Буюк турғунлик ва иқтисодиёт фанининг ривожланиши.
Саноати ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларни
ларзага солган 1929–1933 йиллардаги буюк турғунлик
даври иқтисодиёт фанининг ривожланишида катта аҳамият
касб этади. 1929 йилдан 1933 йилгача АҚШда
ишсизлик
даражаси 3 фоиздан 25 фоизгача ошди. 1941 йилга қадар у
14,3 фоиздан (1937 йил) пастга тушмади. 1937–1938
йилларда янги иқтисодий пасайиш кузатилди ва у 2-Жаҳон
урушига келиб тўхтатилди. Фақат 1942
йили ишсизлик
даражаси 5 фоиздан пастга тушди. Бундай ҳолатни дунё
ҳали кўрган эмас.
1929–1933 йиллардаги буюк турғунлик даври классикларнинг бозор
иқтисодиёти ўзини-ўзи тартибловчи иқтисодиёт деган ғояси айни
шароитда нотўғри эканлигини кўрсатди.
Давлатнинг иқтисодиётга аралашувининг зарурлиги ва
унинг
ёрдамида иқтисодиётни тартибга солиш мумкинлигини Ж.М.Кейнс
илмий жиҳатдан асослаб берди. Унинг 1936 йили чоп этилган «Иш
билан бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси» асари
иқтисодиётни макро даражада таҳлил қилишда инқилобий тўнтариш
ясади.