Мавзу: Молия хукукига кириш


Download 144.33 Kb.
bet11/14
Sana11.03.2023
Hajmi144.33 Kb.
#1260242
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Молиявий саводхонлик

Режалаштириш принципи. Молиявий маблағларни ташкил этиш, тақсимлаш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат фаолияти молиявий режалар асосида амалга оширилади.
Молиявий фаолиятни амалга оширувчи органлар.
Биринчи гуруҳ
Халқ депутатлари Кенгашлари ва ҳокимиятлар
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Иккинчи гуруҳ
Соҳа доирасидаги ва махсус ваколатли ҳокимият ижроия органлари
Молия органлари тизимига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги раҳбарлик қилади. Барча маъмурий-ҳудудий бирликлар ижроия аппарати таркибида мазкур вазирлик бошқармаси ва бўлимларига эга бўлиб, улар бир томондан, ўзларининг юқори органига, иккинчи томондан тегишли ҳокимият органларига қарашлидир. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоят ва туман ҳокимиятлари молия бошқармалари ва бўлимлари, шунингдек, уларга қарашли давлат муассасалари ва ташкилотлари ягона тизимини ташкил этади. Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг молия ва нарх сиёсатини ҳаётга татбиқ этиш ва унинг барча ҳудудларида молия ва нарх ҳосил бўлишини ташкил этишга умумий раҳбарлик қилиш учун қаратилган марказий молиявий - иқтисодий органдир.

Молия вазирлигининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади: - молия тизимининг, солиқ ва нарх-наво сиёсатининг Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига фаол таъсир кўрсатишини, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишини, миллий даромаднинг, корхоналар ва ташкилотлар даромадларининг ва бошқа молиявий ресурсларнинг ўсишини таъминлаш; - молия-кредит воситаларининг хўжалик механизмининг бошқа элементлари билан алоқаларини мустаҳкамлаш; - молия, бюджет, валюта ва солиқни режалаштириш ва маблағ билан таъминлаш усулларини такомиллаштириш; - аудиторлик ташкилотлари томонидан лицензия битимларида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларига риоя қилинишини назорат қилиш; - солиқ солиш, нарх белгилаш, суғурта, валюта-молия аудиторлик ва ташқи иқтисодий фаолият соҳасида қонунчилик ва норматив актларни ишлаб чиқишда қатнашиш; - молия, солиқ нарх белгилаш, суғурта, валюта аудиторлик ва ташқи иқтисодий фаолият соҳасида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш.


Молия вазирлиги зиммасидаги функциялар
Молиявий фаолиятни ташкил этиш бўйича умумий функциялар
Давлат бюджети соҳасидаги функциялар
Пул муомаласини ташкил этиш бўйича функциялар
Нарх сиёсати соҳасидаги функциялар
Валютани тартибга солиш соҳасидаги функциялар
Чет эл инвестицияларини жалб этиш бўйича функциялар
Ҳисоб-китоб юритиш ва ҳисоботни ташкил этиш бўйича функциялар
Аудиторлик фаолиятини тартибга солиш бўйича функциялар
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги зиммасига турли функцияларни амалга ошириш вазифаси юклатилган бўлиб, уларни ўз мазмунига кўра давлат молиявий фаолиятининг муайян йўналишлари бўйича таснифла

Download 144.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling