Иқтисодиётни давлат томонидан тартиблашнинг чора-тадбирлари
Ж.М.Кейнс таълимотидаги асосий ютуқлардан бири шундан иборатки, унда
иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиб туришнинг зарурлиги кўрсатиб
берилди.
Иқтисодиётни давлат томонидан тартиблашнинг кейнсча назарияси 3та асосий
ҳолатни ўз ичига олади:
Биринчидан, ўз-ўзидан ҳаракатга келадиган бозор механизмига баҳо берилади;
Иккинчидан, иқтисодиётнинг ривожланиши жараёнида бўладиган қийинчилик ва
зиддиятларнинг сабаблари талқин қилинади;
Учинчидан, камчиликларни бартараф қилиш мақсадида иқтисодиётни тартиблаш
тадбирлари тизими белгиланади.
Ж.М.
Кейнс
классикларнинг
иқтисодиётнинг
ўзини-ўзи
тартиблаш механизмини танқид қилиб, бозор иқтисодиётида бундай
механизм амал қилмаслигини, иқтисодиётни давлат ёрдамида тартиблаш
мумкинлигини кўрсатиб, «давлат истеъмолга бўлган мойилликка ўзининг
раҳбарлик таъсирини қисман солиқ тизими йўли билан, қисман фоиз
меъёрини белгилаш йўли билан ва бошқа усуллар билан ўтказиши лозим
бўлади»,
деб
ёзади.
Ж.М.Кейнс фикрига кўра, иқтисодий жараёнларни давлат
томонидан тартибланишининг самарадорлиги давлат инвестициялари
ёрдамида воситаларни қидиришга, аҳолининг тўла иш билан
бандлигига эришишга, фоиз меъёрини пасайтириш ва белгилашга
боғлиқ. Унинг таъкидлашича, давлат инвестициялари улар етишмай
қолган шароитда қўшимча пул чиқариш билан кафолатланиши (бюджет
камомадидан қўрқмаган ҳолда) керак, камомад эса иш билан
бандликнинг ўсиши ва фоиз меъёрининг пасайиши билан бартараф
этилади. Бошқача айтганда, Ж.М.Кейнс концепцияси бўйича, ссуда
фоизи қанча паст бўлса, инвестицияларга бўлган қизиқиш шунча
юқори бўлади, бу, ўз навбатида, иш билан бандликни оширади,
ишсизликни тугатишга олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |