Мавзу: Мактабгача таълим муассасаларда


Download 197 Kb.
bet7/15
Sana18.01.2023
Hajmi197 Kb.
#1100183
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15
Bog'liq
harakatli ujinlar

«МЕНГА ЕТИБ ОЛИНГЛАР!»

Ўйиндан мақсад болаларни қоидага амал қилишга ўргатиш, уларда юриш ва югуриш каби ҳаракатларни мустаҳкамлаш ва чидамлиликни тарбиялашдир.


Болалар майдонча ёки хонанинг бир томондаги стуллар­да ёки скамейкаларда ўтирадилар. «Менга етиб олинглар!» дейди тарбиячи ва майдончанинг иккинчи томонига қараб югуради. Болалар тарбиячининг кетидан уни тутмоқчи бўлиб югурадилар. Болалар тарбиячига яқинлашиб қолганларида у тўхтайди-да: «қочиб кетинглар, энди мен сизларга етиб оламан!» дейди. Болалар ўз жойларига қараб югурадилар.
Бу ўйинни дастлаб болаларнинг кичик бир гуруҳи билан ўтказган маъқул. Сўнг болалар сонини 10—12 нафаргача кўпайтириш мумкин. Тарбиячи болалардан қочиб, жуда тез югурмаслиги керак. Болалар тарбиячига етиб олганларидан кейин «яхши югурар экансизлар», деб уларни мақтаб ғқўйиш керак.


«ШИҚИЛДОҚҚАЧА ЭМАКЛАБ КЕЛ!»

Бу ўйинда болалар диғғатини ривожлантириш, айтилган сўзларга мос равишда эмаклаб юриш ҳаракатини ўргатишдан иборат бўлади.


Болалар хонанинг бир томонига қўйилган стулларда ўтиришади. Тўрт метр нарига полга байроқча ёки шиқил­доқлар териб қўйилади. Тарбиячи бирор боланинг исмини айтиб чағиради ва унга шиқилдоққача эмаклаб боришни, уни олиб ўрнидан туришни ва шиқилдоқни (ёки байроқ­чани) бошдан юқори кўтаришни (байроқчани ҳилпира­тишни) таклиф қилади. Шиқилдоқни (ёки байроқчани) полга ўз жойига қўйиб қайтиб келади. Болалар топшириқни навбат билан бажарадилар.
Ўйин-машқда бир вақтнинг ўзида бир неча бола (3—5 та) ёки бирдан ҳамма баравар иштирок этиши мумкин. Унда болаларнинг ҳар бирига алоҳида-алоҳида ўйинчоқлар топиб қўйиш керак. Бундай топшириқнинг ташкил этилиши болаларда мўлжалга тезроқ бориб келиши истагини уйғотади. ўйин жуда жонли ўтади. Бироқ бунда эмаклаш сифати анча пасайиб кетади. Бола шошилиб, ҳаракат уйғунлиги қоидасини бузади. Шунинг учун тарбиячи болалар эътиборини тезроқ ҳаракат қилишга атайин қаратмаслиги керак. Машқда банд бўлмаган бошқа ҳамма болалар бара­варига: «Бир, икки, уч—эмакла!» деб қичқириб шодла­нишади. ўйин тамом бўлганда эса қувончдан чапак чалишади. Шундай қилиб, ўйинда болаларнинг ҳаммаси фаол қатнашади.


«ДАРВОЗА»

Бу ўйинда болаларда эмаклаб бориш малакаси такомил­лаштирилади.


Болалар хонанинг бир томонига териб ғўйилган стулларда ўтирадилар, 4—5 метр нарида боланинг бўйига тенг келадиган тўр осилган устун туради. Устуннинг тагида, полда копток ётади. Болалар билан устун орасида — тахминан масофанинг ўртасида ёй — дарвоза бўлади. Тарбиячи болалардан бирининг исмини айтиб чағиради ва унга дарвозага ғадар эмаклаб боришни, кейин унинг остидан эмаклаб ўтиб, коптокни олишни, олдинга эмаклаб ўрнидан туриб, коптокни икки ғўллаб кўтаришни ва уни тўрга таш­лашни таклиф қилади.
Дарвоза ўрнида стул, скамейкалардан (оёғлари орасидан эмаклаб ўтиш учун), чамбараклардан фойдаланиш мумкин. Уч яшар болаларга нарсалар тагидан эмаклаб ўтишни ва нарсаларга тирмашиб чиқишнинг турли усулларини, тўсиқлар остидан энгашиб ўтишни ўргатиш керак. Тўсиқлар остидан энгашиб ўтганда қўлларни ерга теккизмаслик керак. Бунда болалар эмаклаш ва энгашиб ўтиш деган тушун­чалар­ни бир-биридан фарқ қилишга ўрганадилар.



Download 197 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling