Мавзу: Молия хукукига кириш
Download 144.33 Kb.
|
Молиявий саводхонлик
Молиявий ҳуқуқий актлар — бу маълум бир шаклда қабул қилинган, юридик оқибатларга олиб келадиган давлат ва маҳаллий ҳокимият органларининг молиявий фаолият бўйича ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари ҳисобланади. Ҳуқуқий актлар орқали молиявий-ҳуқуқий нормалар ўрнатилади, ўзгартирилади ва бекор қилинади ёки улар аниқ бир ҳуқуқий муносабатларнинг юзага келиши, ўзгариши ва бекор бўлишида асос бўлиб хизмат қилади.
Молиявий фаолиятнинг у ёки бу ҳуқуқий шаклини қўллаш тартибга солинадиган муносабатларнинг мазмунига ва аҳамиятига боғлиқ бўлади. Масалан, давлат бюджетини қабул қилиш Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси томонидан чиқариладиган қонун билан расмийлаштирилади. Чунки давлат бюджети мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим ўринни эгаллайди ва умумдавлат аҳамиятига эга бўлади. Молиявий-ҳуқуқий актлар ўзининг юридик табиатига кўра қуйидагиларга бўлинади: а) қонунчилик актлари, яъни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган молия соҳасига тааллуқли бўлган қонунлар; б) қонуности актлари, яъни бунга қонун асосида ва қонунларни ижро этиш мақсадида давлат органларининг қабул қилган актлари киради. Актларни қабул қилувчи давлат органларига кўра молиявий-ҳуқуқий актлар қуйидагиларга бўлинади: а) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинадиган актлар (молия соҳасидаги қонунлар ва Олий Мажлиснинг бошқа қарорлари); б) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан қабул қилинадиган актлар (Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари); в) соҳавий давлат бошқарув органлари томонидан қабул қилинадиган актлар (вазирликлар, давлат қўмиталарининг буйруқлари, кўрсатмалари, қўлланмалар). Молиявий-кредит органларининг актлари ҳам худди шундай шаклга эга. Қўлланмалар норматив молиявий-ҳуқуқий актлар шаклида, буйруқлар эса норматив ёки индивидуал актлар шаклида намоён бўлиши мумкин; г) маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган актлар. Масалан, ҳокимларнинг қарор ва фармойишлар шаклидаги молиявий-ҳуқуқий актлар.Download 144.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling