Мавзу: Мактабгача таълим муассасаларда


МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ЁШИДАГИ


Download 197 Kb.
bet3/15
Sana18.01.2023
Hajmi197 Kb.
#1100183
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
harakatli ujinlar

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ЁШИДАГИ
БОЛАЛАР УЧУН ЎЙИНЛАР


«ЧУМЧУҚЛАР ВА АВТОМОБИЛЬ»

Ўйиннинг мақсади тарбиячининг буйруғи билан бола­ларни турли йўналишда, бир-бирига урилмасдан ҳаракат қилишга ва йўлни ўзгартириб, ўз жойини топиб олишга ўргатишдан иборат.


Болалар майдонча ёки хонанинг бир томонига ғўйилган стулларда ёки скамейкаларда ўтирадилар. Болалар чумчуғлар, у ерда эса ин бўлади.
Иккинчи томонда турган тарбиячи автомобилни ифода этади. У: «қани, чумчуқлар, йўлга учиб тушамиз», дейди, шунда болалар майдонча бўйлаб худди чумчуққа ўхшаб, ғқўлларини қанот қилиб қоқиб югурадилар. Орадан бир оз ўтгач, тарбиячи: «Эҳтиёт бўлинглар, автомобиль келяпти. қани қушчалар ин-инларингизга қочинглар», дейди. Автомо­биль гараждан чиқиб, чумчуқларга қараб югуради. Чумчуқлар инларига қараб учадилар (жойларига бориб ўтирадилар). Автомобиль эса гаражга қайтади.
Дастлаб ўйинда 10—12 бола, кейин бутун гуруҳ қатна­шади. Тарбиячи олдин чумчуқларнинг қандай учишини, қандай дон чўқишини кўрсатиб беради. Болалар чумчуқларга тақдид қилиб тарбиячининг ҳаракатларини такрорлайдилар. Кейин ўйинда автомобилни тарбиячининг ўзи ипга боғлаб судраб юради. Фақат ўйинни бир неча марта такрорлагандан кейингина, ҳаракатчанроқ бир болага автомобилни олиб чиқиш ва судраб юришни топшириш мумкин. қушчалар ўз инларига етиб олишлари учун автомобиль жуда тез юрмаслиги керак.


«ПОЕЗД»

Ўйиннинг мақсади болаларни бир нечтадан бўлиб, аввал бир-бирининг орқасидан ушлаб, кейин ушламасдан юришга, югуришга ва тўхтатишга ўргатишдан иборат.


Тарбиячи болаларга бир-бирининг орқасидан туришни таклиф қилади: «Сизлар вагончалар, мен паровоз бўламан», деб ўзи болаларнинг олдига бориб туради. Паровоз ҳуштак чалади-да, дастлаб аста-секин ҳаракатланиб, сўнг тез юриб кетади (тарбиячи «ду-ду-ду» деб овоз чиқаради, болалар унинг кетидан қадамларини аста тезлатиб, кейин югуриб кетадилар). Сўнгра тарбиячи ҳаракатни секинлаштириб, аста-секин тўхтайди ва «Поезд бекатга етиб келди. Мана бекат», дейди-да, яна ҳуштак чалиб, юриб кетади.
Дастлаб беш-олтита бола кетма-кет туради, қолганлари стулчаларда ўтириб томоша қилишади. ўйинни такрорлаганда болалар сони 12—15 кишига етиши мумкин. ўйин кўп марта такрорлангач, энг чаққон болага паровоз бўлишни топши­риш мумкин. Вагонлар бир-биридан узилиб қолмаслиги учун паровоз жуда тез юрмаслиги керак.



Download 197 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling