқча билан стуллар қўйилади. Чизиқдан 4—5 метр масофада 3—4 метр кенгликда ботқоқлик (ариқча) чизилади. ўйновчилар иккитадан кичкина тахтача (30х20 см) оладилар. Болаларга оёқларини ҳўл қилмасдан тахтачалар устидан (полни босмасдан) юриб, байроқчаларга етиб бориш топширилади. Тарбиячининг ишораси билан ўйновчилар ботқоқликка етиб бориб, тахтачанинг биттасини қўйиб, уни устида турадилар, орқада ётган аввалги тахтачани олиб, яна олдиларига қўядилар, ботқоқликдан ўтиб олгунларича шундай давом этади. Сўнгра ўзларининг байроқчалари олдига бориб, уни кўтарадилар. Ким биринчи бўлиб байроқчани кўтарса, шу ғолиб ҳисобланади. Сўнгра бола байроқчани жойига қўйиб, ўз жойига қайтади ва тахтачаларни бошқа болага беради. Ўйин қайтадан давом этади, ўйинда ҳамма қатнашиши шарт. Download 197 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling