Мавзу: Маржинализм ва Кейнсчилик таълимоти Режа: 1
Download 0.49 Mb. Pdf ko'rish
|
5-мавзу.маржинализм (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Самарали талаб
Самарали талаб
Нега самарали талаб ҳал қилувчи омил эканлигини тушунтириб бериш учун Ж.М.Кейнс ялпи таклиф ва ялпи талаб тушунчаларини киритди Ялпи таклиф ялпи харажатлар ва ялпи маҳсулот (ёки бандлик) ҳажми ўртасидаги нисбат билан аниқланади. Қисқа вақт ичида бу нисбат ўзгармайди. Маълумки, тадбиркор муайян маҳсулотни сотгандан кейин даромад олиши мумкин. Ялпи талаб кутилаётган даромадлар (жамият миқёсида) ва ялпи маҳсулот (бандлик) ўртасидаги нисбатни акс эттиради. Бу нисбат ўзгарувчан бўлади. Шунинг учун ялпи маҳсулот, бандлик динамикаси ялпи талаб омилларига боғлиқ бўлади. Ялпи талаб бу истеъмол талаби ва инвестиция талабини (ишлаб чиқариш воситаларига бўлган талаб) ўз ичига оладиган талаб ҳисобланади. Ж.М.Кейнс бўйича, иш билан бандлик ва миллий даромад ишлаб чиқариш, унинг динамикаси таклиф омиллари (ишлатилаётган меҳнат, капитал миқдори, уларнинг унумдорлиги) билан эмас, балки талаб омиллари билан аниқланади. У ўз тадқиқоти марказига талаб муаммосини қўяди. Унинг бу назарияси самарали талаб назарияси дейилади. Самарали талаб • Ялпи талаб истеъмолчилар, корхоналар, ҳукумат сотиб олишга рози бўлган миллий ишлаб чиқаришнинг реал ҳажми билан нархлар даражаси ўртасидаги боғлиқликни ифодалайди. Бу тўловга қобил талаб билан таъминланган товар ва хизматлар суммаси. Нархлар билан миллий маҳсулот ишлаб чиқариш ўртасида тескари боғлиқлик мавжуд. • Ялпи таклиф ва ялпи талаб кесишган нуқта нарх даражасининг мувозанатлашганлигини, миллий ишлаб чиқаришнинг реал ҳажмининг мувозанатлашганини билдиради • Самарали талаб бу – бандлик даражасини ифодаловчи ялпи тўловга қодир талаб. • Бу ерда ялпи талабни қандай рағбатлантириш асосий муаммо ҳисобланади. Ж.М.Кейнс ХХ асрнинг 30-йиллари кўпчилик мамлакатларда ялпи талабнинг (истеъмол талаби ҳам, инвестиция талаби ҳам) самарали бўлмаганлигини асослаб берди: • а) истеъмолга бўлган талабнинг етарли даражада самарали бўлмаслигига асосий сабаб, иш ҳақи ошганда кишилар истеъмолининг ошиб бориши пул даромадининг ўсиш суръатидан доимо орқада қолади, бу ҳолат “асосий психологик қонун”нинг амал қилиши билан боғлаб тушунтирилади, бу қонунга кўра, инсон даромадлари ошиб борганда олдингига қараганда даромадларнинг кўпроқ қисми жамғарила борилади; • б) инвестицияга бўлган талаб иккита сабабга кўра самарали бўлмаган: • – ўша “асосий психологик қонуннинг” амал қилиши туфайли истеъмолчининг сарфлаган инвестициясига фойда ололмай қолишдан қўрқиши; • – кредит учун юқори ссуда фоизининг амал қилиши. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling