Мавзу: Молия хукукига кириш


Вазирлар Маҳкамасининг «Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширувларининг ролини ошириш тўғрисида» 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сонли қарори билан Молия вазирлиги зиммасига юклатилга


Download 144.33 Kb.
bet12/14
Sana11.03.2023
Hajmi144.33 Kb.
#1260242
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Молиявий саводхонлик

Вазирлар Маҳкамасининг «Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширувларининг ролини ошириш тўғрисида» 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сонли қарори билан Молия вазирлиги зиммасига юклатилган.


Уларга қуйидагилар киради:
- ўз ваколатлари доирасида аудиторлик фаолияти, шу жумладан аудиторлик фаолиятининг миллий андозаларини тартибга солувчи норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
- аудитор сертификатини олиш учун талабгорларга малакавий талабларни белгилаш;
- республика аудиторлар жамоатчилик бирлашмаси билан келишилган ҳолда аудитор малакавий сертификатини олиш учун ўқув дастури ва малака имтиҳонларини топшириш тартибини тасдиқлаш;
- аудитор малакавий сертификатини олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун республика аудиторлар жамоатчилик бирлашмаси иштирокида имтиҳон ўтказиш;
- аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома бериш, фаолиятни тўхтатиш, тугатиш ва бекор қилиш ҳамда ушбу маълумотларни оммавий ахборот воситаларида чоп эттириш;
- малака сертификатига эга бўлган аудиторлар рўйхатини юритиш ҳамда аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган аудиторлик ташкилотларининг ҳисобини юритиш.
Давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари молиявий фаолиятининг ҳуқуқий шакллари. Давлат молиявий фаолиятининг шакллари турли-тумандир. Уларнинг ҳар бирида тегишли босқичдаги молиявий маблағларни ташкил этиш, тақсимлаш ва ундан фойдаланиш бўйича давлат органларининг фаолияти ифода этилади. Давлат молиявий фаолиятининг шакллари характерига кўра ҳуқуқий ва ноҳуқуқийларга бўлинади. Ҳуқуқий шакллар орқали ҳуқуқ нормалари ўрнатилади ёки қўлланилади. Ноҳуқуқий шакллар орқали эса, моддий-техник тадбирлар амалга оширилади, масалан, молия ва солиқ органларида мажлислар ўтказиш, аҳолига молиявий қонунчиликни тушунтириш, молиявий - техник операциялар, молиявий-иқтисодий таҳлил, ҳужжатларни тайёрлаш каби ташкилий ишлар амалга оширилади. Ноҳуқуқий шакллар юридик аҳамиятга эга бўлмайди, улардан ҳеч қандай ҳуқуқий оқибатлар келиб чиқмайди.

Download 144.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling