Мавзу: Мактабгача таълим муассасаларда


Download 197 Kb.
bet12/15
Sana18.01.2023
Hajmi197 Kb.
#1100183
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
harakatli ujinlar

«УЗУН ИЛОНИЗИ БЎЙЛАБ»

Тарбиячи ерга ёки полга узунлиги 5—6 метрли арғам­чини чўзиб қўяди, бу йўлакчадан болалар охиригача юриб ўтишлари мумкин.


Агар йўлакчанинг бошқа томонига болаларни жалб қиладиган нарсалар: айиқча, қўғирчоқ, шиқилдоқ, қушча ва бошқалар қўйилса, болалар машқни қизиқиб бажарадилар. Йўлакчаниниг охирида нима ётганлигига қараб, вазифа берилади: масалан, айиқчанинг олдига бориб уни силаш, қушчага дон бериш, шиқилдоқни шиқиллатиш.
Тарбиячи болаларнинг арқончани босишга ҳаракат қила-ётганларини кўрса, тарбиячи унинг қўлидан ушлаб, ёрдам­ла­шиши мумкин. Болалар осойишта, шошилмасдан юриб боришлари керак.


«ҚУШ ВА УНИНГ БОЛАЛАРИ»

Болалар 5—6 тадан икки гуруҳга бўлинадилар. Ҳар бир гуруҳ ўз уйчасига — инига эга, бўр билан чизилган доира, полга ташлаб қўйилган катта чамбарак ёки учлари бир-бирига боғланган арқонча ва ҳоказолар ин бўлиши мумкин. Болалар чўнқайиб ўтириб, индаги қуш болаларини ифода этадилар. Тарбиячи қуш вазифасини бажаради. Тарбиячининг «қани учдик, учайлик», деган сўзларини эшитишлари билан қуш болалари инларидан учиб чиқадилар ва дон қидириб, узоқроқ кетишга ҳаракат қиладилар. Тарбиячининг «Энди уйга учамиз», деган сўзларидан кейин қуш болалари ўз инларига қайтиб келадилар. ўйин 3—4 марта такрорланади.


Тарбиячи болалар — қуш болаларининг ишорасига қараб ҳаракат қилишини кузатиб боради. Бегона инга учиб кириш мумкин эмаслигини эслатиб, уйидан узоқроққа учишга даъват этиб, у ерда қушчалар учун дон мўл эканини айтиб туради.


«ҚУЁШ ВА ЁМҒИР»

Болалар хона ёки майдонда қатор турган стуллар орқасига ўтиб, чўнқайиб ўтирадилар ва дарчадан (стул суянчиғи орасидан) қарайдилар. Тарбиячи: «қуёш чиқади! Боринглар, ўйнанглар!» дейди. Болалар хона (майдонча) бўйлаб югурадилар. «Ёмғир ёғиб кетади. Тезроқ уйга киринглар!» деган овоздан сўнг ўз жойларига қараб югуришади ва стулларнинг орқа томонига бориб чўнқайиб ўтиришади ва дарчадан (стул суянчиғи орасидан) қарашади. Тарбиячи: «қуёш чиқади! Боринглар, ўйнанглар!» дейди.


Болалар майдонча бўйлаб югурадилар. «Ёмғир ёғиб кетди. Тезроқ уйга киринглар!» деган овоздан сўнг, ўз жойларига қараб югуришади ва стулларнинг орқа томонига бориб чўнқайиб ўтиришади.



Download 197 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling