Мавзу: Молия хукукига кириш


Давлат пул маблағларини тақсимлаш


Download 144.33 Kb.
bet7/14
Sana11.03.2023
Hajmi144.33 Kb.
#1260242
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14
Bog'liq
Молиявий саводхонлик

Давлат пул маблағларини тақсимлашда асосан икки зарурий услуб қўлланилиши мумкин, яъни:
а) молиялаштириш - қайтариб бермаслик шарти билан пул маблағларини ажратиш;
б) кредитлаш - қайтариб бериш принципига асосланган ҳолда пул маблағларини ажратиш.
Бу иккала услуб ҳам маблағлардан фойдаланиш мақсади, уларнинг манбалари, субъектларининг ташкилий-ҳуқуқий характери ва бошқа факторларга қараб, бир неча турларга бўлиниши мумкин.
Давлат ташкилотлари пул маблағларини молиялаштириш ва кредитлаш услублари орқали олса, нодавлат ташкилотлари эса пул маблағларини асосан кредитлаш йўли билан олади.
Молиявий фаолият жараёнида давлат ҳисобига пул маблағлари келиб тушиши ҳамда улардан фойдаланиш - турли шаклда: яъни ҳисобга ўтказиш (нақд пулсиз тўловлар) ва нақд пул тўловлари шаклида амалга оширилади.

Мамлакатни модернизация ва ислоҳ этиш шароитида давлат молиявий фаолиятининг мақсадли йўналиши катта ўзгаришларга учрайди. Унинг мақсади банк, молия, бюджет ва солиқ тизимида ислоҳотларни чуқурлаштириш, молия механизмини иқтисодий стратегиянинг ҳаракат-чан воситасига айлантириш, молия ресурсларини ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг устувор йўналишларида тўплашга қаратилгандир.


Буни ҳисобга олиб, ҳозирги ривожланиш босқичида давлатимиз молиявий фаолиятининг қуйидаги асосий йўналишларини ажратиш мумкин:
- қаттиқ пул-кредит сиёсатини олиб бориш бўйича молия ва банк тузилмалари жавобгарлигини ошириш, пул қадрсизланишини бир нормада ушлаб туриш, миллий валюта барқарорлигини таъминлаш;
- солиқ солиш тизимини соддалаштириш ва унификация қилиш ҳамда солиқ юкини қисқартириш;
- миллий даромаднинг ўсишини таъминлаш, бозор қайта қуришларига жавоб берадиган молиявий муносабатларнинг янги шаклларини кенгайтириш ва жорий этиш;
- хўжалик юритувчи субъектларнинг бюджет олдидаги мажбуриятларини бажариш учун масъулиятини, шунингдек, раҳбариятнинг иқтисодий услубларни кенг қўллаш асосида молияни бошқариш таъсирчанлигини ошириш;
- маблағларни бошқаришда марказлаштириш билан маҳаллий ҳокимият органлари мустақиллигининг мақбул бирлиги;
- умумдавлат молиясини мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий ва иқтисодий дастурларни амалга оширишда давлат бюджетининг ролини ошириш;
- пул маблағлари жамғармаларини оқилона тақсимлаш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, бюджет олдидаги молиявий мажбуриятларнинг бажарилиши устидан молиявий назорат самарадорлигини ошириш.
Молиявий фаолият принципларига қуйидагилар киради:

Download 144.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling