Мавзу: Маржинализм ва Кейнсчилик таълимоти Режа: 1
Маржинализм методологияси
Download 0.49 Mb. Pdf ko'rish
|
5-мавзу.маржинализм (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мёрли фойдалилик назарияси ва товарнинг субъектив қиймати
Маржинализм методологияси
Маржинализм бўйича иқтисодий ҳодиса ва жараёнларни ўрганишнинг методологияси асосида қуйидаги принсиплар ётади 1. Иқтисодий ҳодиса ва жараёнларга баҳо беришда субъектив-психологик ёндашув, яъни иқтисодий таҳлил асосида иқтисодий ҳодиса ва жараёнларнинг моҳияти эмас, балки у ёки бу иқтисодий вазиятга бўлган индивиднинг ҳис-туйғуси ётади; 2. Меъёрли фойдалилик назарияси ишлаб чиқаришни эмас, балки истеъмолнинг устунлик ролини тан олади; 3. Кишилар ўртасидаги иқтисодий муносабатларни асос қилиб олган А.Смит ва айниқса, К.Марксдан фарқли ўлароқ, маржиналистлар одам ва нарса ўртасидаги муносабатларни таҳлил қилади. Уларнинг тўғри фикрига кўра, одам, энг аввало, истеъмол буюмларига эҳтиёж сезади, бу эса истеъмол буюмларига ва хизматларга бўлган субъектив баҳони таҳлил қилиш зарурлигини келтириб чиқаради; 4. Маржинал назариясида ишлаб чиқариладиган товар ва хизматларнинг ноёблиги ва чекланганлиги асосий ўрин эгаллайди; 5. Тадқиқот предмети – иқтисодиётдаги сабаб-оқибат алоқалари эмас, балки функциялар ҳисобланади, чунки иқтисодий тадқиқотнинг мақсади муайян сабаб ва унинг оқибатларини қидириш эмас, балки функцияларни максимал даражада тўлиқ ифодалаб бериш, яъни у ёки бу иқтисодий ҳодиса ва жараёнларнинг аниқ намоён бўлишини кўрсатиб бериш деб тушунтирилади; 6. Ўз тадқиқотларидаги мафкурасизликни қайд этиш, бу тадқиқотларнинг аниқ иқтисодий ҳодиса ва жараёнларга йўналтирилганлигини кўрсатиш учун маржиналистлар кейинчалик “сиёсий иқтисод” тушунчасидан воз кечдилар ва фанга янги “экономикс” атамасини киритдилар. Уни Буюк Британия, Германия, АҚШ ва бошқа иқтисоди ривожланган мамлакатлар иқтисодчилари қўллаб–қувватладилар. Мёрли фойдалилик назарияси ва товарнинг субъектив қиймати • 1. Асосий эътибор товар бахоси назариясини яратишга қаратилган, унинг учун бозор бахосини шакиллантиришга таъсир этувчи барча омиллар, биринчи навбатда, товарга булган талаб, муфассал тахлил килинган (бахо ва талабнинг ўзаро таъсирини ўрганишни соддалаштириш мақсадида). • 2. Талаб инсоннинг пул билан қопланган қандайдир товарга бўлган эхтиёжи сифатида аниқланади.Талаб иқтисодий қатигория сифатида,маржиналистлар фикри бўйича,энг камида учта омил таъсирида бўлади:инсоннинг муайян товарга бўлган эхтиёжи,ушбу товарнинг нархи ва истеъмолчининг пул даромадлари даражаси. • 3. Истеъмолчи товарнинг хоссаси ва сифатини унинг фойдалилиги орқали бахолайди.Фойдалилик икки турга бўлинади. A) абстрақт ёки азалий фойдалилик,-буюмни кишининг қандайдир эхтижини қондириш қобилияти; B) аниқ фойдалилик муайян товар бирлигига берилган субъектив бахо бўлиб,қуйидагиларга боғлиқ бўлади: • -ушбу товарга бўлган истеъмолнинг тўйиниш даражасига; • - ушбу товар захирасига ёки унинг танқислигига. • 4. Фойдалиликка баҳо беришда истеъмол учун мўлжалланган у ёки бу буюм захираси миқдори ҳам таъсир кўрсатади: истеъмол интенсивлиги бир хил бўлганда, муайян буюм захираси кўпайса, унинг фойдалилигига бериладиган субъектив баҳо пасаяди, агар захира камайса, аксинча, унинг фойдалилигига бериладиган субъектив баҳо ошади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling