Мавзу: Молия хукукига кириш


Молиявий фаолият соҳасида функцияларнинг тақсимлани-ши принципи


Download 144.33 Kb.
bet9/14
Sana11.03.2023
Hajmi144.33 Kb.
#1260242
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Молиявий саводхонлик

Молиявий фаолият соҳасида функцияларнинг тақсимлани-ши принципи. Давлат ҳокимиятининг бўлиниш принципига асосланган ҳолда молиявий фаолият соҳасидаги функциялар вакиллик ва ижро этувчи органлари ўртасида тақсимланган. Масалан, олий вакиллик органи ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси бюджетга доир, молия, кредит соҳасига тегишли қонунларни қабул қилади, солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни жорий этади. Ижро этувчи органлар эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раҳбарлигида бюджет лойиҳасини ишлаб чиқади, унинг ижро этилишини ҳамда ягона молия кредит ва пул сиёсатининг олиб борилишини таъминлайди. Давлат молиявий фаолиятида фуқароларнинг иштироки принципи. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Бу конституциявий норма давлат молиявий фаолиятига ҳам тааллуқлидир. Масалан, давлат бюджетининг даромадлар қисмини шакллантиришда фуқаролар солиқ тўловчилар сифатида ёки молия соҳасидаги қонунларни, молиявий актларни қабул қилишда иштирок этишлари мумкин.

Режалаштириш принципи. Молиявий маблағларни ташкил этиш, тақсимлаш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат фаолияти молиявий режалар асосида амалга оширилади. Бозор иқтисодиёти муносабатларига ўтиш даврида молиявий режалаштириш тушунчаси янгича мазмунга эга бўлди. Молиявий режалаштириш молияни бошқаришда, ижтимоий ва иқтисодий ривожланишни тартибга солишда муҳим элемент сифатида хизмат қилади. Давлат молиявий фаолиятининг асосий принциплари. Юқори ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг молиявий фаолияти маълум бир принципларга, яъни ўзига хос хусусиятларни ва мақсадга мувофиқликни англатувчи қоидалар ва талабларга асосланади. Бу принципларнинг асосий мазмунини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси белгилаб беради.

Молиявий фаолият принципларига қуйидагилар киради: Молиявий сиёсат ва пул тизимининг ягоналиги принципи. Мазкур принципга биноан субъектларнинг мустақиллиги белгиланган молиявий сиёсат доирасидан четга чиқмаслиги лозим. Молиявий фаолиятнинг ягоналиги - Конституция билан кафолатланган зарурий шароитни, иқтисоднинг ягоналигини ҳамда молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланишини англатади. Молиявий сиёсатнинг ягоналиги мамлакатда ягона пул тизими бўлишини талаб этади. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига биноан Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси - "СЎМ" ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг «Марказий банки тўғрисида»ги қонуннинг 32-моддасига биноан "СЎМ" - Ўзбекистон Республикасида ягона чекланмаган ва қонуний тўлов воситаси ҳисобланади. Қонуннинг 33-моддасига биноан эса, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки республика ҳудудида қонуний тўлов воситаси сифатида банкнотлар ва тангалар кўринишидаги пул белгиларини муомилага чиқаришда мутлоқ ҳуқуқга эга. Яъни нақд пул маблағларини муомилага чиқариш ва қайтариб олишни фақат Марказий банк амалга оширади.


Download 144.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling