Мавзу: Молия хукукига кириш


Молиявий сиёсат ва пул тизимининг ягоналиги принципи


Download 144.33 Kb.
bet8/14
Sana11.03.2023
Hajmi144.33 Kb.
#1260242
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
Молиявий саводхонлик

Молиявий сиёсат ва пул тизимининг ягоналиги принципи. Мазкур принципга биноан субъектларнинг мустақиллиги белгиланган молиявий сиёсат доирасидан четга чиқмаслиги лозим. Молиявий фаолиятнинг ягоналиги - Конституция билан кафолатланган зарурий шароитни, иқтисоднинг ягоналигини ҳамда молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланишини англатади.
Молиявий сиёсатнинг ягоналиги мамлакатда ягона пул тизими бўлишини талаб этади. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига биноан Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси - "СЎМ" ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг «Марказий банки тўғрисида»ги қонуннинг 32-моддасига биноан "СЎМ" - Ўзбекистон Республикасида ягона чекланмаган ва қонуний тўлов воситаси ҳисобланади. Қонуннинг 33-моддасига биноан эса, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки республика ҳудудида қонуний тўлов воситаси сифатида банкнотлар ва тангалар кўринишидаги пул белгиларини муомилага чиқаришда мутлоқ ҳуқуқга эга. Яъни нақд пул маблағларини муомилага чиқариш ва қайтариб олишни фақат Марказий банк амалга оширади.

Қонунийлик принципи. Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти куриш йўлидан борар экан, қонунийлик принципига амал қилиш катта аҳамиятга эгадир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига биноан республика ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, мансабдор шахслар ва фуқаролар Конституция ва қонунларга амал қилишлари, бошқа шахсларнинг, давлат ва жамиятнинг манфаатларига путур етказмасликлари лозим. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари молиявий фаолиятининг мустақиллиги принципи. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз фаолиятларини, қонунчиликка риоя қилган ҳолда, мустақил равишда олиб боради, яъни маҳаллий бюджетни мустақил қабул қилади ва ижро этади, бюджетдан ташқари жамғармаларни мустақил ташкил этади ва ундан фойдаланади, маҳаллий солиқ ва йиғимларни мустақил белгилайди.

Молиявий фаолиятнинг ижтимоий йўналтирил-ганлиги принципи. Молиявий фаолиятнинг ижтимоий йўналтирилганлиги республикани ижтимоий давлат сифатида характерлайди, унинг сиёсати эса инсоннинг эркин ривожланишини ва ҳаёт кечиришини таъминловчи шарт-шароитларни яратиб беришга қаратилгандир. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилишга йўналтирилган давлат сиёсатини амалга ошира бошлади. Республика Президенти И.А.Каримов ўз асарларида бозор иқтисодиёти муносабатларига ўтишнинг асосий принципларидан бири сифатида - фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш принципини кўрсатиб ўтди.


Download 144.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling