Мавзу: Мактабгача таълим муассасаларда
Download 197 Kb.
|
harakatli ujinlar
«ОҚ ҚУЁНИМ, АЛОМАТ»
Болалар хонанинг ёки майдончанинг бир томонига қўйилган стулларда ёки скамейкаларда ўтирадилар. Тарбиячи уларга «Ҳозир ҳаммангиз қуён бўласиз», дейди ва «ўтлоққа» югуриб чиқишни таклиф қилади. Болалар хонанинг ўртасига чиқадилар ва тарбиячининг ёнида давра қуриб турадилар. Кейин чўққайиб ўтирадилар. Тарбиячи шундай шеър ўқийди: Оқ қуёним, аломат, Отини қўйдим Саломат. Шалпангқулоқ қуёним, Жуда-жуда аломат. Болалар қўлларини бошларига кўтариб, қуён қулоғига ўхшатиб, бармоқларини қимирлатадилар. Тарбиячи шеър ўқишда давом этади: Қуёним қотиб қопти, Оёқ-қўлин иситсин. Тап-тап-тап-тап, Тап-тап-тап Оёқ-қўлин иситсин. Болалар «тап-тап» сўзини эшитишлари билан чапак чала бошлайдилар ва шеър тугагунча давом эттирадилар. Тарбиячи яна шеър ўқийди: Бир жойда туравериб, Қуён титрар совуқ еб. Энди сакраб ўйнасин, Сакраб-сакраб қувнасин. Болалар «сакраб-сакраб» сўзини эшитишлари билан икки оёқлаб, ирғишлаб сакрай бошлайдилар. Сакрашни шеър тамом бўлгунча давом эттирадилар. Тарбиячи: Кимдандир чўчиб кетди, Қуёнжон қочиб кетди,— дейди ва айиқполвонни кўрсатади, болалар қочиб бориб, ўз жойларига туриб оладилар. Ўйинни болалар билан истаганча ўтказиш мумкин. ўйин бошланишидан олдин қуёнлар яширинадиган жойни албатта тайёрлаб қўйиш керак. Ўйин бошида шеърга биноан машқни ҳамма болалар баравар бажарадилар. ўйин кўп марта такрорлангандан кейин биронта болани қуёнча қилиб тайинлаш ва уни доира ўртасига турғизиб қўйиш мумкин. Шеър тамом бўлгандан сўнг болалар орқасидан тез югурмаслик, уларга ўз жойларини топиб олишлари учун имкон бериш керак. Кичкинтойлардан, албатта, ўзининг жойини топиб олиш талаб қилинмайди, уларнинг ҳар бири бўш жойни топиб ўтириши мумкин. ўйин мунтазам ўтказилиб турилганда, улар ўз жойларини яхши эслаб қоладилар. Болаларнинг бу ишини қўллаб-қувватлаб, рағбатлантириб туриш керак. Download 197 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling