Мавзу: Мактабгача таълим муассасаларда


Download 197 Kb.
bet6/15
Sana18.01.2023
Hajmi197 Kb.
#1100183
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
harakatli ujinlar

«КИМ СЕКИН ЮРАДИ?»

Бу ўйинда болалар диғғатни ривожлантиришга, айтилган сўзларга мос ҳаракат ғилишга одатлантирилади.


Болалар тарбиячилар билан бирга борадилар. Кутил­маганда тарбиячи бундай дейди: «қани, ким секин-секин юришни яхши билар экан, оёқ учларида бундай юринг» (кўрсатади). Болалар оёқ учларига кўтариладилар ва мумкин қадар секин юришга ҳаракат қиладилар. қайси томонга қараб кетаётган бўлсалар, ўша йўналишда йўлни давом эттирадилар. Кейин тарбиячи билдирмасдан четга чиқиб олади-да: «Энди эса ҳамма менинг олдимга югуриб келсин», дейди. Болалар тарбиячининг олдига югуриб келиб, уни ўраб олишади. Тарбиячи болалар билан гаплашади, машқни ғайрат билан яхши бажарганликларини таъкидлаб ўтади.
Уч ёшдаги айрим болалар оёқ учида юрган вақтларида бошларини ғайритабиий энгаштириб, уни елка томонга қисиб юрадилар. Шундай қилганда улар секинроқ юраётганга ўхшайдилар. Болаларга бундай ҳаракатларни кўрсатиб, уларни тузатишга ҳаракат қилиш керак. Оёқ учида юриш товон-тўпиғларни мустаҳкамлайди, шу сабабли у боланинг жисмоний ривожланиши учун жуда фойдали машқ ҳисобланади. Бироқ болаларни бу машқни узоқ вақт бажаришга мажбур қилиб, уларни толиқтириб қўймаслик керак. ўйин 3—4 марта такрорланади.


«ТАЁҚЧАДАН ҲАТЛАБ ЎТ!»

Ўйиндан мақсад болаларни чаққон ҳаракат қилишга ўргатиш, уларда сакраш ва югуриш каби ҳаракатларни мустаҳкамлаш ва чаққонликка ўргатишдан иборат.


Хонанинг ўртасида иккита таёқча ораси 1 м қилиб ёнма-ён қўйилади.
Хонанинг бир томонида болалар туришади, иккинчи томонида стул ўриндиғида байроқча. Тарбиячининг кўрсатмасига биноан таёқчадан 2—3 қадам нарига байроқчага қараб турган бола биринчи таёқча томон юриб боради ва ундан ҳатлаб ўтади. Сўнгра иккинчи таёқчадан ҳам худди шундай ҳатлайди. Столга яқинлашиб боради, байроқчани қўлга олади, уни бошидан юқори кўтариб ҳилпиратади, кейин байроқчани яна стулга қўяди, ён томонга, четроққа чиқиб кетади ва қайтиб келиб, ўз жойига туради. Шундан сўнг топшириқни кейинги бола бажаради.
Агар бу машқ бир неча марта такрорлангандан кейин болаларга жуда осонга ўхшаб қолса ва улар бу топшириқни тез ҳамда ишонч билан бажара бошласалар, машқни бир оз мураккаблаштириш керак бўлади: полга 4—6 таёқчани бир-бирига ёнма-ён қилиб қўйиб, чиқиб ёки бир неча чамба­ракни полга ташлаб қўйиб, болаларга ана шуларнинг устидан ҳатлаб ўтиш таклиф қилинади.



Download 197 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling