Мавзу: Мактабгача таълим муассасаларда
Download 197 Kb.
|
harakatli ujinlar
- Bu sahifa navigatsiya:
- «ҚЎҒИРЧОҚЛАРНИКИГА МЕҲМОНГА»
«САМОЛЁТЛАР»
Бу ўйинда болалар бир-бирига тегмасдан, турли йўналишда югуришга ўргатилади, шунда улар сигнални дарров илғаб олиб, ҳаракатни бошлашга одатланадилар. Болалар самолётда ўтирган ўқувчиларни ифода этадилар. Улар майдончанинг ҳар ер, ҳар ерида турадилар. Тарбиячи «Учишга тайёрланинг!» деганда, қўлларини тирсакдан букиб олдиларида айлантирадилар, яъни моторни ишга соладилар. «Учинглар!» деганда қўлларини ён томонларига узатиб, майдонча бўйлаб тарқалиб югурадилар. «Јўнинг!» деганда самолётлар тўхтаб, ерга қўнадилар (болалар битта тиззаларини ерга қўйиб чўнқаядилар). ўйин 5—6 марта такрорланади. Ўйинни бир оз мураккаблаштириш мумкин. Бунинг учун болалар 3—4 гуруҳга бўлинади. «қўнинг!» деганда, ўз жойларини топиб турадилар, тарбиячи қайси гуруҳ самолётлари биринчи бўлиб тўпланганини таъкидлайди. ўйин кичик ва ўрта гуруҳларга бўлиб ўтказилса, яхши бўлади. Кичкинтойларга бу ўйин қийинлик қилади. «ПУФАК» Ўйинда болалар доира бўлиб гоҳ кенг, гоҳ ғуж бўлиб туришга ўргатилади, берилган буйруққа мос ҳаракат қилишга одатлантиради. Болалар тарбиячи билан бирга қўл ушлашиб, кичкина доирача ясаб, бир-бирларига яқин турадилар. Тарбиячи шеър айтади. Пуфак, пуфак, айтаман: Шишиб яна катта бўл. Доимо шундай қол, Ёрилмай қўя қол. Шундан кейин болалар бир-бирларининг қўлларини қўйиб юбормасдан, орқага юра бошлайдилар. Тарбиячи: «Пуфак ёрилиб кетди», дейиши биланоқ, болалар юришдан тўхтаб, қўлларини тушириб, чўнқайиб ўтирадилар ва «пақ», «пақ», дейдилар. «Пуфак ёрилиб кетди», деган сўзлардан кейин болалар қўлларини қўйиб юбормасдан доира маркази томон юришни таклиф қилиш мумкин. Улар доира марказига қараб «ш-ш-ш-ш» дейдилар (ҳаво чиқиб кетади). Кейин яна «пуфак шиширилади». Ўйинда дастлаб 6—8, кейин 15—16 та бола иштирок этади. Сўзларни шошилмасдан аниқ айтиш, болаларни тарбиячи билан сўзларни такрорлашга жалб қилиш лозим. «ҚЎҒИРЧОҚЛАРНИКИГА МЕҲМОНГА» Ўйиндан мақсад болаларни бирга юриш, югуриш, ўзларини тутишга ўргатишдир. Болалар хонадаги девор тагига қўйилган стулларга ўтириб, тарбиячидан қўғирчоқларнинг қаерда яшашини сўрашади. У қўғирчоқлар турган бурчакни кўрсатиб: «Юринглар, бирга қўғирчоқларни кўргани борамиз», «Юринглар, болалар, ўйнаб келамиз, фақат йўлда тарқалмай, тўғри юринглар», дейди. Болалар ўринларидан туриб, тарбиячи билан бирга қўғирчоқлар олдига жўнашади. Тарбиячи: «Кеч бўлиб қолди, уйга кетадиган вақтимиз бўлди, энди кета қолайлик», дегандан кейин болалар ўз жойларига бориб ўтирадилар. Ўйин бошланиши олдидан бир нечта қўғирчоқни хонанинг бошқа жойига олиб бориб қўйиш керак. Ўйин такрорлаганда болалар шу қўғирчоқларни кўргани боради. Download 197 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling