Мавзу: Молия хукукига кириш


Корхона, муассаса ва ташкилотларнинг молияси


Download 144.33 Kb.
bet6/14
Sana11.03.2023
Hajmi144.33 Kb.
#1260242
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Молиявий саводхонлик

Корхона, муассаса ва ташкилотларнинг молияси. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг (кейинги ўринларда корхоналар деб аталади) молияси - молия тизимининг бошланғич бўғинларидан бири бўлиб, унинг асосини ташкил қилади. Корхоналар молияси - моддий ишлаб чиқариш билан, ишлаб чиқарилган маҳсулотларни тарқатиш билан бевосита боғлиқ бўлиб, миллий даромадни ташкил қилади ҳамда бу молия тизими ёрдамида тақсимланади ва қайта тақсимланади.
Корхоналарда ҳосил бўлган молиявий маблағлар давлат бюджети даромадларининг асосий манбаи бўлиб ҳисобланади.
Давлатнинг молиявий фаолияти тушунчаси ва услублари. Давлат ўз олдида турган вазифаларни бажариш жараёнида маълум бир фаолият турини амалга оширади. Давлат фаолиятининг асосий турларидан бири - бу молиявий фаолиятдир. Молиявий фаолият деганда - марказлашган ва марказлашмаган пул жамғармаларини мақсадга мувофиқ ва режали ташкил этиш, уни тақсимлаш ва фойдаланиш фаолиятини тушунамиз. Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигига эришгандан сўнг, ўзининг молиявий фаолиятини бозор иқтисодиёти шароитига босқичма-босқич ўтишга қаратди.
Ўзбекистон давлатининг молиявий фаолияти - бу Ўзбекистон Республикасида ижтимоий, иқтисодий, маданий соҳалардаги вазифаларни амалга ошириш, давлатнинг хавфсизлиги ва мудофаасини таъминлаш мақсадида пул жамғармаларини режали ташкил этиш, уни тақсимлаш ва ундан мақсадга мувофиқ фойдаланишдир.
Давлат молиявий фаолиятининг мазмунини - давлат пул жамғармаларини ташкил этиш, тақсимлаш ва фойдаланишдаги функциялар ташкил қилади. Молия тизими бўғинларининг хилма хиллиги сабабли, молиявий фаолиятнинг функциялари ҳам турли-тумандир. Молиявий фаолият жараёнида икки асосий вазифа ҳал қилинади:
а) миллий даромад тақсимланади ва қайта тақсимланади;
б) пул маблағларидан мақсадга мувофиқ ва қонунда белгиланган тартибда фойдаланилиши устидан назорат амалга оширилади.
Давлат - пул жамғармаларини, яъни бюджет ва кредит маблағларини, суғурта пул жамғармаларини, давлат корхоналари ва халқ хўжалиги соҳаларининг молиявий маблағларини ташкил этиш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш фаолиятини амалга оширади.

Download 144.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling