Мавзу: Мактабгача таълим муассасаларда
Download 197 Kb.
|
harakatli ujinlar
- Bu sahifa navigatsiya:
- «РАНГЛИ АВТОМОБИЛЛАР»
- «ҚУШЛАР ВА МУШУК»
«ДОИРАГА ТУШИР!»
Болалар давра қуриб турадилар. Ўртага катта чамбарак қўйилади ёки доира чизилади (арқончадан ясалган ёки полга чизилган доира диаметри 1—1,5 м бўлади). Доирадан 2—3 қадам масофада давра қуриб турган болалар қўлида ичига қум тўлдирилган халтачалар бўлади. Тарбиячининг «Ташла!» деган сигнали билан барчалари халтачаларни доирага ташлайдилар. Сўнгра тарбиячи: «Халтачаларни кўтариб олинг!» дейди. Болалар халтачаларни олиб, ўз жойларига келиб турадилар. ўйин 4—6 марта такрорланади. Халтачаларни икки қўллаб ташлаш керак. «РАНГЛИ АВТОМОБИЛЛАР» Болалар хона девори бўйлаб турадилар. Бу гараждаги автомобиллардир. ўйинда иштирок этаётган ҳар бир боланинг қўлида байроқча бўлади. Тарбиячи хонанинг марказида ўйновчиларга қараб туради. Унинг қўлида тегишли рангдаги учта байроқча, байроқчалардан бирини кўтаради (баъзан иккита ёки ҳар учала байроқчани ҳам кўтариш мумкин). Ана шу рангдаги нарсаси бўлган болалар майдон бўйлаб югуриб бораётган автомобилга тақлид қиладилар, ди-дитлатадилар. Тарбиячи байроқчани туширгандан кейин автомобиллар тўхтайди, айланиб бурилади ва ўз гаражларига қараб жўнайди. ўйин 4—6 марта такрорланади. Тарбиячининг қўлида қизил байроқча бўлиши ҳам мумкин. У кутилмаганда шу байроқчани кўтаради, бунда автомобиллар бу сигналга кўра тўхташи керак. «ҚУШЛАР ВА МУШУК» Ерга доира шакли чизиб қўйилади (диаметри 5—6 м). Доиранинг марказида тарбиячи танлаган бола — мушук туради. Қолган болалар доирадан ташқарида туришади — улар қушчалардир. Мушук ухлаб қолади. Қушчалар доира ичига кириб дон чўқилашади. Мушук уйғониб қушчаларни қувади ва тута бошлайди. Қушчалар доирадан учиб чиқишга шошиладилар. Мушук қўли теккан бола тутилган ҳисобланади ва доиранинг ўртасига бориб туради. Мушук 2—3 қушчани тутгандан кейин тарбиячи янги мушук тайинлайди. Тутилган қушчалар барча ўйновчиларга қўшилиб кетади. Ўйин 4—5 марта такрорланади. Мушук қушчаларни эҳтиёт бўлиб тутади (уларни чангаллаб олмай, фақат қўлини сал теккизиб қўяди). Агар мушук анча вақтгача ҳеч кимни тута олмаса, тарбиячи унга ёрдам бериш учун яна битта мушук тайинлайди. Download 197 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling