Мавзу: Мактабгача таълим муассасаларда


Download 197 Kb.
bet5/15
Sana18.01.2023
Hajmi197 Kb.
#1100183
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
harakatli ujinlar

«КОПТОКНИ ҚУВИБ ЕТ!»

Бу ўйинда болалар чаққонликка ва коптокни юмалатиб, тутиб олишга ўргатилади.


Болалар майдончада ўйнаб юрганда, тарбиячи бир неча болани чақириб, коптокни юмалатишни ва уни тутиб келишни таклиф қилади. Кейин бирин-кетин коптокни турли томонга юмалатади. Бола копток кетидан югуриб, уни тутиб олади ва тарбиячига келтириб беради. Тарбиячи коптокни бир гал бошға томонга отади, лекин энди бошқа бола олиб келади.
Уч яшарли болалар тарбиячи отган коптокнинг орқасидан югурадилар. Шундан кейин ўйинга болаларнинг бошқа гуруҳи жалб қилинади. ўйинда бир йўла 8—10 бола иштирок этиши мумкин. Болаларнинг баравар югуриши учун ҳамма коптокларни бирдан отиш керак. Копток ўрнига резина ҳалқача, қум солинган халтачалардан фойдаланиш ҳам мумкин.


«СЎҚМОҚ БЎЙЛАБ»

Ўйиндан мақсад болаларни кўплашиб юришга, чизиқдан чиқиб кетмасликка ўргатишдир.


Тарбиячи полга иккита ёнма-ён чизиқ чизади (ёки орасини 20—25 см қилиб, иккита 2,5—3 метрли арқон таш­лайди) ва болаларга ҳозир ўрмонга ўйнагани бориш­ларини айтади. Ўрмонга узун сўқмоқ йўлдан эҳтиёт бўлиб борадилар, яъни бир-бирларининг орқаларидан икки чизиқ орасидан секин юрадилар. Кейин шу йўлдан қайтиб кела­дилар.
Тарбиячи болаларнинг чизиқни босмасликларини, бир-бирига халақит бермасликларини, олдинда бораётганларга урилиб кетмасликларини кузатиб туради.


«АРИҚДАН САКРАБ ЎТИШ»

Ўйиндан мақсад болаларни қоидага амал қилишга, чоққонликка ўргатиш, сакраш ва югуриш каби ҳаракатларни мустаҳкамлаш, мускулларини ривожлантиришдир.


Полга тахта ташлаб қўйилади (эни 25—30 см, узунлиги 2—2,5 м). Бу ариқнинг кўприги бўлади. Ариғнинг нариги қирғоғида лолақизғалдоқлар, бўтакўзлар, мойчечаклар ва боғда ранг-баранг гуллар очилиб ётибди (гилам устига ҳар хил рангдаги лахтак қийиқлари ташлаб қўйилади). Болалар ариқнинг нариги қирғоғига кўприкдан ўтадилар, гул терадилар (чўнқайиб ўтирадилар, энгашадилар), кейин уйга қайтиб келадилар. Ўйин 3—4 марта такрорланади.
Тарбиячи болаларнинг фақат кўприкдан ўтишларини кузатиб: «Ариқда сув тез оқади, чуқур, эҳтиёт бўлиб ўтинглар, оёқларингизни ҳўл қилиб қўйманглар», деб туради.



Download 197 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling