Мавзу: Мактабгача таълим муассасаларда


Download 197 Kb.
bet8/15
Sana18.01.2023
Hajmi197 Kb.
#1100183
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15
Bog'liq
harakatli ujinlar

«ЧИЗИҚНИ БОСМА

Ўйиндан мақсад болаларни қоидага амал қилган ҳолда ҳаракатларни мустақил бажаришга ва мувозанатни сақлашга ўргатишдир.


Тарбиячи полга узунлиги 3—4 метр, бир-бирларидан 40—50 см узоқликда иккита ёнма-ён чизиқ чизади. ўйинда қатнашувчилар навбат билан чизиқни босиб олмасликка ҳаракат қиладилар. «Йўлак»нинг охирида бола ўрнидан туради, иккала қўлини юқори кўтариб керишади, кейин дастлабки ҳолатга, ўз жойига қайтиб келади.
Бу ўйинда полга қўйилган тахтадан фойдаланиш ҳам яхши натижа беради.


«ЭҲТИЁТ БЎЛ!»

Ўйиннинг мағсади болаларни мувозанатни сақлаб юришга ўргатиш, уларни қўрқмас қилиб тарбиялашдан иборат.


Болалар гимнастика скамейкаси ёни бўйлаб териб қўйилган стулларда ўтирадилар. Болалар битта-биттадан скамейканинг охирига келиб, тиззаларига таянган ҳолда, скамейка четидан қўллари билан ушлаб, устидан эмаклаганча, унинг нариги бошигача борадилар. Скамейканинг охирига етгач, бола ўрнидан туради ва ундан тушади.
Тарбиячи болага ёрдам беради, уни ушлаб боради. Машғни қия қилиб қўйилган тахта устида ўтказиш ҳам мумкин, бунда юқорига ҳам, пастга ҳам эмакласа бўлади.


«ТЎП ДОИРАДА»

Ўйиндан мағсад болаларга тўпни бир-бирларига юмала­тишни ўргатишдир.


Болалар полда доира бўлиб ўтирадилар ва коптокни бир-бирларига юмалатадилар.
Тарбиячи доирадан ташқарида туриб ўйинни кузатади, тўпни икки қўллаб юмалатиш кераклигини тушунтиради, буни қандай бажариш зарурлигини кўрсатиб беради; агар тўп доирадан чиқиб кетса, уни олиб бериб туради ва ҳоказо.


«ТЎПНИ ИЛИБ ОЛ!»

Бу ўйинда болаларга тўпни икки қўллаб пастдан ирқитиш ва уни ерга туширмасдан илиб олиш ўргатилади. Масофани кўз билан чамалаш машғи амалга оширилади.


Болалар давра қуриб турадилар. Тарбиячи ўртада туриб, кичикроқ тўпни қўлида пастлатиб ушлаб: «Юсуф, тўпни илиб ол!», дейди ва болага тўпни отади. Бола тўпни илиб олиб, уни тарбиячига ирғитади.
Тарбиячи болалар тўпни икки қўллаб паст томондан шахт билан ирғитишларини, илаётганда қўлларини сал олдинга узатиб, тўпни кўкракларига босмай, бармоқлари билан илишларини кузатиб туради.
«ТЎПНИ ЮМАЛАТ!»

Бу ўйинда болаларга тўпни юмалатиш ва илиб олиш ўргатилади, уларда ҳаракатчанлик хусусиятлари тарбия­ланади.


Болалар полда доира бўлиб ўтирадилар (оёқларини кериб, олдинга узатадилар ёки чордана қуриб ўтириб оладилар). Тарбиячи қўлида тўп кўтариб доиранинг ўртасида ўтиради. У тўпни навбат билан ҳар бир болага қараб юмалатади, болалар илиб олган тўпни яна тарбиячига юмалатадилар ва мана шу ҳаракатларни ўзлаштириб олганларидан сўнг, доира марказида тарбиячининг ўрнига болалардан биронтаси ўтириши мумкин.



Download 197 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling