Мавзу: Мактабгача таълим муассасаларда
Download 197 Kb.
|
harakatli ujinlar
- Bu sahifa navigatsiya:
- «МЕНИНГ ҚУВНОҚ, ШЎХ КОПТОКЧАМ»
- Хулоса Ўзбекистон шароитида бола организмини чиниқтириш
«ҚЎЛГА ТУШИБ ҚОЛМА!»
Майдончада доира чизилади. Болалар ярим қадам масофада доира атрофида турадилар. Тарбиячи ўйинни олиб борувчини белгилайди ва у доира ичида хоҳлаган жойда туради. Болалар чизиқ устидан доира ичига сакрайдилар. ўйинни олиб борувчи югуриб, уларга тегмоқчи бўлиб ҳаракат қилади, у яқинлашиши билан болалар доира четига чиқиб оладилар. қайси болаларга қўли теккан бўлса, у ютқазган ҳисобланади, лекин ўйинда қатнашаверади. 30—40 секунддан кейин тарбиячи ўйинни тўхтатиб, ютқазганларни ҳисоблайди. Кейин ютқазмаганлар орасидан янги ўйинни олиб борувчи тайинланади. «МЕНИНГ ҚУВНОҚ, ШЎХ КОПТОКЧАМ» Болалар хонанинг ёки майдончанинг бир томонига қўйилган стулларда ўтиришади. Тарбиячи улардан сал нарироқда туради, коптокни қўл билан уриб, унинг қандай енгил ва баланд учишини кўрсатиб беради ҳамда Зафар Диёрнинг қуйидаги қўшиғини айтади: Тўпим тўп-тўп этасан, Урсам учиб кетасан. Ҳаккаланиб нарига Дўстларимга етасан. Кейин 2—3 та болани чақириб, коптокни ушлаб турган ҳолда ирғишлаб сакрашни таклиф қилади. Тарбиячи бояги қўшиғни айтиб, копток билан яна машқни такрорлайди. қўшиқни айтиб бўлгач, болаларга қараб: «Ҳозир сизларга етиб оламан!» дейди. Болалар сакрашдан тўхтаб, тутиб олмоқчига ўхшаб ҳаракат қилаётган тарбиячидан нарироққа қочиб кетадилар. Ўйинни такрорлаш пайтида тарбиячи кўпроқ болаларни чақиради. Ўйинни якунлар экан, ҳамма болаларга бараварига коптокка ўхшаб сакрашни таклиф қилади ва қўшиқни болаларнинг сакраш суръатига қараб тез айтади (бу суръат анча тездир). Агар болалар коптокка ўхшаб сакрашни билмасалар, уларга бунинг қандай бўлишини кўрсатиб бериш зарур. Хулоса Ўзбекистон шароитида бола организмини чиниқтириш Мактаб ёшигача бўлган болаларни жисмоний жиҳатдан тарбиялаш тизимида организмни чиниқтириш катта ўрин тутади. Жисмоний тарбиянинг мақсади – соғлом, кучли, иродали инсонларни тарбиялашдан иборатдир. Болалар организмини чиниқтириш ҳам шу мақсадга хизмат қилади. Бу ишларни амалга оширишда мактабгача ёшдаги болалар таьлим муассасалари оиланинг ишонган ёрдамчисига айланган. Бу эса шу соҳа ҳодимларини мактабгача ёшдаги болалар таьлим муассасалари ишини янада такомиллаштиришни, тарбиявий ҳамда соғломлаштириш чораларнинг барча комплексларни яхшилашни актуал масала қилиб қўяди. Хозирги кунда болалар касаллигини камайтириш энг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Кескин континентал иқлимли Ўзбекистон шароитида болаларда нафас олиш органларининг касалланиши мактабгача ёшдаги болаларда тез-тез кузатилади. Бу ҳол соғломлаштириш чораларини тадбиқ этишни талаб этади. Бола организмининг шаклланишига ижобий таьсир кўрсатувчи омиллар ичида бир қанча чиниқтириш тадбирларини ўз ичига олувчи соғломлаштириш тадбирлари энг муҳим ўринлардан бирини эгаллайди. Бу тадбирларнинг таьсири бола организмининг чидамлилигини оширишга, ташқи муҳитнинг салбий таьсирига қаршилик кўрсата олишга шунингдек, об-ҳавонинг тез ҳамда кескин ўзгариб туришга мослашувининг яхшиланишига қаратилгандир. Чиниқтириш воситалари аввало табиий омиллар, яьни ҳаво, сув ва қуёш нурларидир. Ҳар бир табиий омил гигиена талабларига жавоб берган тақдирдагина ундан соғломлаштириш мақсадида фойдаланиш мумкин. Ҳаво ва сув тоза бўлиши, яьни кимёвий, механик жиҳатидан ва бактериялар билан ифлосланмаган, маьлум ҳароратга эга бўлиши керак, бундан ташқари ҳавони намлиги ва ҳаракат тезлигини ҳисобга олиш зарур. Қуёш нури ёрдамида чиниқтиришда кун вақти муҳим аҳамиятга эгадир, чунки эрталаб, тушда ва тушдан кейин қуёш нурларининг ер устига интенсив таьсири ва тушиш бурчаги турлича бўлади. Чиниқтириш тадбирлари фақат асосий қоидаларга риоя қилинган тақдирдагина ижобий натижа беради: Ҳар бир боланинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш. Кузатувчи таьсирлар кучини аста-секин ошириб бориш. Чиниқтириш тадбирларидан йилнинг тўрт фаслида мунтазам фойдаланиш. Барча чиниқтириш тадбирларини болада ижобий ҳис-туйғу уйғотилган ҳолда амалга ошириш. Тадбирлар боланинг кун тартибдан мустаҳкам ўрин олиши ва сутканинг ҳар хил вақтларида ўтказиладиган одатдаги тадбирлар уйқу, сайр, ўйин, ювиниш, гигиена ванналари ва ҳоказолар билан йил давомида мунтазам ўтказиб турилиши зарур. Мактабгача таьлим муассасаларида соғломлаштириш тадбирларини ўтказиш гуруҳ хоналари ҳавосини санитария-гигиеник режимига риоя қилиниш асосидаги чиниқтириш тадбирлари, гуруҳ хоналарини шамоллатишнинг қатъий режимига, харорат нормаларига риоя қилиш, шунингдек гидроионизацияни амалга ошириш йўли билан амалга оширилади. Тоза ҳаво бола организмининг тўғри ўсиш ва ривожланиши учун зарурдир, бинобарин, бу атмосферага ҳам, шунингдек, бола яшайдиган хонанинг ҳавосига ҳам боғлиқдир. Тоза ҳаво айниқса, бола организмини тўғри ўсиш ва ривожланишда, болаларнинг юқумли касалликларига қарши курашишда муҳим аҳамиятга эгадир. Хаводан соғломлаштириш мақсадларида фойдаланишни болалар бўладиган хоналарни тез-тез шамоллатиб туриш билан эришилади. Йилнинг совуқ ойларида гуруҳ хонасининг ойналари ва ойна дарчалари болалар йўқлиги вақтида очиб қўйилади ва хона шамоллатилади. Хонадаги хароратнинг пасайишидан болаларни чиниқтириш мақсадида фойдаланиш мумкин. Ёзда эса деразалар кун бўйи очиб қўйилиши керак, ойналар ультрабинафша нурларни ўтказмайди. Хонани қуёшнинг ультрабинафша нурлари билан инсоляция қилиш ҳавони зарарсизлантиришда катта роль ўйнайди. Куз ва қиш фаслида хонани зарарсизлантириш учун ультрабинафша нур манбалардан (симоб-кварцли лмпадан) фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Соғломлаштириш тадбирлари тизими ичида болаларнинг очиқ ҳавода кун тартиби бўйича сайр қилишига юришига алоҳида эьтибор қаратилади. Сайр вақтида ҳар бир бола ҳатти-харакатнинг физиологик имкониятлари ва ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, унга индивидуал ёндошмоқ керак. Йилнинг иссиқ фаслида чиниқишнинг энг яҳши воситаси яланг оёқ юришдир. Бунга оёққа фақат ҳавогина эмас балки пол, ер ва ўтлар ҳам таьсир қилади. Болалар учун мос кийим танлаш чиниқиш жараёнида катта аҳамиятга эгадир. Кийим аввало об-ҳаво ҳаво таьсирини сусайтиради. Йилнинг иссиқ фаслларида у организмни исиб кетишидан, қишда совуқ пайтида-совуқ қотишдан асрайди. Болалар кийимида тикиладиган матонинг ҳаво ўтказувчанлиги унинг энг фойдали ҳусусиятидир. Баҳорда, Ўзбекистон шароитида, болаларнинг бутун ҳаёти кўкаламлаштирилган майдончаларда ўтади. Бунда ҳар бир гуруҳ ўзининг соябонли майдончасига эга бўлади. Ёз вақтида болалар сояда ўйнаб нур ва ҳаво ванналарни қабул қиладилар. Нур ва ҳаво ванналарни қабул қилиш учун энг қулай пайт эрталаб соат 8 дан 10 гача бўлган вақтдир. Қуёш ваннасини қабул қилишдан олдин болалар маьлум вақтгача сояда ўйнашлари керак ва бир неча кун ўтгандан кейингина уларни иссиққа чиқариш мумкин. Болаларнинг офтобда сайр қилишини тарбиячи бошқариб боради. Дастлабки кунларда 5-8 минутгача юриш рухсат этилади, бу муддат кейинчалик аста-секин оширилиб бориб, 30 минутга етказилади, лекин бундан ортиши мумкин эмас. Қуёш ваннаси сув тадбирлари билан тугаш керак. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ : “Болажон” дастури. Т., 2010 йил. “Болангиз мактабга тайёрми?” методик кўлланма. Т., 2001 йил. Усмонхужаев Т. “Соғлом бола – эл бойлиги”. Т., “Янги аср авлоди” нашриёти-2005 йил. Мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари Т., 2008 йил. Download 197 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling